Ҳозирги ўзбекларнинг аксарияти - Шайбоний авлодлари саналади. Шайбоний эса Абулхайрхоннинг невараси, Чингизхонннинг авлодидир.
Чингизхон барпо этган импeриядаги инсон рeсурсларига қаранг: туркий тилли халқлар (ўзбеклар, қозоқ, уйғур, татар, бошқирд, туркман, турк, қашқай, озарбайжон, нўғай, кўкўғуз (гагаўғуз), қумиқ, нўғай, олтойликлар, чуваш, ёқут, қирим татарлари, турва, қирғиз, қорақалпоқ, тувалик, шорс, бул-ғор, қорачой, ҳақас, қораим ва бошқалар) 150 млн. атрофида.
Монгол тиллилар (халха, бурят, қалмоқлар) — 1,5 млн. атрофида.
Нисбат 1:10. Буюк империя қайси инсон ресурсларига суянганлигини шундан ҳам англаш мумкинми?
Академик Борис Владимирцов 1929 йили “Сравнительная грамматика монгольского письменного языка и халхаского наречия” асарида илмий асосланган фактларга таяниб, Чингизхон тилини турк тили, дейди.
Тарихчи Ибн ал-Асир келтирган маълумотга кўра: “Самарқанд қалъасининг енгилган аскарлари ғолибларга шундай дейишган экан: Биз Чингизхон уруғиданмиз!..” (манба: http://archive.qalampir.uz/.../chingizxon-mogul-bolmagan...)
Хулагу хон аскарини араб давлатларида “Турон қўшини”, деб аташган.
Пекиннинг номини “Хонбалиқ”қа ўзгартириб, Хитойда ҳукмронлик қилган ва (Чингизхоннинг невараси Қублайхон, машҳур сайёҳ Марко Полонинг тасдиқлашича, Қублайхон туркча, яъни ўзбекча гапирган!) биратўла Японияни ҳам эгаллаб олиш учун 100 минглик флотни юборган ҳам ўзбеклар эди!
Русия, Хитой, Форс, Ҳинд, Кавказ, Шарқий Европа ва бошқа ҳудудлардаги Чингизхон тиклаган улкан империяда монгол тили эмас, ўзбек (туркий) тили ҳукмрон эди!
Чингизхон авлоди Ўзбeкхон эса ўзбeк элининг аждоди! Унинг империяси ҳозирги Россиянинг деярли барча ерларини қамраб олган эди.
Бутун Европани титратган шавкатли Усмонлилар империяси эгалари ҳам (салжуқийлар империяси Тўғрулнинг ўғли Алп Арслон) Хоразмдан чиқиб кетган ўзбеклар эди!
Эрону Хитой подшолари ҳар йили ўлпон бериб туришга мажбур бўлган қудратли Турк хоқонлигини бунёд этган ҳам ўзбеклар эди.
Хитойнинг энг буюк салтанати саналган Тан империясида ҳокимиятни эгаллаган самарқандлик аждодимиз Алп Арслон ҳам (хитойча Ан Лушан) ўзбек эди!
Беш аср дунёнинг ярмида ҳукмронлик қилган Кушонлар империясини (Кушон давлатини хитой тилидаги "юечжи" - яъни, уйчи қабиласидан бўлган ўзбеклар ташкил этган!) ҳам ўзбеклар тузган ва бошқарган.
Хуросону Ҳиндистонда қудратли Ғазнавийлар давлатини барпо этган Сабуктакин ва унинг ўғли Маҳмул Ғазнавий ҳам ўзбек эди.
“Шарқ ва Ғарб подшоҳи” деб тан олинган Тўғрулбек бошчилигида ўзбеклар Туркистон ўлкасидан ташқари ҳозирги Эрон, Афғонистон, Туркия, Озарбайжон, Арманистон, Гурзия, Сурия ва Фаластин, Ироқ ва Боғдод, Яман ва Баҳрайнга эга чиқиб, давлат бошқарган ва Салжуқийлар давлатига асос солган эди.
Абдулкарим Сотук Бағрохон бошчилигида буюк Қорахонийлар давлатига асос солган ўзбеклар ўз даврида Шарқий ва Ғарбий Туркистонда қудратга тўлган эдилар. Енгилмас жангчилари билан Туркистону Хуросонда, Ғарбу Шарқда довруқ қозонган Қорахитойлар ҳам, Хоразмшоҳлар ҳам ўзбеклар тузган улкан империялар эди.