#Бугун -туғилган кун.
Бугун Бухоро вилоят мусиқали драма театрининг етакчи актёри Содиқ Муродов таваллуд топган кун.
Муродов Содиқ Ҳусенович 1950 йил 18 декабрда Бухоро шаҳрида туғилган.1969 - 1973 йиллар давомида Тошкент театр ва рассомлик институтининг «Драма ва кино актёри» факультетини ўқиб тугатган.
Аввал Жиззах вилоят театрида,ундан кейин эса,Москвадаги «Ромэн»лўлилар театрида,ундан кейин эса
1980 - 1992 йиллар давомида «Тожикфильм » ижодий ишлаб чиқариш киностудиясида актёрлар билан ишлаш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.«Тожикфильм»да
ўз даврининг энг машҳур ва маҳоратли режиссёрлари Тоҳир Собиров ва Бақо Содиқовлар билан бирга ишлаб,улар тасвирга олган кўплаб фильмларда иккинчи режиссёр сифатида фаолият кўрсатган.
1972 йилда «Ўзбекфильм»киностудиясида суратга олинган «Сени кутамиз,йигит!»фильмида Содиқ ролини ижро этганлар.
Ундан кейин бир неча фильмларда «Благославенная Бухара,»Россия киноижодкорларининг«Ватан кутади,»,«Мусофир» фильмларида,«Тожикфильм»киноижодкорлари суратга олган «Шаҳризоданинг 1001 кечаси»,Эрон ва Россия киноижодкорлари яратган «Умар Хайём», ўзбек киноижодкорлари тасвирга олган «Амир Темур »,«Тоға» каби фильмларда катта-кичик ролларни ижро этганлар.
Содиқ Муродовнинг рафиқалари Муҳаббат Содиқова
1953 йил 26 декабрда Қўқон шаҳрида туғилганлар.
1970- 1974 йиллар Тошкент театр ва рассомчилик институтининг «Драма ва кино актёри» факультетини тугатганлар.
Муҳаббат опа
3 курсда ўқиб юрган пайтларида Алишер Навоий номидаги опера ва балет театрида илк меҳнат фаолиятини бошлаган. Институтни тугатгач ,1975 йил дан Бухоро давлат мусиқали драма театрида актриса сифатида иш бошлаб, қирқ йил давомида шу даргоҳда ишлаб,ўзларини изланувча ва истеъдодли актриса сифатида намойиш этганлар.Театрда ўнлаб спектаклларда бош ва асосий қаҳрамонлар ролини саҳнада ижро этганлар.
Иш жараёнларида ўз касбий фаолиятлари билан бирга 18 йил давомида театрда касаба уюшма раиси вазифасини ҳам бажарганлар.Муҳаббат Содиқова 1987 -1997 йиллар давомида Бухоро вилояти Халқ депутатлари Кенгаши аъзоси,депутат сифатида халқимиз учун фойдали бўлган ислоҳотларни қўллаб-қувватлаб келганлар.
Муҳаббат Содиқованинг санъат йўлида қилган хизматлари давлатимиз томонидан муносиб тақдирланиб,
1991 йил 28 декабрда Ўзбекистонда хизмат курсатган артист унвони билан мукофотланган.Яқин кунлар ичида Муҳаббат опа ҳам 71 ёшга тўладилар.
Бугун 18 декабрь куни Содиқ Муродов қутлуғ 74 ёшни қарши оладилар.Бу камтарин ва истеъдодли ижодкор театримиз ёшларининг севимли устози.Содиқ ака биз каби ўрта ёшлиларга ўз яқинимиз каби меҳрибон ва ҳар қандай вазиятда оқилона маслаҳат берадиган,доимо ҳаммага бир хилда юмшоқ муомалада бўладиган,таъбир жоиз бўлса,отамиз каби қадрли инсон.Мени доимо бу инсоннинг ўз ишига бўлган чексиз меҳр-муҳаббати, ўзига берилган ролларига катта масъулият билан қараши,актёрлик касбига садоқати ҳайрон қолдиради.Содиқ ака етмиш ёшдан ошган бўлсалар-да,саҳнада йигирма беш ёшли йигитни ўйнайдиган ижодий куч-қувватга эгадирлар.Улар режиссёр томонидан ўзларидан талаб қилинадиган ҳар қандай вазифани эплаб,ролнинг ишонарли ва эсда қоларли чиқиши учун куйиб пишадилар.
Театримизда саҳналаштирилган «Зафарнома»,(Ш.А.Яздий асари)«Бурч»(Н.Аббосхон асари),«Разолат қурбонлари»(Н.Ҳошимов асари),«Соҳибжамол ва Махлуқ»«Овсар ёхуд Найман она фарёди»(С.Раев асари)каби спектаклларда Содиқ Муродовнинг бир-бирига ўхшамаган ролларни катта истеъдод ва масъулият билан ижро этганини кўрганман.
Бугун театримиз ижодий жамоаси номидан устоз санъаткорни қутлуғ 74 ёшлари билан,рафиқалари Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Муҳаббат Содиқовани 71 ёшлари билан чин дилдан самимий муборакбод этамиз.
Содиқ акага узоқ ва мазмунли умр,ижодий куч-қувват,кўпдан-кўп қувонч,доимо шогирдлар,фарзанд ва неваралар даврасида шоду-хуррам бўлиб юришларини тилаб қоламиз.
Таваллуд кунингиз муборак бўлсин,Содиқ ака!Рафиқангиз Муҳаббат опани ҳам табриклаб,узоқ умр,саломатлик тилаймиз.Ушбу видеороликни тайёрлаган муҳтарама синглимиз,Ўзбекистон Халқ артисти Убайдулла Омоннинг рафиқалари Нилуфархон Шерова синглимизга алоҳида миннатдорчилик билдирамиз.