Тақдимот
ЧОРИ АВАЗ КИТОБИ – ТУРКИЯДА
Яқинда бир гуруҳ ижодкорлар иштирокида марҳум шоир Чори Авазнинг “Ёруғ хаёллар” (“Aydınlır hayaller”) номли Раҳмат Бобожон таржимасидаги китобининг тақдимоти бўлиб ўтди. Тақдимот Анқара шаҳридаги Йилдирим Боязид номидаги университетда бўлиб ўтди. Турк дўстларимизнинг ўзбек адабиётига, ўзбек шоирининг ижодига бўлган қизиқиш ва эҳтиромлари бизни мамнун этди.
Ушбу кечада Анқара Йилдирим Боязид университети Ислом тадқиқотлари маркази раҳбари Айтач Айдин, Анқара Йилдирим Боязид университети Ижтимоий фанлар факультети декани Ҳусайн Чинар, Анқара Йилдирим Боязид университети профессори, филология фанлари доктори Фунда Топрак, дунё олий таълим муассасалари рейтингида кучли мингталикка кирган Ҳажитепа ва Ғози университетлари профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари иштирок этишди.
Кечани профессор Айтач Айдин олиб борди. Унда Туркия радио ва телевидение Олий Кенгаши эксперти, доктор Аҳмет Акалин, Ислом тадқиқотлари маркази докторанти Абдувоҳид Ўрозов, А.Навоий номли Тошкент давлат тил-адабиёти университети кафедра мудири, филология фанлари доктори, профессор Нурбой Жабборов, Ўзбекистон Миллий университети доценти, филология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент Шаҳло Ҳожиева, “Фаввора” киностудияси раҳбари Келдиёр Хўжаёров, Яшнобод тумани ҳокимлиги маънавий-маърифий ишлар бўйича масъул ходим, журналист ва шоира Озода Бекмуродова, шоирнинг қизи, Зулфия мукофоти совриндори, “Постда” газетасининг мухбири Гули Нигор Авазова ва бошқалар сўзга чиқиб, шоирнинг босиб ўтган ҳаёт йўли ҳақида гапириб, ижодидан намуналар ўқишди. Чори Авазнинг “Бахтиёрлик шу эмасми?) (“Mutluluk shu deyıl’) слайди намойиш этилганида кўзига ёш олмаган, эсседан таъсирланмаган киши қолмади, ҳисоб.
Тадбир давомида санаб ўтилган университетларда профессорлар Нурбой Жабборов ва Шаҳло Ҳожиевалар талабаларга Алишер Навоий, А.Чўлпон ва Чори Аваз ижоди бўйича маҳорат дарслари ўтишди.
Зебо ОМОНОВА
@choriavazijodi