Бир финжон қаҳва☕️


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


Нигора Ғаниева билан бир финжон қаҳва

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Аёллар ҳақида гапирганда унинг ақлли мавжудот эканини эмас, балки, шунчаки яхши аёл эканлигини гапиришларидан нафратланаман. Бизнинг ҳеч биримиз умримизни фақат сокин сувларда сузиб ўтказиб юбормоқчи эмасмиз.

Жейн Остин.


"Агар руҳингиз гўзалликка муҳтож бўлса, денгизни кўргани боринг" деди ичимдаги психолог одамча.


Kишининг бошига кутилмаганда бир бахтсизлик тушганда, ҳатто унга жуда ҳам яқин бўлган одамларда ҳам бундан аллақандай қониқиш ва мамнунлик ҳисси пайдо бўлади, ҳеч истисносиз барча одамларда шундай туйғу бўлади, киши чин юракдан ҳамдардлик ва ачиниш билдиради-ю, лекин ўзида юрагининг ички бир қаватларида мана шунақа бир сезгини ҳис қилиб туради, ҳатто энг яқин кишиларингиз ҳам бундан мустасно бўлмайди.

Достоевскийнинг "Жиноят ва жазо" романидан.




Ҳаво ҳарорати 50+, тандирники 100+, юрагимники 5-

Р/S. Нонларга баҳо беринг-чи)))


Айтгандек, каналда эълон қилинаётган айрим постларни менинг ҳаётимга алоқаси йўқ, шунчаки кайфият учун ёзилган ижодкорлик намуналари холос...




Беэътиборлик кечиришдан кўра кучлироқ, чунки биз кимгадир бефарқ эмас эканмиз, уни кечиришга мажбурмиз.

Р/S. Биздан кетганларни кечираверамиз, демак, ҳалигача қалбимиз улар билан.


1
тун
қоронғулик
бахтсизликнинг
улкан тимсоли
вақтни ўлдирамиз
бошига етамиз лаҳзани
қанотингни ёйиб
учгандан кўра
калтакесак ёки
илондек
ерда судралишни
афзал кўрасан

2
хонангни тартиблаб
бергим келади
гоҳида
бетартиб
ҳисларингни ҳам
кулдонни тўкишга
етмас ҳафсаланг
бахтли қилишингга
қандай
ишонай

3
дим ҳаво эзади
камига зулмат

Нигора


Ҳеч ким сиз ва сизнинг ҳаётингиз ҳақида ҳеч нарса билмаса, яшашингиз осонроқ ва тинчроқ бўлади.


🎧мусиқий танаффус🎹🎻

Алвидо айтиш фурсати етди...


Ҳеч қаерингиз оғримаса яшаш нақадар яхши. Айниқса, қалбингиз...


Инсон бирор нарсадан завқланиши учун ўша нарсага муҳтожлик азобини бошидан кечириши керак. Очлик, совуқ, ёлғизлик сингари. Лекин ўзи истаган нарсага эришгач, завқ йўқолади. Вақтинчалик қониқиш ҳисси бўлади холос. Узлуксиз бахтли бўлишнинг иложи йўқ.

Зигмунд Фрейд


Эътибордан хурсандман. Шу шеъримни ёқтириб, ижро этиб жўнатишибди❤️


#Lirik_lahza
#Premyera

Azoblar meniki, dardlar meniki
Qayta tugʻilmoqqa endi boʻldi kech,
Juda kech angladim, kechroq tushundim,
Aslida sizniki boʻlmaganman hech.

✍ Nigora Gʻaniyeva

🎙 Munojat Umataliyeva

@Samimiy_satrlarim




Ортда қолганлар доимо азоб чекади...


Ўзингизни топа олмаган манзилда қолишнинг кераги йўқ.


Руҳ - англаб бўлмайдиган тушунча. Уни қаердалигини ҳеч ким билмайди, лекин оғриғини ҳамма ҳис қилади.

А. Чехов



20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

29

obunachilar
Kanal statistikasi