Деҳқонобод Хабарлари-24


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


Муамони ўрганиб холисона оммави хабар бериш.
t.me/dehqonobod_xabarlar_24

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Xushnudbek.uz dan repost
⚡️Ижарада турадиган 1-курс талабаларига 2 ойлик ижара компенсацияси ҳеч қандай шартномасиз тўлаб берилади. Ноябрдан бошлаб, ижара шартнома бўлса, кейин компенсация берилади

Вазирлар Маҳкамасининг баёнига биноан, талабалар сафига қабул қилинган ва талабалар турар жойи билан қамраб олинмаган узоқ ҳудудлардан келган биринчи курс талабаларига, истисно тариқасида, олий таълим муассасаларига ажратилган маблағлар доирасида сентябрь ва октябрь ойлари учун ижара шартномаси талаб этмасдан ижара компенсацияси тўлаб берилади. Ижара шартномасини тақдим этган талабаларга ноябрь ойидан тўловлар давом эттирилади.

Бунда, олий таълим муассасалари томонидан биринчи курсда таҳсил олаётган, ижарада яшаётган талабалар рўйхатини шакллантириш ҳамда ижара компенсация тўловларини амалга ошириш юзасидан ректор (директор) буйруғи расмийлаштирилиб, тегишли маблағлар тўланиши белгиланди.

❓Бу нима дегани?

Маълумки, ўтган йилдан бошлаб талабалар турар жойида жой йўқлиги учун ижарада туришга мажбур бўлган талабаларга ижара компенсацияси тўлаш тартиби йўлга қўйилди. Бунинг учун талаба ижара шартномасини ўзи ўқиётган ОТМга топшириши керак эди.

Бу тартиб ҳозир ҳам кучида. Яъни қайсидир талаба ижарада турган бўлса, у нечанчи курсда ўқиётганидан қатъи назар, ижара компенсацияси олишга ҳаққи бор.

Энди янги тартибга кўра, 1-курслар учун истисно белгиланди. Яъни ётоқхонага жойлаша олмаган 1-курс талабалари "Мен ижарада турдим" деб айтса кифоя. Уларга сентябрь ва октябрь ойлари учун ижара компенсацияси ҳеч қандай ижара шартнома талаб этилмасдан тўлаб берилади. Агар улар яна компенсация олмоқчи бўлса, унда ноябрь ойидан бошлаб ижара шартнома кўрсатиши керак бўлади. Бу истисно фақат 1-курсларга берилди. Катта курслар сентябрь ва октябрь ойлари учун ҳам ижара шартнома тақдим этсагина, компенсация олишади.

💰 Ижара компенсациянинг миқдори қанча?

Ётоқхона билан қамраб олинмаган ва ўзига, шу жумладан, ота-онасига (қонуний вакилларига) тегишли бўлмаган уйда ижарада яшайдиган талабаларга улар томонидан тўланадиган ойлик ижара тўловининг 50 фоизи бюджет маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

Ҳар ойлик ижара пулининг 50 фоизи (Тошкент шаҳрида 300 минг сўмгача, қолган ҳудудларда эса 150 минг сўмгача) давлат ОТМларининг кундузги таълим шаклида, давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида таҳсил оладиган ва ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган талабаларга қоплаб берилади.

‼️ Демак, ётоқхонага жойлашмаган 1-курс талабалари сентябрь ва октябрь, яъни 2 ойга Тошкент шаҳри учун жами 600 минг сўм, ҳудудлар учун 300 минг сўмгача компенсация пули олишлари мумкин. Бунинг учун талабалар ўзлари ўқиб турган ОТМга мурожаат қилишлари лозим.


👉 @xushnudbek 👈


Farrux shoir kanaliga xush kelibziz,
Barcha she'rlarim siz uchun muxlislar.
Mualliflik huquqi himoyalangan.
Sayfurov Farrux shoir-ning ruxsatisiz
She'rlardan foydalanmang.
https://t.me/wribm


Аёллар олами🌼💝🥰💕 https://t.me/ayoluz55555 dan repost
📆 11 октябрь — «Халқаро қизлар куни».

Қиз бор уйнинг файзи бўлак, дейдилар,
Жаннат йўли – қиз бор йўлак, дейдилар.
Ўнгиримда ўғлим йўқ, деб ўксиманг,
Тоғ бўлмаса, қир ҳам тиргак, дейдилар.
Элнинг бахти ботирларга ёр бўлсин,
Оминалар, Холидалар бор бўлсин.

Қиз йўқ юртга кўкламлар сеп тўшарми?
Келини йўқ тўйлар тўйга ўхшарми?
Қизлар борки, ўлка омон, қўрғон бут,
Қиз кутмаса йигит олов кечарми?
Жонлар илҳақ, илинжлар тумор бўлсин,
Маъсудалар, Маҳзуналар бор бўлсин.

© Муҳаммад Юсуф.


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | Аёллар олами🌼💝🥰💕




Turon24/7 dan repost
Йил ёлғони — 2021!

Мана матбуот анжумани, мана ўзаро алоқа, мана дастур ўрганиш!

Ҳурматли Муроджон Азимов, Nasafnews ижодкорлари Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани Татар МФЙдаги «Обод қишлоқ» дастурининг чала ишлари бўйича хабар эълон қилибди. Ваъдаларингизни бажариш вақти келмадими?

@turon_24_7


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Президент бошланғич синфлар учун дарслик Финландия стандарти бўйича тайёрланишини айтди

Сирдарёга ташрифи давомида журналистлар билан мулоқот қилган президент охирги вақтларда кенг муҳокама қилинаётган мактаб дарсликлари масаласида гапирган. Бу борада «Менимча» телелойиҳасида лавҳа кўрсатилди.

👉 https://kun.uz/15643931

Kun.uz расмий канали
t.me/dehqonobod_xabarlar_24


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Президент: Халқчил Конституцияни яратиш учун шошилмаслик керак

@segmentuz
t.me/dehqonobod_xabarlar_24


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
“Эй, виждонсиз, давлатга нисбатан халқ нафратини қўзғаяпсан, норозилик кайфиятини кучайтираяпсан” — Эркинжон Турдимов
t.me/dehqonobod_xabarlar_24


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ифтихорим сан " МИЛЛАТИМ "!!!!!
Ифтихорим сан"
ОНА ТИЛИМ "
" ЗАБОНИ ТОЖИКИ "!!!!
Фахри жамияат.
Ҳарки Забон кум кунад,
Ному нишон кум кунад!
t.me/dehqonobod_xabarlar_24


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
📹 Қашқадарё вилояти Молия бошқармаси бошлиғининг яна ҳақоратларга тўла аудиоси тарқалди

👉 @Qashqadaryo_axboroti
t.me/dehqonobod_xabarlar_24


Отабек Артиков dan repost
Қашқадарё ХТБни телеграм каналида энг кўп мақтаб ёзиладиган Чироқчи ХТБ аҳволингиз шу экан пиарга бало борми жаноб Жуманов?

P.S. Жуманов кетинг, Жуманов кетинг, Жуманов кетинг деб Жаҳонгир Отажонов куйлаб чиқмасдан аввал секин кета қолинг бўлдида энди...

👉@Otabek


Отабек Артиков dan repost
Қашқадарё ХТБ ва Чироқчи ХТБга алангалик салом.

Миллий рейтингда охиридан биринчи ўринда экансизлар чин юракдан табрикламайман😁

👉@Otabek


📣📣ДИҚҚАТ, ДИҚҚАТ!📣📣

Жорий йил 3-9 октябрь кунлари республика бўйича “Кексалар ҳафталиги” бўлиб ўтади.

🔰Ҳукумат қарори (816-сон, 27.09.2019 й.) билан ҳар йил октябрь ойининг биринчи ҳафтасида “Кексалар ҳафталиги” ўтказилади.

✔️Вазирлар Маҳкамасининг баёни (4-сон, 26.09.2022й.) билан ҳафталикни кенг нишонлаш ва юқори савияда ўтказиш, шунингдек “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш - халқимизга хос эзгу фазилат” деган ғоя остида жорий йил 3-9 октябрь кунлари барча ҳудудларда “Кексалар ҳафталиги”ни юқори савияда ташкил этиш белгиланди.

Унга кўра,

➖“Кексалар ҳафталиги”га тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш бўйича Республика ишчи гуруҳининг таркиби тасдиқланди.

➖Ҳафталикни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар Дастури белгилаб олинди.

➖Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги, Тиббий- ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, мутасадди вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари олдига “Кексалар ҳафталиги”ни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар Дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш вазифаси қўйилди.

➖“Кексалар ҳафталиги” доирасида тадбирларни ҳар бир маҳаллада, шу жумладан чегарадош ва олис, бориш қийин бўлган ҳамда тоғли ҳудудлардаги маҳаллаларда юқори савияда ўтказилишига алоҳида эътибор қаратиш белгиланди.

"Кексалар ҳафталиги"да фаол иштирок этайлик!

Қашқадарё вилояти Маҳалла ва нуронийларни қўллаб - қувватлаш бошқармаси Ахборот хизмати

Ulanish👉👉 https://t.me/qashmahallavanuroniy
t.me/dehqonobod_xabarlar_24






@SizdanTelegram© | Yangi O'zbekiston dan repost
ҚАШҚАДАРЁ – “Завод омборларидан чиқаётган заҳар артизан ва булоқларимизни ифлослантирмоқда”

ДЕҲҚОНОБОД. “Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани Бешбулоқ шаҳарчасидан мурожаат қилмоқдамиз. Марказий Осиёда ягона бўлган Деҳқонобод калийли ўғитлар заводи республикамиз ғазнасига катта даромад келтирмоқда. Аммо бу ўринда танганинг иккинчи тарафи ҳам бор. Бир неча йилдан буён заводнинг захира кислота ва туз аралашма сақловчи омборларидан чиқаётган заҳар Бешбулоқ аҳолиси ичадиган артизан ва булоқларни ифлослантирмоқда. Деҳқонобод тумани лалмикор туман, кечаю кундуз Оллоҳга дуо қилиб ёғингарчилик сўраймиз. Йилимиз яхши келмай, лалмикор деҳқонлар ачинарли аҳволда қолди, чорвага сув қолмади. Бу ёқда завод омбори сабаб булоқлар заҳарланмоқда.
Қишлоғимиздан 3 км юқорида артизан сув чиқади. Шу артизанни қаздириб, қишлоқни обод қилиш мумкин. Оллоҳга шукр, халқимиз меҳнаткаш, сув бўлса, чорвамиз ҳам, экинимиз ҳам баракали бўлади. Ушбу масала ечимида ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёевдан кўмак сўраймиз”.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Приздент бир қатор раҳбарларни ишдан олиди Ш. Мирзиёев
t.me/dehqonobod_xabarlar_24


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ёшларга ишонч фақат Приздент Ш. Мирзиёев
t.me/dehqonobod_xabarlar_24




Segment.uz dan repost
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Жўрабек Турсунпулатович Мирзамаҳмудов Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ёқилғи-энергетика ва кимё соҳаларини ривожлантириш бўйича ўринбосари — энергетика вазири лавозимига тасдиқланди.

@segmentuz

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

212

obunachilar
Kanal statistikasi