Туркия билан яқин ҳамкорлик ўрнатиш нима учун узоққа чўзилиб кетди? – Ҳамид Содиқ жавоб беради
Ғайратхўжа Сайдалиевнинг “90-йилларда Туркия билан алоқалар анча яқин бўлган. Лекин кейинчалик нега биз Туркиядан узоқлашиш сиёсатига ўтдик? Бир ўзликка эгалигимиз, бир динда эканимизни айтмаса ҳам, ақалли моддий томондан ҳам уларнинг инвестицияларини олиб келиб, фойдаланмадик. Бунда ҳеч бўлмаса иқтисодий манфаат бор эди. Биз жуда кўплаб Ғарб технологияларини Туркия орқали олишимиз мумкин ва Туркия ҳам бунга ўша вақтда мутлақо рози эди. Лекин нега ўзаро алоқалар мустаҳкамланиш ўрнига узоқлашиш йўли танланди?” – деган саволига сиёсатшунос Ҳамид Содиқ шундай жавоб берди:
“Ўзбекистон мустақилликка эришгач, сиёсий тартиб масаласи асосий ўринда эди. Туркий бирлашувни Европа Иттифоқидаги бирлашувга қиёслайдиган бўлсак, Европадаги бирлашув сиёсий режим асосида ҳосил бўлди. Яъни Европа Иттифоқи демократик режимга ўтган, коррупцияни енгиб, тоталитар бошқарувни тугатган, мустақил судни вужудга келтириб, шаффофликни таъминлаган давлатларни ўз бирлашмасига йиғди. Мисол учун, Португалияда ҳам Салазари ҳукумати қулаганидан кейингина уларнинг ЕИга интеграцияси бошланган.
Айтиш мумкинки, биз мустақилликка эришганимиздан кейин демократик қоидаларни вужудга келтира олмадик. Шу сабаб демократик режимда бўлган Туркия билан ўзаро ҳамкорлик жараёни узоққа чўзилиб кетди. Шавкат Мирзиёев ҳукумат тепасига келгач, бу жараённинг илиқлашиши кузатилмоқда ва шу орқали туркий бирлашувнинг амалга ошиши ҳам осонлашмоқда.
Шу ўринда бир нарсага эътибор қаратишимиз керак: одатда демократик давлатлар ўзи каби демократик режимдаги бошқа давлатлар билан бирлашади, ҳамкорлик қилади. Бунда демократия деганда фақатгина ғарб демократиясини эмас, маълум вақтда ҳокимиятнинг алмашишига, судларнинг мустақиллиги, тизимнинг шаффофлигига асосланган давлатни назарда тутяпман. Ўзбекистон ҳам раҳбарлар циркуляциясини, ҳокимиятдаги кучлар тенглигини таъминласа ва демократик қоидаларни кўпроқ татбиқ этса, туркий бирлашув ҳам янада тезлашади деб ҳисоблайман”.
@azonuz