⚡️
“Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун “ижтимоий карта” тизими жорий этилади“Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашда
“ижтимоий карта” тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (897-сон 27.12.2024 й.) қабул
қилиндиҚарорга кўра, ижтимоий картани муомалага чиқариш ва фойдаланиш учун тақдим этиш молиявий агент вазифасини бажарувчи
резидент тижорат банклари томонидан амалга оширилади.
Бунда:➖барча фуқаролар учун
дастлаб электрон ижтимоий карта муомалага чиқарилади ва фойдаланиш учун тақдим этилади;
➖
банк картаси шаклидаги ижтимоий карта фуқароларнинг хоҳишига кўра муомалага чиқарилади ва фойдаланиш учун тақдим этилади.
Ижтимоий картани муомалага чиқариш ва фойдаланиш учун тақдим этиш бўйича
аризалар қуйидагилар орқали тақдим этилади:➖ЯИДХП (my.gov.uz);
➖“Ижтимоий карта” мобил иловаси;
➖“Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ҳамда ➖алоҳида ҳолларда ижтимоий ходимлар;
➖молиявий агент.
✅ Ижтимоий картани самарали амалиётга татбиқ этиш ҳамда
“Ижтимоий карта” АТ ва мобил илованинг лозим даражада ишлашини таъминлаш мақсадида:
▪️
2025 йил 1 январдан бошлаб “Ижтимоий карта” АТ ва мобил иловани техник қўллаб-қувватлаш ижтимоий карта бўйича тўлов хизматларини кўрсатувчи тўлов ташкилотининг туну-кун фаолият кўрсатадиган техник хизмати томонидан амалга оширилади;
▪️
2025 йил 1 февралдан ижтимоий картани муомалага чиқариш ва фойдаланиш учун тақдим этиш масалалари бўйича Агентликнинг ахборот-маълумотнома хизматларини кўрсатувчи “
1070” қисқа рақамли ва туну-кун фаолият кўрсатадиган хизмати
(“Ишонч телефони”) фаолияти тест режимида йўлга қўйилади.
📩 Юристга савол юбориш
☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈