Барно Мирзамова


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan


Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Барно Мирзамованинг расмий телеграм каналига хуш келибсиз.
Каналда Парламентдаги фаолиятга оид янгиликлар, фикр-мулоҳазалар ва муносабатлар бериб борилади.

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri




Oliy Majlis Qonunchilik palatasi dan repost
Депутатлар Давлат бюджетининг 2020 йил тўққиз ойидаги ижросини кўриб чиқдилар

2020 йил 9 ойлик Давлат бюджети даромадлари қарийб 94,5 триллион сўмни ташкил этган бўлса, пандемия шароитларини ҳисобга олган ҳолда аниқлаштирилган прогноз кўрсаткичлари 102,9 фоизга ёки 2 661 млрд. сўмга ошириб бажарилган.

Ўтган 9 ойда Давлат бюджетининг харажатлари давлат мақсадли жамғармаларини ҳисобга олмаган ҳолда 94,5 фоизга ижро этилган ёки бюджет харажатлари ЯИМга нисбатан 25,0 фоиздан иборат бўлди. Пандемия келтириб чиқарган қийинчиликларга қарамасдан, бюджет ташкилотларининг салкам 33,6 триллион сўмлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлари ҳамда 7,1 триллион сўмлик иш ҳақига нисбатан ажратмалари ўз муддатларида тўлиқ молиялаштириб берилгани эътиборга молик.

Батафсил: 👉http://parliament.gov.uz/uz/events/chamber/32864/

Facebook | Telegram | YouTube |Instagram


ЎЗЛИГИМИЗНИ НАМОЁН ЭТУВЧИ МАЁҚ

Мамлакатимиз ҳаётида муҳим аҳамиятга эга саналар орасида байроғимиз қабул қилинган кун алоҳида эътибор ва эъзозга муносибдир. Байроқ бу ўзлигимизга, ўз мулкимизга, ўз юртимизга ўзимиз эгалигимизнинг рамзий белгисидир. Бугун байроғимиз қабул қилинган кунга 29 йил тўлди ва шу улуғ сана билан Сиз азиз ҳамюртларимни, партиямиз фаолларини чин юракдан муборакбод этишга рухсат этгайсиз.

Байроғимизнинг таърифу тавсиф учун биттагина “бетакрор” деган сўзни айтишнинг ўзи кифоя. Чунки ҳилпираб турган Ўзбекистон байроғи ўзини шу юрт, шу замин фарзандиман деган ҳар қандай киши юрагига ҳаёжон солиши табиий. Бунинг сабаби нимада экани аён. Сабаби – байроғимиз халқимиз табиатига, феъл-атворига мос ва тарихи, бугуни ва эртасининг ёрқинлигидан, нурафшонлигидан далолат бериб турибди.

Байроғимиз қабул қилинган кун барчангизга яна бир карра қутлуғ бўлсин!

Барно Мирзамова,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O’zLiDeP фракцияси аъзоси.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
O'zLiDeP ташкил топганининг 17 йиллига бағишлаб партиянинг Наманган шаҳар Кенгаши қошидаги Ёшлар жамоатчилик кенгаши томонидан “Янги Ўзбекистон - янгича дунёқараш!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

http://t.me/uzlidepnamangan


O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ҚУТЛУҒ ТЎЙИНГ МУБОРАК, ЖОНАЖОН ПАРТИЯМ!

Дунёда халқларни бирлаштириш, эзгу ҳамда хайрли ишларга бошлашдан кўра савоблироқ иш йўқ. Мана, 17 йилдирки, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбееистон Либерал- демократик партияси дастурий мақсадларини шараф билан адо этиб, 800 мингга яқин фаол инсонларни бир мақсад, бир маслак йўлида жипслаштирди, жонажон юртимиз тараққиётига ҳисса қўшишга ундаб келмоқда.

Бугун биргаликда биз куч эканлигимизни амалда намоён этаётган, доим элу юрт дарди, ўй-ташвишларига ҳамоҳанг фаолият олиб бораётган қадрдон партиямизнинг ташкил топганига 17 йил тўлди. Бу қутлуғ кун билан барча-барчангизни самимий қутлашдан жуда бахтиёрман.

Барча юртдошларимизга, сиёсий партия сафларини тўлдириб турган фаолларимизга улуғ ва қутлуғ байрам яна бир карра муборак бўлсин!

Барно МИРЗАМОВА,
Олий Мажлис Қонунчилик
палатаси депутати,
O‘zLiDeP фракцияси аъзоси


O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши dan repost
Ҳар бир депутатнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси боғида ўз дарахти бор

🌱Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси биноси атрофини ободонлаштириш мақсадида дарахт ва гул кўчатларини ўтқазиш акцияси бошланди.

☝️ Унда барча фракциялар, қўмиталар билан бирга “Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси”аъзолари ҳам фаол иштирок этиб, ҳар бир депутат томонидан биттадан мевали ва манзарали дарахтлар, шунингдек, гул кўчатлари ўтқазилди.

✅ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Алишер Қодировнинг таъкидлашича, бу каби акциялар ҳар бир ҳудудда кенг ўтказилади, ободонлаштирилиб, дарахтларни тизимли парваришлаш йўлга қўйилади.

Маълум қилинишича, Қонунчилик палатаси биноси атрофига 600 га яқин дарахт ва гул кўчатларини ўтказиш режалаштирилган.

http://t.me/uzlidepnamangan












Ҳар бир депутатнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси боғида ўз дарахти бор

🌱Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси биноси атрофини ободонлаштириш мақсадида дарахт ва гул кўчатларини ўтқазиш акцияси бошланди.

☝️ Унда барча фракциялар, қўмиталар билан бирга “Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси”аъзолари ҳам фаол иштирок этиб, ҳар бир депутат томонидан биттадан мевали ва манзарали дарахтлар, шунингдек, гул кўчатлари ўтқазилди.

✅ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Алишер Қодировнинг таъкидлашича, бу каби акциялар ҳар бир ҳудудда кенг ўтказилади, ободонлаштирилиб, дарахтларни тизимли парваришлаш йўлга қўйилади.

Маълум қилинишича, Қонунчилик палатаси биноси атрофига 600 га яқин дарахт ва гул кўчатларини ўтказиш режалаштирилган.


​​Ўзбекистон тиббиёт ходимларига!

Азиз ва муҳтарам шифокорлар, тиббиёт соҳасининг жонкуяр ходимлари!

Сизларни касб байрамингиз – Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан муборакбод этар эканман, дилимдаги ёрқин ниятларим ва самимий тилакларимни изҳор этишдан ғоят бахтиёрман.

Бу йил халқимизнинг бошига тушган оғир кунларда фидойилик кўрсатиб, коронавирус пандемияси хавфидан ҳам чўчимай, ҳаётингизни хатарга қўйиб, ўз касбингизга садоқат кўрсатганингиз - бу сизларнинг Гиппократ қасамига садоқатингизни яна бир карра намоён этди. Бинобарин, Сизларнинг фидойилигингиз ва жонкуярлигингиз туфайли мамлакатимизда тиббиёт соҳасида катта ўзгариш ҳамда янгиланишлар рўй бермоқда. Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш даражаси йилдан-йилга кўтарилиб бормоқда.

Қадрли тиббиёт ходимлари!
Сизларни яна бир карра касб байрамигиз билан қутлар эканман, касбингизга бўлган садоқат ва муҳаббатингиз дилларингизни мудом нурафшон этиб турсин, дейман. Оилаларингизга тўкинлик, қут-барака ва ўзларингизга мустаҳкам соғлик ва узоқ умр тилайман.

Барно Мирзамова,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати


Oliy Majlis Qonunchilik palatasi dan repost
Аграр соҳада ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш ҳолати қандай?

Маълумотда келтириб ўтилганидек, 2019-2024 йиллар мобайнида қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган 298,5 минг гектар суғориладиган ерларни фойдаланишга киритиш режалаштирилган. Ўтган 2019 йилда 72,6 минг гектар, шундан 38,6 минг гектар қишлоқ хўжалигида оборотдан чиққан суғориладиган ерлар ҳамда 34 минг гектар ер ости сув заҳираси мавжуд лалми ва яйлов ерлар қишлоқ хўжалигида фойдаланишга киритилган.

Батафсил: 👇http://parliament.gov.uz/uz/events/committee/32326/

Facebook | Telegram | YouTube |Instagram


Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаевни БМТ ФАО ташкилотининг Европа ва Маркази Осиё бўйича юқори бошқарув органи раиси этиб сайлангани билан самимий муборакбод этамиз.

Шуни ифтихор билан эътироф этамизки, мамлакатимизда пандемия шароитида озиқ-овқат хавфсизлиги масалаларини ҳал этишда олиб борилган самарали саъй-ҳаракатлар дунё миқёсида тан олинди ва Ўзбекистон тажрибасини бошқа мамлакатларга кенг ёйиш бўйича ҳаракатлар бошланди. Жамшид Ходжаевнинг БМТ ФАО ташкилотининг Европа ва Марказий Осиё бўйича юқори бошқарув органига 2022 йилгача раис этиб сайланиши ҳам ана шу оқилона ва одилона олиб борилган ислоҳотларнинг самарасидир.

Биз аминмизки, Жамшид Ходжаев бу нуфузли юқори бошқарув органига 2 йиллик раислик давомида Ўзбекистон тажрибасини Европа ва Марказий Осиёга кенг ёйишда ва мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшади.

Жамшид Ходжаевга мамлакатимиз нуфузи ва обру эътиборини халқаро миқёсда юксалтиришда, юртимиз фаровонлиги ҳамда равнақи йўлида олиб бораётган самарали фаолитига омадлар тилаймиз.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси


Айтиш жоизки, иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартирмасдан туриб, тадбиркорлар ўртасидаги соғлом рақобат муҳитини шакллантириб бўлмайди.

👉 http://uzlidep.uz/news-of-party/7563

O'zLiDePнинг телеграмдаги расмий каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAADv3a9GvgOXSu1_ksA


Oliy Majlis Qonunchilik palatasi dan repost
Абдуҳаким Хаджибаев номзоди Соғлиқни сақлаш вазири лавозимига маъқулланди

2020 йил 3 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар Соғлиқни сақлаш вазири лавозимига Абдуҳаким Хаджибаев номзодини кўриб чиқдилар.
Халқ вакиллари томонидан Абдуҳаким Хаджибаев номзоди маъқулланди.

Facebook | Telegram | YouTube |Instagram


O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
“Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармон лойиҳаси Халқ депутатлари Учқўрғон туман кенгаши сессиясида депутатлар, таълим соҳаси вакиллари иштирокида муҳокама қилинди ва соҳа мутахассисларидан аниқ таклифлар, фикр-мулоҳазалар олинди.

t.me/uzlidepnamangan


​​“O’zLiDeP PRESS KLUBI” энди Наманганда

Мамлакатимизда пандемия даврида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тиклашга кўмаклашиш бўйича Президентимизнинг қарор ва фармонларига асосан берилаётган имтиёз ва имкониятларни O’zLiDeP электоратига батафсил етказилишини таъминлаш, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари билан онлайн мулоқот ўтказиш орқали уларнинг муаммоли масалаларига ойдинлик киритиш ва ечимини топиш мақсадида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати-Ўзбекистон Либерал-Демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг ташаббуси билан ташкил этилган “O’zLiDeP PRESS KLUBI”нинг навбатдаги сони илк бора ҳудудларда ўтказилди.
27 октябр куни “O’zLiDeP PRESS KLUBI” нинг 8-сони Наманган вилоятининг Наманган шаҳрида жойлашган “Akhsikent Hotel” меҳмонхонасининг конференциялар залида бўлиб ўтди.

Унда 22 нафарга яқин вазирлик ва давлат ташкилотлари вакиллари, спикерлар Zoom дастури орқали онлайн иштирок этишди. Марказий студияда эса ҳудудий партия ташкилотлари, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатлари ва вилоят ташкилотлари раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар тўғридан-тўғри қатнашдилар.
“PRESS KLUB” ўзининг галдаги мавзуси этиб, Наманган вилояти мисолида 2021 йилда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўналишларига доир вазифани белгилаб олди.
Ушбу мавзунинг мақсади Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 16 октябрдаги ПҚ-4864-сонли “Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини шакллантиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан белгиланган топшириқлар ижросини сўзсиз ва сифатли бажарилишини таъминлашда Маҳаллий Кенгаш депутатлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари хамкорлигини кенгайтиришдан иборат.
“PRESS KLUB” кўтарган мавзудан келиб чиқиб, сўзга чиқган Наманган вилоят ҳокимининг қурилиш масалалари, саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжаликлари масалалари бўйича ўринбосари С.Султанов, Наманган вилоят иқтисодий тараққиёт ва қамбағалликни қисқартириш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари И.Турғунов, Наманган вилоят электр тармоқлари корхонаси раҳбари Ж.Ризаев, Наманган вилоят молия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари З.Мўминовлар муҳтарам Президентимизнинг 2020 йил 16 октябрдаги ПҚ-4864-сонли қароридан келиб чиқиб, ҳудудларни ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини тегишли соҳа вакиллари ҳамда Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳамкорлигида шакллантирилаётганини таъкидлаб, бу эса ўз-ўзидан ҳудудларни ободонлаштириш ишларига жуда катта имконият яратиб бераётганини билдиришди. Тадбир давомида ўртага ташланган талаб ва таклифлар муҳокама этилди ҳамда мавзу юзасидан йўлланган савол ва мунозаралар ечимини топди.

O’zLiDeP Наманган вилоят кенгаши бизнес тузилмалари ва фермерлар билан ишлаш бўлими мудири Э.Аҳмедходжаев.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Барно Мирзамова уйчилик ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олди ва уларга маиший техникалар совға қилди.

@barnomirzamova

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

163

obunachilar
Kanal statistikasi