Давлат НАЗАРдан хабарлар


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan


Хоразмнинг энг сўнгги хабар ва янгиликлари, ўзгаришларга муносабатлар

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri




Bong.uz I Расмий канал dan repost
КУРАШЧИ ҲОКИМ:

ёшларни илҳомлантириш мана шунақа бўлади

Батафсил:👉👉👉 https://bong.uz/5/696-696

Tелеграм каналимизга қўшилинг:👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE7D8rYZSq7PFnUBvw


Bong.uz I Расмий канал dan repost
Меҳр-оқибат дунёни қутқаради

Дунёда инсон учун фарзандининг соғлиғидан ортиқ бахт бўлмаса керак. Ҳар биримиз зурриёдимизнинг, аввало, соғлом дунёга келишини истаймиз. Истаймиз-у, лекин саломатлик учун энг оддий бўлган қоидаларга амал қилмаймиз. Кичкина хатоимиз вақти келиб катта фожиага айланиб кетганда эса бошимизни қайси деворга уришни билмай қоламиз.

Батафсил:👉👉👉 https://bong.uz/5/698-698

Tелеграм каналимизга қўшилинг:👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE7D8rYZSq7PFnUBvw


Bong.uz I Расмий канал dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🔴Ёлғон ваъдаларга ёвғон ҳам пишмас🎬

“Bong.uz” сайтига Янгийўл тумани “Саховат” маҳалласида қад ростлаётган арзонлаштирилган намунали уй-жойлар соҳибларидан мурожаат келиб тушди. Айтишларича, ушбу уйлар 2018 йил сентябрда топширилиши керак бўлган. Аммо қурувчилар улгуришмагач, 2019 йилнинг апрель ойида ишни якунлаймиз, деб ваъда беришган. Мана, октябрь ойи яқинлашяптики, ваъдалар ваъдалигича қолмоқда.

Мурожаатни ўрганиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ва мухбиримиз ушбу манзилда бўлишди. Ва, 60 яшар онахоннинг ўзи енг шимариб ишлаётгани ҳамда унга 12 ёшли набираси цемент қоришмаси тайёрлаб бераётгани устидан чиқишди. Мутасаддиларнинг ёлғони тугамагач, онахон чидолмагани аниқ. Афсуски, бундай чала уйлар, хом-хатала ишлар одамларнинг норозилигига сабаб бўлади😡.

Tелеграм каналимизга қўшилинг:👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE7D8rYZSq7PFnUBvw




SAFAR dan repost
ТАТУ проректори троллар фабрикасини очганини тан олди. Бироқ буни оқлашга ҳаракат қилгани жуда ишончсиз чиқди. Жуда ишончсиз. Ижтимоий тармоқда негатив кўпайдимуш. Хўп кўпайди лекин ТАТУ проректорини асл вазифаси нима? Менимча функционал вазифалари бошқача бўлса керак.

Хуллас калом барча гумонларни исботлашди. Сўз Олий таълим вазирлигига.

https://kun.uz/77528942


Намангандаги ҳолатлар бўйича биз турли бўҳтонларни тарқатаётган, маддоҳликни касб қилган журналистларни судга беришимиз мумкин эди.Бироқ Наманган вилояти ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Раҳимжон Турдиалиевич Ирисовнинг мухбиримизнинг журналистик фаолиятига эътирози йўқлиги ва унга нисбатан уюштирилган ахборот хуружидан афсусдалигини билдириб, узр сўрагани боис бу ишни қилмадик. Қолаверса, ўз ҳамкасбларимиз билан судлашишни эп кўрмадик.

Ушбу мавзуга биз тўхталиш ёки қайтиш ниятимиз йўқ эди, бироқ мухбиримиз ҳозирда яна водий вилоятларида хизмат сафарида. Унга турли тазйиқ ва таъқиблар қилинмоқда. Шу боис ходимимиз хавфсизлиги учун мамлакатимизнинг ҳуқуқ-тартибот идоралари мутасаддиларининг Наманган вилоятида журналистни танқид учун таъқиб қилиш ҳолатларини ўрганиб чиқишини расмий равишда сўраймиз.

Мақсуд ЖОНИХОНОВ,

“Жамият” газетаси ва “bong.uz” сайти бош муҳаррири


Бироқ бугунги реаллик шуни кўрсатмоқдаки, оғриқли муаммолар ва камчиликлар журналист томонидан матбуотда кўтариб чиқилиши, бюрократия ботқоғига ғарқ бўлган, эскича фикрлашдан воз кечолмаган баъзи бир раҳбарларга ёқмаслиги тайин. Натижада танқид қилган ижодкорга нисбатан жамиятни “қайраш” журналистни яккалашга уриниш, унга турли йўллар билан тазйиқ ўтказиш ҳолатлари учрамоқда. Журналистнинг эркин фаолиятига тўсиқ қўйилмоқда. Энг ачинарлиси, бу жараёнда баъзи амалдорларнинг бундай жирканч ўйинларига айрим ҳолларда журналист ва блогерларимиз ҳам қўшилиб, ҳамкасблари устидан мағзава тўкишда иштирок этиш ҳоллари-да кўпаймоқда.

Яқинда шундай ҳолат газетамиз мухбири Давлатназар Рўзметов водий вилоятларига хизмат сафарида бўлганда Наманганда ҳам содир бўлди. Мухбиримиз Наманган шаҳрида бир нечта муаммоларни кўтариб чиқди. Жумладан, ҳозирги кунда кам таъминланган ва ижтимоий муҳофазага муҳтож оилалар яшаётган Педагогика коллежи эски ётоқхонасининг хароба ҳолини, Наманган шаҳри “Гулбоғ” маҳалласидаги қабристоннинг муҳофаза ҳудудидаги ноқонуний қурилишни, “Саховат” уйида яшовчиларнинг интернатни ёпмаслик хусусидаги мурожаатларини, шунингдек, “Ёғоч маҳсулотлари савдоси” МЧЖ тегишли суд қарорлари мавжудлигига қарамай, Наманган шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари томонидан ҳуқуқлари поймол этилаётгани билан боғлиқ қатор камчилик ва муаммоларни кўтариб чиққан эди. Мухбиримиз томонидан муаммолар ёритилганидан сўнг ётоқхонада таъмирлаш ишлари ўтказилди.Ётоқхонада яшаётганларнинг муаммолари мутасаддилар томонидан ўрганила бошланди.Таҳририятимизга ётоқхонада яшовчи бир нечта фуқаро миннатдорчилик билдириб, қўнғироқ қилди. Қабристон ёнидаги қурилиш тўхтатилди. Бироқ юқоридаги муаммоларнинг кўтарилиши кимларгадир ёқмаган шекилли, ижтимоий тармоқларда ва вилоятдаги айрим расмий ОАВда мухбиримиз Давлатназар Рўзметовни обрўсизлантириш мақсадида унга қарши турли бўҳтон ва иғволар тарқатиш кампанияси бошланди. Энг қизиғи, журналистни қоралаш кампаниясида фаол иштирокэтиб, ўзи бош муҳаррирлик қилувчи vodiymedia.uz сайтида тасдиқланмаган, миш-мишларга асосланган бешта мақола эълон қилган журналист Дилмурод Жумабоев вилоят ҳокимлигининг матбуот хизмати раҳбарлиги лавозими билан сийланди. Бизда мухбиримиз ўрганган мавзулар юзасидан барча аудио ёзувлар бор. Аммо журналистика этикаси нуқтаи назаридан эълон қилмадик.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, шу пайтгача Давлатназар Рўзметов турли вилоятлардан тайёрлаган танқидий-таҳлилий мақолаларда кўтарган муаммоларнинг барчаси ўз тасдиғини топган. Бу эса журналистнинг эҳтиросга берилмасдан, муаммони ҳар томонлама батафсил ва холисона ўрганганидан далолат беради. Мухбиримизга Наманганда амалга оширилган ахборот ҳужумларида жуда кўплаб танқидий мақолаларида тилга олинган Хоразм вилоятидаги баъзи журналистлар ҳам “жонбозлик” кўрсатиб, Рўзметовни қоралаш билан шуғулланиши пасткашлик эмасми?Наманганда мухбиримиз ёритган муаммоларни қайта ўрганиш учун ўринбосаримни жўнатишимизга тўғри келди. Натижада мухбиримиз кўтарган барча фактлар ўз тасдиғини топди. Шундан кейин “Жамият” газетаси бош муҳаррири ўринбосари Н.Убайдуллаев Д.Рўзметов билан вилоят ҳокими қабулига кириш учун борганда юқорида номи тилга олинган Дилмурод Жумабоев ўзини вилоят ҳокимининг матбуот хизмати раҳбариман, дея таништириб, биринчи раҳбар билан учрашишга тўсқинлик қилади. Боз устига, ўша ерга уч-тўртта аёлни чақиртириб Давлатназар Рўзметовга қарши провокация уюштиришга ҳаракат қилади. Буни қандай тушуниш мумкин?

Беихтиёр бир ҳикмат ёдга тушади. Ўрмонда болта ҳамма дарахтларни чопа бошлабди. Дарахтлар бунга қарши қандай чора кўриш ҳақида ўйлашаркан, кекса бир чинор тилга кириб: “Қаршилик қилолмаймиз, ахир, болтанинг сопи ўзимиздан” деган экан...


“Сопи ўзимиздан” ёхуд нега Наманганда журналист фаолиятига тўсиқ қўйилмоқда?
“Сопи ўзимиздан” ёхуд нега Наманганда журналист фаолиятига тўсиқ қўйилмоқда?

Мамлакатимизда кейинги пайтларда ОАВга кучли фуқаролик жамияти қуриш, ислоҳотлар самарадорлигини ошириш, аҳолининг ҳуқуқий ва сиёсий маданиятини юксалтириш, инсон манфаатларини ҳимоялашнинг муҳим мезонларидан бири сифатида қаралмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев журналистлар фаолияти ҳақида гапириб: “Бугун биз дунёдаги узоқ-яқин давлатлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаб, юртимиздаги демократик ўзгаришларни янада чуқурлаштиришга интилар эканмиз, бошқа соҳалар қатори оммавий ахборот воситалари фаолияти бўйича ҳам ҳали кўп иш қилишимиз кераклигини яхши тушунамиз. Оммавий ахборот воситалари сўзда эмас, амалда “тўртинчи ҳокимият” даражасига кўтарилиши зарур. Бу – замон талаби, ислоҳотларимиз талаби”, – деб таъкидлаган эди.

Бугун журналистикада ахборот олиш имкониятлари мисли кўрилмаган даражада ривожланган даврда баландпарвоз гаплар ёки қуруқ сафсата ўтмайди. Ёлғонга, маддоҳликка, нохолисликка ва буюртмага асосланган журналистиканинг умри қисқа. Фикримизча, бугун журналистларимиз ҳам ўзининг ишига, касбга бўлган муносабатини ва умуман, ёндашувини ўзгартириши керак. Акс ҳолда одамлар бизнинг мақоламизни ўқимайди, радиомизни эшитмайди, кўрсатувимизни кўрмайди, сайтимизга кирмайди. Бу нарсалар ҳаммаси осмондан олиб ёзилгандай бўлади. Натижада одамларимизнинг онгида ахборот бўшлиғи пайдо бўлади. Бу бўшлиқни бошқа ёқдан тўлдиришга эҳтиёж туғилади. Оқибатда биз билиб билмай, ўз миллий ахборот маконимизни, ўз позициямизни турли мақсадларни кўзлаган чет эл ОАВгабериб қўямиз!

Бугунги кунда Президентимизнинг ўзи ҳам журналистларни очиқ бўлишга, рўй-рост гапиришга ундаяпти. Ўзлари ташаббус билан чиқаяпти. Бунақа имконият қачон бўлган? Шундай имкониятдан фойдаланмасликни ношукурлик деб аташ керакми ё журъатсизлик?

Аслида, бу ҳолат фақат бизнинг соҳага тааллуқли эмас. Жойимизда депсиниб тураверсак, ҳеч қачон олдинга силжимаймиз. Бир қадам ёки ярим қадам бўлса ҳам фақат олдинга ҳаракат қилиш керак. Айниқса, жамият кўзгуси вазифасини бажариши лозим бўлган матбуот соҳаси бошқалардан бир қадам олдинда юриши даркор. Чунки жамият ҳаёти тез илдамлаб кетяпти. Мен бир расмий газетанинг бош муҳаррири сифатида тўлиқ масъулият билан айта оламанки, бугун журналистларга ҳеч қандай чекловлар ёки тақиқлар йўқ. Ҳар қандай мавзу бўлса, уни қонун доирасида ва умумманфаат йўлида бемалол кўтариб чиқишимиз мумкин, фақат холислик ва ишончли фактларга асосланилган бўлса, бас!

Тан олиш керак, кейинги даврда босма ва электрон ОАВда танқидий, таҳлилий мақолалар кўлами кенгайди. Бундай мақолалар ва чиқишлар кенг жамоатчилик орасида, ижтимоий тармоқларда баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда. Баҳсларнинг аҳамияти жуда катта. Чунки кучли фуқаролик жамияти шундай баҳсларда, муҳокамаларда шаклланади ва ривожланади. Кучли фуқаролик жамиятисиз ислоҳотларни амалга ошириш қийин.

Оммавий ахборот воситалари том маънода эркин бўлиши жамиятнинг тараққиётига туртки бўлади. Бу инкор этиб бўлмайдиган қоида!Журналистлар, блогерлар ҳақиқий сўз эркинлигининг қарор топиши, жамиятдаги турли қонун бузилишларни, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқлари поймол этилиши, ислоҳотлар жараёнидаги турли камчиликлар ва кўзбўямачиликлар каби ҳолатларини фош қилиб, давлат органлари билан халқ ўртасида ўзига хос кўприк вазифасини ўтаяпти. Журналистнинг вазифаси бирон бир танқидий, таҳлилий мақола орқали кимнидир тарбиялаш, яхши ва ёмонни ажратиб бериш ёки ҳукм чиқаришдан иборат эмас, аксинча, бўлаётган воқеликни холисона ёритиб унга кўзгудаги аксини кўрсатишдир.У бу муаммони кўтариб, ечимини топишни ва айбдорларга тегишли чора кўришни, хулоса чиқаришни масъул мутасаддилар ва жамоатчилик эътиборига ҳавола қилади. Шу боис амалдорлар ҳеч қачон журналистларни ўзларига хавф ёки душман сифатида кўрмаслиги керак. Ҳар ҳолда мазкур давлат хизматчиси ҳалол ишласа, у журналистлардан қўрқмаса ҳам бўлади.




Bong.uz I Расмий канал dan repost
#Buni_hayot_deydilar

Бу менинг отам...

Автобус вокзалдан йўлга чиқди-ю, яна тўхтади. Автобус ойнасидан ташқарига қарадим. Келган йўлимиздан отам пиёда кетиб борардилар...

Батафсил:👉👉👉 https://bong.uz/zhamiyat/674-674

Tелеграм каналимизга қўшилинг:👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE7D8rYZSq7PFnUBvw


Буни ҳаёт дейдилар

 

Талабалик даврим. Ёзги таътил тугади. Қишлоқдан Тошкент шаҳрига йўлга чиқдим. Одатда, отам (охиратлари обод бўлсин) мени вокзалгача олиб чиқиб, автобусга миндирардилар ва кузатиб қолардилар (мен ўзини эплайдиган йигит бўлиб қолувдиму, лекин отамга суяниш, унинг ўғли бўлиш менга ёқарди).

Уйимиздан вокзалгача 20-25 км. Келгунча иккита таксига чиқамиз. Хуллас, вокзалга етиб келдик. Мен автобусга жойлашдим. Отам йўл кирани тўладилар. Автобус тўлишини бир-бир ярим соатча кутиб турдик. Отам автобус юрмагунча кетмасдилар. Бу орада менга сомса, сув, писта ва ҳоказоларни олиб чиқиб бердилар. Инсонлар, айниқса болаларга меҳрибонлик қилиш отамнинг хоббиси эди. Ниҳоят автобус қўзғала бошлади. Отам мен билан хайрлашдилар ва ортга қайтдилар.

Автобус вокзалдан йўлга чиқди-ю, яна тўхтади. Автобус ойнасидан ташқарига қарадим. Келган йўлимиздан отам пиёда кетиб борардилар. Шунда хаёлимга бир фикр келди-ю, қотиб қолдим. Менинг тахминим бўйича отам чўнтакларидаги бор пулни менга харажат қилганлару, қайтиш учун таксига пуллари қолмаган. Кўзларимга ўшанда келган ёш ҳалигача кетмайди. Бу воқеани қариндош-уруғлар даврасида айтиб қолсам, “шунақа одам эди худо рахмат қилсин” дейишади ва отамнинг яхшилиги ҳақидаги ўз ҳикоясини бошлашади.

Худога минг шукр қиламан, мени шундай танти, мард ва элпарвар одамнинг фарзанди қилиб яратганига.

БУ МЕНИНГ ОТАМ...

 

Ахтам РЎЗИМУРОДОВ


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Толибжон Исроилов: Қачон оқни оқ дея оламиз?


Афсуски, бу ёзувни сақлашга улгурмадим. Майли, инсофи бўлса, тан олар. Айтганча, инсоф деганим учун ёдимга тушди: “Мен ватанимни сотаётганларга қарши асосли курашяпман, сиз мени тушунмайсиз” қабилидаги одамнинг кўнглини айнитадиган даражада баландпарвоз гапларни ёзиб юборибди танишим. Одамлар тупроқ ялаб 1,5млн сўм маошга ишлаётган ва шу маошни бутун бошли оилага амал-тақал қилиб етказаётган бир пайтда 800$ни олган қўлинг уялмадими? Сенда юз борми ўзи? Суф сендай ватанпарварга! (Бу полвон ҳаммамизга таниш – Тroll.uz лойиҳасини ёптирмоқчи бўлган ТАТУ талабаларининг етакчиси.) Гуруҳнинг “мен тепилганимдан кейинги” фаолияти ҳақида маълумот олиш мақсадида унинг (билишимча, эндиликда) собиқ аъзоси бўлган танишим билан учрашдим. “Кимга ишлаяпсиз?”-, деди у. (Сен ўзинг-чи?) “Қанча тўлашяпти? Бўлишсак, маълумот бераман”. Ака, у мени хоин деб ўйлайди ва шунга ўзи астойдил ишонади. Тушуняпсизми? Ўшанда кўнглимдан нималар ўтганлигини билсангиз эди, ака!

Ака, буларни ёзиб тўғри қилдимми ёки йўқ, билмайман. Мени қизиқтиргани – буни ким молиялаштиради? Бошқа гуруҳ мавжуд эмас, бу ягона деб ҳисоблаган тақдирда ҳам, (аслида бу кулгили, 10 тагина мишиқининг ишига қараб ўтирганига шахсан мен ишонмайман) танишимнинг гапларига қараганда уларга 2600$ тўланган. Агар бундай гуруҳ 10 та бўлса-чи? 100 та бўлса-чи? Бошқаларнинг “доля”си қанақа? Бу пул кимнинг чўнтагидан чиқяпти? Қайси бечорани шилиб топилган пуллар булар? Мен ишнинг охирига ета олмаганим учун проректор жанобларидан узр сўрайман. Катта ишларнинг миси чиққанда қуйидагилар балогардон бўлиши ва асл айбдорлар ҳеч нима бўлмагандек яшайверишлари ҳақидаги филмларни кўп кўрганман. Жаноб проректор, ишни кимдур сизга буюрган ва сиз бажаргансиз ёки келишиб ишлагансизлар, шундайми? Нима бўлган тақдирда ҳам, сиз тўғри иш қилдингизми? Мени қарғаманг, танишларимга ўқиш жараёнида босим қилманг!

Ака, президент ижтимоий тармоқларни ўқийди деб менга ўзингиз айтган эдингиз. Тўғриси, ўшанда бу гапга унчалик ишонқирамагандим. Лекин катталар президентни сиз ва мендан кўпроқ билишини ҳисобга олсак, ҳаммаси – улар президентнинг кўзини шамғалат қилиб асл ҳолатларни троллар ёрдамида оқламоқчи бўлишаётгани кундай равшан.

Троллар ёрдамида ёзилган сохта мақтовлару сохта позитивлар билан булар Президентни алдашмоқчи, халқ дардини айтиб турган ерга келиб аслида пул учун ишлаётган мишқилар бизда шароит зўр деб ёзиб турса алам қилмайдими?

Хаммани инсофини ўзига берсин.

Дилбар Исматуллаева


ХОИН КИМ?!
Дилбар ИсматуллаеваSeptember 16, 2019

Ака, сизга саволим бор. Яхшилаб ўйланг, жавобга шошилманг. Олдингизда икки йўл бор: бири инсонга хиёнат, бошқаси (балки ҳеч қачон сиз ҳақингизда қайғурмаган) ватанга хиёнат.

Бир неча кун аввал танишим бир таклифи борлигини айтиб қолди: “Ватанни (аслида Президент ва Бош вазирни дейилган эди) унинг шаънини топтаётганлардан ҳимоя қилиш – бунинг учун сенга пул тўлашади”. Мен ўйлаб кўришим кераклигини билдирдим. Орадан вақт ўтиб, менга бир қиз қўнғироқ қилди. (Билишимча, Тошкент ахборот технологиялари университетида фалончи проректорнинг котибаси) “Иш”нинг мазмунини тушунтирди, унга кўра, мен facebook ижтимоий тармоғида бир қанча сохта аккаунтлар очишим ва интернетдаги негатив фикрларга қарши ижобий комментлар ёзишим керак экан. Бунга яхшигина пул тўлашади! Мен рози ёки рози эмас эканлигим ҳақидаги жавобимни аввал бошда менга бу иш ҳақида айтган танишим орқали етказишимни билдирдим. Алоқа узилди. Кейинги жараён танишимга бу ишнинг тўғри эмаслигини тушунтиришга уринишим, бахслар билан кечди…

Хуллас, мен ишга қўшилмадим. Кейин эса миямга мен уларга ишчи сифатида керак бўлган оддий онгсиз талаба эмас, бўлажак журналист эканлигим ҳақидаги фикр келди. Улар билан қайта боғланиб, ишга рози эканлигимни билдирдим. Аммо бўлиб ўтган гаплардан кейин менга ишонишмади. Йўлини қилиб жамоанинг телеграмдаги гуруҳига қўшилдим. (Бунда менга ишонч билдириб, ёрдам берган дўстимдан кечирим сўрайман! Инсонга хиёнат деганимда шуни назарда тутган эдим.) “Группа 4” деб номланган ва икки йўналтирувчи ҳамда ишга розилик берган талабалардан иборат гуруҳ эди бу. (Бу талабалар пул топиш йўлида нималарга аралашаётганига ишора эмасми? Стипендия можаросини эсланг!) Орадан бир соат ўтмай мени гуруҳдан “тепиб юборишди”, лекин энди кеч бўлган, мен аллақачон ҳамма далилий маълумотларни олган эдим. Мақолани ёзишдан олдин гуруҳга “яхшиликча” яна бир бор қўшилишга ҳаракат қилдим ва айнан ўша гуруҳнинг “тепасида турган” ТАТУнинг ўқув ишлари бўйича проректори Агзамов Файзулла Сайдакбаровичнинг телеграмдаги шахсий саҳифасига хабар йўлладим. Буларни тўлиғича қуйида медиафайлларда ҳавола этаман. Уринишларим бесамар кетди, кейинчалик билишимча, мени ишга таклиф қилган дўстим проректор жанобларидан дакки эшитибди, эмишки, мен проректорга “ёпишиб олибман”. Гуруҳ нега айнан 4 билан рақамлангани сизга қизиқми? Менга қизиқ ва агар янглишмасам, мен бунинг сабабини ҳам биламан: бу каби гуруҳлар ўнлаб мавжуд ва бу уларнинг 4-си холос. “Нега мени гуруҳга қўшишмаяпти?” деган саволимга “Рўйхат сиз “хўп” дейишингиздан олдин тасдиқланиб юқорига юборилган, янги рўйхат тузилишини кутинг” деб жавоб берди танишим. “Тасдиқланиш”, “юқори”? Бу ажабланарли ва аслида мутлақо ажабланарли бўлмаган икки сўзга изоҳ бераман. Тахминимча, Группа 4 “иш”нинг энг қуйи поғонаси бўлиб, юқорида иш ташкилотчилари йиғилган ёпиқ гуруҳ бўлиши керак. Сабаби троллар томонидан хужум уюштирилиши ва комментлар қолдирилиши керак бўлган саҳифалар рўйхати (қуйида медиафайлларда ҳавола этаман) А. Khodjaev исмли телеграм фойдаланувчиси томонидан тузилган ва проректор жаноблари томонидан гуруҳга улашилган эди. Проректор “кичкина одам” эмаслиги сизга ҳам, менга ҳам маълум. Демак, проректор жанобларига (сал қўполроқ қилиб айтганда) буйруқ бера оладиган шахс ундан юқори лавозим эгаси бўлиши керак. Бахтимга, давлатимизда бу фамилиядаги ва исми “А” ҳарфи билан бошланувчи мансабдор биттагина экан, холос. Менимча, нишонни топдим! Буни (минг афсуски) исботлашга кучим етмаганлиги сабабли калтак проректор жанобларининг бошида синадиган бўлди. “Ишга қўшилганингизда ҳозир 200$ маош олган бўлардингиз” деб ёзиб қолди яқинда танишим. Кейин нима қилиб қўйганини сезд-ю, хабарини ўчириб юборди. (Жин ургур телеграмда хабарни ҳар икки томондан ўчириш функсияси бор) Лекин мен ёзувни сақлашга улгурган эдим. “Ўзингиз олдингизми ўша пулни?” дея берган саволимга “Мен 800$ олдим” деб жавоб қайтарди ватанпарвар дўстим.


ТАТУда трооллар "фабрикаси" ташкил этилганлиги ва уларга қанчадан ҳақ тўланганлиги фош этилди!!!!!


Қўқонда шаҳрида бўлиб ўтаётган фестивалда хавфсизликни таъминлашга жалб этилган Қўштепа тумани ИИБ 3 нафар ходимлари 14 сентябрь 7-00 да Қўқон шаҳрига боришда йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Қўштепа туман ИИБдан маълум қилинишича, улардан бири — лейтенант Равшанжон Тоштемиров воқеа жойида ҳалок бўлган. Қолган икки нафар ходим Аброр Иброҳимов ва Достон Ғуломовга касалхонада шифокорлар назоратида қолмоқда. Айни пайтда уларнинг аҳволи қониқарли.
ЙТҲ сабаблари тегишли органлар томонидан ўрганилмоқда. Вафот этган Равшан Тоштемировнинг яқинларига ва оила аъзоларига ўз ҳамдардлигимизни билдирамиз.


Bong.uz I Расмий канал dan repost
#Savodingdan_akang_aylansin

Tелеграм каналимизга қўшилинг:👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE7D8rYZSq7PFnUBvw


Тошкентда устадан пул талаб қилган товламачи қўлга олинди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси томонидан тарқатилган хабарларга кўра Хоразм вилоятининг Хива туманида яшовчи Ю.Ж. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармасига ариза билан мурожаат қилади.
У ўз аризасида, Тошкент шаҳрида устачилик билан шуғулланишини, Тошкент шаҳрида яшовчи шахс унинг олдига келиб “ишлаган пулингни ярмини берасан” деб қўрқитиб, 20 млн. сўм талаб қилаётганлигини маълум қилган.

Мазкур мурожаат юзасидан жорий йилнинг 3 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани ҳудудида ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Тошкент вилоятининг Зангиота туманида яшовчи М.Ф. белгиланган манзилда 20 млн. сўм пулни олган вақтида қўлга олинди.
Ҳозирги кунда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси (Товламачилик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Макаров пистолетини сотаётган шахс қўлга олинди
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси томонидан берилган тарқатилган маълумотга кўра, 2019 йилнинг 7 сентябрь куни Фарғона вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида ўтказган тезкор тадбири давомида 59 ёшли С.А. бир дона 1954 йилда ишлаб чиқарилган Макаров пистолетини ўқларсиз сотаётган вақтида қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан С.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 248-моддаси (Қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларига қонунга хилоф равишда эгалик қилиш) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмокда.

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

40

obunachilar
Kanal statistikasi