❓Инновацион ривожланиш ҳудудий бошқармаларининг вазифалари нималардан иборат?
АОКАда
бўлиб ўтган брифингда Инновацион ривожланиш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Назокат Абдуқундузова ушбу саволга жавоб берди.
〰️〰️〰️〰️
🔰
"Илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш бўйича давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги Президент Фармонига биноан ҳудудларда илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш мақсадида Вазирлик тизимида
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар инновацион ривожланиш бошқармалари ташкил этилди.
🔹Инновацион ривожланиш вазирлигининг ҳудудий бошқармалари ҳудудларда илмий фаолиятга оид давлат дастурларини шакллантириш, тасдиқлаш ва уларнинг ижросини назорат қилиш;
🔹илмий даражали кадрларни тайёрлаш тизимини мувофиқлаштиради;
🔹ҳудудлардаги ёшларни илмий ва инновацион фаолиятга жалб этиш билан бир қаторда, уларнинг ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди;
🔹илмий ва инновацион лойиҳаларни амалга оширишда маҳаллий инвесторни жалб этади;
🔹шунингдек, ҳудудий бошқармалар жойлардаги ишлаб чиқариш тармоқларининг илмий ишланма ва инновацияларга бўлган эҳтиёжларини аниқлаб, илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини мустаҳкамлайди;
🔹янги ишланмаларни тижоратлаштириш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш, стартап лойиҳаларини амалга оширилишини мувофиқлаштиради.
📍
Бундан ташқари, ҳозирда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг биттадан тумани инновацион ҳудудга айлантирилмоқда. Булар Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус тумани, Андижон вилоятининг Марҳамат тумани, Бухоро вилоятининг Ромитан тумани, Жиззах вилоятининг Дўстлик тумани, Қашқадарё вилоятининг Нишон тумани, Навоий вилоятининг Кармана тумани, Наманган вилоятининг Чуст тумани, Самарқанд вилоятининг Ургут тумани, Сирдарё вилоятининг Сирдарё тумани, Сурхондарё вилоятининг Олтинсой тумани, Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани, Фарғона вилоятининг Олтиариқ тумани, Хоразм вилоятининг Гурлан тумани.
🌀Ҳозирда вазирлик ва юқорида санаб ўтилган туманлар билан биргаликда мана шу туманларни инновацион ривожланаётган ҳудудларга айлантириш бўйича
2021-2022 йилларда амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастурлари ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.
http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official