Global Halal dan repost
15 июнь куни Ground Zero Kitob olami’да ишбилармон Зафар Ҳошимов билан нетворкинг кечаси ўтказилди. Унда Ҳошимов ESG (Environmental, Social, and Governance), яъни атроф-муҳит, ижтимоий ва бошқарув масъулияти ҳақида ёш мутахассис ва тадбиркорлар билан суҳбатлашди.
"ESG — қадриятлар устига қурилган мезонлардир. Диний қадриятларимиз бизга фойда, барака олиб келиши нуқтаи назардан ҳам тарбиямизда акс этган", деди у ижтимоий масъулиятнинг ислом динидаги кўриниши ҳақида гап бошлар экан. "Табиатни асраш исроф қилмасликда, ижтимоий масалалар ва инклюзивлик адолатпарварликда, корпоратив бошқарув эса бировнинг ҳақини адо этиш ва маслаҳат билан иш қилиш каби тушунчаларда мужассамлашади".
Korzinka асосчиси бизнесда ахлоқ масалаларини "ғалаба алгоритми" деб таърифлади.
Korzinka сўнгги йилларда экология, аёллар ҳимояси ва бошқарув самарасини ошириш бўйича фаол ишлаб, ЕТТБ ва ОТБ инвестицияларини жалб этган.
@globalhalal_uz