Azon Travel


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


To serve Ummah, according to Sunnah
? azontravel.uz
www.facebook.com/azontravel
www.instagram.com/azontravel
www.twitter.com/AzonTravel

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


«Azon Travel» илк меҳмонларини кутиб олди

Аллоҳ таолога битмас туганмас ҳамду саноларимиз бўлсинки, мусулмон саёҳатчилар сони кундан кунга ортиб бормоқда. Ўз навбатида улар саёҳатларини хавфсиз ва мароқли, сайёҳлик хизматларини эса ишончли ҳамда сифатли бўлишини хоҳлаши ҳеч кимга сир эмас, албатта. Уларга бошқа сайёҳлардан фарқли бўлган шарт-шароитлар, жумладан ҳалол овқатланиш жойлари (ресторан, кафелар), жаҳон талабларига жавоб берувчи меҳмонхоналар, намоз ўқишлари учун етарли имкониятлар яратиш лозимлиги каби омилларни ҳисобга олган сайёҳлик компаниялари (Тур компаниялари) «Ҳалол туризм»ни дунё бозорига киритганлар. Ўзбекистонда ҳам бу соҳага талаб кучайиб бораётгани, албатта, қувонарли ҳолат. Мазкур туризм соҳасида мусулмон-меҳмондўстлиги стандартларига жавоб берадиган «Azon Travel» тур компанияси ҳам ўз фаолиятини бошлаган.
Аллоҳ таолонинг фазли ила ушбу тур компанияси бугун илк меҳмонларини кутиб олди. «Islamic Travels» тур компанияси билан ҳамкорликда буюк британиялик 19 нафар сайёҳлардан иборат гуруҳ учун Ўзбекистон бўйлаб 6 кунлик саёҳат режалаштирилган. Биз сайёҳлар билан биргаликда пойтахтимиздаги муқаддас диний меросимиз ҳисобланган «Ҳаст Имом» мажмуаси ва «Кўкалдош» мадрасасига саёҳат уюштирдик.
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду сано ва У Зотнинг сўнги Набийси соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш билан бошланган инглиз тилидаги тур мобайнида меҳмонларимиз «Ҳаст Имом» мажмуасини, ундаги Усмон розияллоҳу анҳу давридаги Мусҳаф («Усмон Мусҳафи»)ни кўриб ҳайратланган бўлса, «Кўкалдош» мадрасаси толибларини кўриб кўнгиллари қувонди. Халқимизда Аллоҳ таолонинг ҳақ динига муҳаббати юқори эканлигини ифодалаш учун ёмғир остида ўқилган жума намозлари ва шунга ўхшаш кишини қувонтирадиган воқеалар ҳам айтиб ўтилди. Гидларимиз томонидан эса юртимизнинг бой тарихи ҳақидаги маълумотлар араб тилида ҳам баён этиб берилди. Юртимизда Ислом динига ўзгача эътибор борлиги меҳмонларни жуда хурсанд қилди.
Таъкидлаш жоизки, «Azon Travel» учун бу фақат бошланиши деб ҳисоблаймиз ва Аллоҳ таолодан бу хайрли ишга Ўзи барака беришини сўраймиз!
Azon.uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish





5 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

20

obunachilar
Kanal statistikasi