Зебо Омонова dan repost
11 декабрь. Бугун марҳум шоир Чори Аваз таваллуд топган кун. Агар ҳаёт бўлганида бугун 66 ёшга тўлган бўлар эди. Минг афсус...
Аммо ҳаёт давом этади. Шоирнинг шеърлари мухлислари қалбида яшаяпти, демак, умри ҳам давом этяпти.
Аввал хабар берганимиздек, яқинда “Aydınlık hayaller” (“Ёруғ хаёллар”) номли Раҳмат Бобожон таржимасидаги шеърлар тўплами Анталиядаги “UBUNTU” нашриётида Насибахон Юсупованинг саъй-ҳаракатлари натижасида китоб ҳолида чоп этилганди. Китоб тақдимоти Анқарадаги Йилдирим Боязид номидаги университетда кўтаринки руҳда бўлиб ўтди. Шоирнинг шеърлари турк китобхонларига манзур бўлганлиги бизни чексиз қувонтирди. Тадбирда бир гуруҳ профессор-ўқитувчилар ва ижодкорлар Чори Авазнинг инсонийлик фазилатлари, ижоди ҳақида сўзлаб бердилар. Айниқса, филология фанлари доктори, профессор Нурбой Жабборовнинг ушбу университетдан ташқари дунё олий таълим муассасалари рейтингида кучли мингталикка кирган Ҳажитепа ва Ғози университетларида шоир ижоди ҳақидаги маърузалари, “Фаввора” китостудиясининг раҳбари Келдиёр Хўжаёровнинг ҳамда доцент, филология фанлари бўйича фалсафа доктори Шаҳло Ҳожиеванинг хотиралари, бетакрор шоира Озода Бекмуродованинг ва шоира Гули Нигор Авазованинг шоир ижодидан ўқиган шеърлари барча тингловчиларда ёрқин таассурот қолдирди.
Анқара Йилдирим Боязид университети Ислом тадқиқотлари маркази раҳбари Айтач Айдин, Ижтимоий фанлар факультети декани Ҳусайн Чинар, навоийшунос олима, профессор, филология фанлари доктори Фунда Топрак, Туркия радио ва телевидение Олий Кенгаши эксперти, доктор Аҳмет Акалин, Ислом тадқиқотлари маркази докторанти Абдувоҳид Ўрозовнинг тадбир давомида қилган чиқишлари шоир ижодига билдирилган қизиқиш ва ишончнинг амалий ифодаси эди.
Айтиш мумкинки, истеъдодли шоир Чори Авазнинг иккинчи умри нафақат Ўзбекистонда, балки қардош Туркияда, турк китобхонлари, адабиётсеварлари қалбида давом этмоқда. Демак, шоир яшамоқда.
Жойингиз жаннатда бўлсин, Чори Аваз!
(ФБ даги саҳифамдан.)