Бугун Халқаро талабалар куни. У қандай келиб чиққан?
80 йилдан ортиқ вақт ўтган бўлишига қарамай, 17 ноябрь Халқаро талабалар куни сифатида нишонланади. Бироқ унинг тарихий келиб чиқиши ғоят фожиали эканини кўпчилик билмайди.
1939 йил 28 октябрда Прагадаги Чарлз университети талабалари Чехословакия Республикаси мустақиллигининг 21 йиллик байрами муносабати билан митинг ўтказилади.
Ушбу намойиш фашист босқинчи кучлари томонидан шафқатсизларча бостирилади. 15 нафар талаба оғир яраланади ва улардан бири икки ҳафта ўтгач жароҳат оқибатида вафот этади. Бундан қайғуга тушган талабалар 15 ноябрь Прага шаҳри бўйлаб дафн ўтказиш маросимини фашист кучларига қарши намойишга айлантириб юборади.
1200 дан ортиқ талабалар ҳибсга олинади. 1939 йил 17 ноябрда намойишчиларнинг 9 нафари – 8 талаба ва 1 профессор қатл этилади. Депортация қилинган 1200 нафар талабадан камида 20 нафари қамоқда омон қолмайди.
1941 йилда Лондонда Халқаро талабалар кенгаши бўлиб ўтади ва Кенгашда ушбу воқеа муносабати билан талабалар қатл қилинган сана – 17 ноябрь - Халқаро талабалар куни деб эълон қилинган.
Бугунги кунда Чехия ва Словакияда 17 ноябрь “Озодлик ва демократия учун кураш куни” сифатида нишонланади.
👉 https://t.me/bahodirjondavronov