Муҳрим dan repost
Экология вазирлиги Тошкент ҳавоси ифлосланишининг олдини олиш учун Аи-80 бензиндан фойдаланишни тақиқлашни таклиф қилибди. Дарахтларни кесишга мораторий эълон қилинса ҳам дарахтлари кесилаверадиган, янги қурилишларга мораторий эълон қилинса ҳам янги қурилишлар бўлаверадиган бузилган ўлкада Аи-80 бензиндан фойдаланишни тақиқлаш ҳам кутилган самарани бермаса керак. Охир-оқибат, бундай “тақиқ-тақиқ ўйини”дан келадиган асосий самара – Аи-80 бензинни Аи-95 нархида сотилиши бўлади. Шахсан мен давлатимиз АËҚШларимизда Аи-95 нархида Аи-80 сотилишининг олдини ололади, деб ўйлайман, бунга ишонмайман ҳам.
Аи-80 дан маъмурий йўл билан қутилиб бўлмаса керак. Боз устига, монопол автозаводимиз ҳали ҳам мотори Аи-80 га мўлжалланган машиналар ишлаб чиқаришни давом эттираётган бир вақтда. Ҳар қандай эскилик сарқитидан табиий йўл билан воз кечиш керак (ўзим гувоҳи бўлмагану, лекин Аи-76 дан ҳам табиий йўл билан – унга талаб камайиб, воз кечилган бўлса керак). Аи-80 билан боғлиқ ҳолатда эса бизга, хусусан, миллий автомобиль бозоримизга эркинлик керак – бозор бемантиқ шартларсиз тўлиқ очилиши, “растаможка” деган балои азим йўқотилиши керак.
Айни вақтда, бозоримиз ривожланган дунёнинг ҳайдалган эски машиналари билан тўлиб кетмаслиги учун баъзи мантиқли шартлар ҳам бўлиши мумкин, албатта – масалан, 2024 йил ҳолатида 2015 ё 2020 йилдан аввал ишлаб чиқарилган машиналар импортига тақиқ ё аждарҳо божлар, дегандек. Аммо кўрсатилган санада чиққанми, янгими, камида Аи-92 ё Аи-95 да юрадиган машинами, марҳамат, эмин-эркин олиб кирилаверсин. Нима муаммо? (божхонада назорат борасида муаммо бўлиши мумкин, деб ўйлайману, эҳтимол, муаммо чиқмаслигининг бир иложи топилар).
Менда, негадир, шундай ишонч борки, агар “растаможка” бекор қилинса, хориждан ҳам арзон, ҳам сифати ўзимизнинг миллий автоаждарҳо чиқараётган аравалардан яхшироқ автомобиллар кириб келади ва Аи-80 га талаб ўз-ўзидан камаяди. Талабгори йўқ нарсани сотиш ҳам тўхтайди, тақиқлашга зарурат ҳам қолмайди. Менимча.