Туркияда Янги йил оммавий байрам қилинмайди шекилли. Ҳарқалай мен турган Фотиҳ туманида ҳали ясатилган бирор арча ёки ўйинчоқ ёхуд табрик ёзуви кўрмадим.
Менимча байрам нишонланса ҳам, биздагидек оммавийлик касб этмаса керак. Ваҳоланки, турклар Европага ва унинг маданиятига биздан кўра анча яқин.
Ажнабий бу байрам Туркиянинг миллий байрами бўла олмаганига қуйидаги сабабларни кўрдим:
1. Туркия янги тарихда мустамлака бўлмаган. Балки бошқа ўлкаларнинг фотиҳи ўлароқ, ўз урф-удумларини янги ерларда ёйган.
2. Турклар шижоатли ва ориятли халқ. Шунинг учун ғоявий душманларининг байрамларини қабул қилмайди. Бизда эса жисмоний мустамлака тугаган бўлсада, онгий тобелик авжида.
Онгий тобелик кучайишининг сабаби, ўзлигимизни билмаслигимиз, билишга интилмаслигимиз ва билишга қўйилмаслигимиздир. Бўлмаса, босқинчи-мустамлакачининг байрамини нишонлармидик, зўр бериб ҳимоя қилармидик.
Ҳатто уни эътиқодимизга, соғлом мантиққа зид экани ҳам бизни тўхтата олмаяпти. Аслида Қорбободан бахт сўраш, арчани улуғлаб атрофида айланиш, бегона эркак-аёл тўпланиб, спиртли ичимликлар истеъмол қилиш ва аянчли ҳоказолар қайси эътиқодимиз ва қайси мантиққа тўғри келади?!
Йил алмашинуви ё Исо (а.с.) милодини тиқиштираверманг, мен улар ҳақида гапираётганим
йўқ.
Telegram |
Facebook |
Instagram |
YouTube