Педиатр маслаҳати


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


Болалар ривожланиши, уларда учрайдиган касалликларни даволаш ва олдини олиш бўйича маслаҳатлар

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Сизга ҳеч бир дўхтир айтмайдиган гижжага қарши рецептни очиқлайман! Бу даво Ибн Сино нинг китобларида ёзилган ва диний уламоларимизни тавсияларида ҳам учрайди.

Керак бўлади:
- қовоқ уруғи 100 грамм
- саримсоқ пиёз 20 грамм
- қора майиз 50 грамм
- шувоқ кукуни (полынь) 10 грамм

Буларни блендерда яхшилаб майдалаб 100 грамм тоғ асалига аралаштирасиз. Кейин алоҳида тоғорачага 70 градус иссиқликда сув тайёрлаймиз ва аралашмамиз солинган банкачани унга солиб, устини ёпамиз. Ва қўшимча кўрпа ёки чойшаб билан ўраймиз (ҳарорат узоқроқ сақланиши учун).

1 соат ўтгач, аралашмамизга нўҳатдек ҳажмда мўмиё қўшамиз (ҳақиқий тозасини топиш муҳим!).

Шу аралашмадан болага ҳар кун уйқудан аввал 1 чой қошиқдан берасиз. 40 кун давомида (!)

30-кундан бошлаб шода-шода қуртлар туша бошлайди. Шу кундан бошлаб 10 кун давомида ҳукна (клизма) қилинади.

Бўлди! Бу 100% текширилган услуб! Aсрлар давомида ва шахсий тажрибамда ҳам

Ҳўш, анча ишонарли бўлди, а? Лекин бу ҳаммаси уйдирма! Ҳозиргина ўйлаб топдим. Шунчаки қанчалик осон алданишингизни кўрсатмоқчи бўлдим. Бу учун турли психологик услублардан фойдаландим:
- сирлилик (ҳеч бир дўхтир айтмайдиган...)
- авторитетларнинг номи (Ибн Сино)
- дин
- сиз қайердадир эшитган фойдали деб ҳисобланган гиёҳ/маҳсулотлар
- кўп қисм, қадамлардан иборат мураккаблик (ахир осон йўл шубҳали-ку? )
- "шахсий тажрибам"
- 100% деган илгак

☝️Эътибор беринг, гапларимга биронта объектив исбот келтирмадим. Расмий тавсиялар ёки илмий мақолаларга ҳавола йўқ. Ҳаттоки ўша Ибн Синонинг қайси китобининг қайси бетида ёзилгани ёки айнан қайси диний манбааларда айтилганини ёзмадим.

Қиссадан ҳисса - СОДДA БЎЛМAНГ!

П.С.: Қадимги замонларда қандай қилиб 70 градусни ўлчашган экан-а?
©
Каналга обуна бўлинг ва танишларингиз билан улашинг!

👇🏻👇🏻👇🏻
ПЕДИАТР МАСЛАҲАТИ


Болаларда ич кетишида ТОП-3 дори воситалари.

Бу препаратлар айнан рецептсиз бемалол сотиб олиб, уйда даволаниш учун.

1.Регидратация (сувсизланишни олдини олиш) учун эритмалар:

✅ОРСА цинк. Болалар 400 мл ичса, кунлик цинк миқдорини ҳам олади. Катталар бемалол 1 литр ичса ҳам бўлади.
✅Регидрон. Кукунда бўлгани учун уни аввал эритиб тайёрлаб олиш керак бўлади

2. Цинк препаратлари кунига 20 ΜΓ:

✅Стронгиум цинк (5 ва 10 мг лик бўлади). Суюқ шаклда бўлгани учун, болалар учун қулай. 6 ойгача - 10 мг, ундан катталарга суткасига 20 мг берилади.
✅Цинка 20 мг. Таблеткада бўлгани учун, болаларга майдалаб сувда эритиб беришга тўғри келади.
✅Иммуноцинк. Бу ҳам таблетка Ёки АҚШдан келтирилган цинк қўшимчаларини қабул қилсангиз ҳам бўлади. Исталган кўринишда, цинк сульфат ёки цинк пиколинат.

3. Пробиотиклар рўйҳати:

✅Энтерол: 1-3 ёшда 1 та пакетчадан 2 маҳал. 3 ёшдан катталарга 2 капсуладан 2 маҳал.

✅Энтерожермина: Болаларга 1 флакондан 2 маҳал, катталарга 1 флакондан 3 маҳал.

✅Линекс: 2 ёшгача - 1 пакетча 1 маҳал, 2-12 ёшда 1 пакетчадан 2 маҳал, катталарга 2 капсуладан 3 маҳал. Бу учта пробиотикни параллел равишта уччовини ичса бўлади (чунки таркибида турли микроорганизмлар).



Препаратларни йўриқномасини қуйидаги сайтлардан топсангиз бўлади:

pharmaclick.uz

compendium.com.ua

vidal.ru

Каналга обуна бўлинг ва танишларингиз билан улашинг!

👇🏻👇🏻👇🏻
ПЕДИАТР МАСЛАҲАТИ


Иссиққа чиқсанг кўкракдаги сут айниб қолади ёки қизиб кетади ва уни соғиб ташлаш керак деётганлар диққатига.

Aгар шундай бўлганида, танангиздаги бошқа суюқлик ва тўқималар ҳам айниб, яқин кунлардаёқ ўлиб кетар эдингиз. Сут айнимайди.

Қизиб кетишига келсак, интенсив спорт билан шуғуллансангиз ҳам, тана ҳарорати 39 гача чиқиши мумкин. Тинч ҳолатдаги 37 билан 39 нинг орасида бор-йўғи 2 даража. Бу қандай зарар келтириши мумкин? Оғизни куйдирадими? Деярли сезилмайди ҳам-ку фарқи.

Ҳарорат фаоллик ва ҳаво ҳароратига монанд кун давомида ўзгариб туради. Иссиқдан уйга келсангиз, тана ҳам, у билан бирга сут ҳам яна 37 градусгача совийди.

Умуман олганда, 40 иситма билан ҳам бемалол эмизса бўлади.

Мантиқни ишлатак, бекорчи гапларга камроқ ишонамиз.


Каналга обуна бўлинг ва танишларингтз билан улашинг!

👇🏻👇🏻👇🏻
ПЕДИАТР МАСЛАҲАТИ


Сўрғичларни зарари ҳақида кўп эшитамиз, лекин барибир улардан фойдаланамиз. Аҳир ростдан ҳам болани тинчлантиради-ку! "Ҳақиқатдан зарарми?" деган саволга ҳеч ким аниқ жавоб бермайди. Келинг сўрғичларни фойда-зарарини кўриб чиқамиз?

✅ Фойдаси:
- Баъзи болалар тинчланиш учун ҳақиқатдан ҳам шундай воситаларга муҳтож
- Маълумотларга қараганда, сўрғичлар чақалоқда уххлаш чоги кутилмаган ўлим синдроми эҳтимолини пасайтиради. Лекин буни механизми ҳозирча номаълум.
- Айрим стоматолог ва логопедлар сўрғичлар жағ мушакларини кучайтиради деб ҳисоблашади

🚫 Зарари:
- Узоқ қўлланилганда танглай шакли ва тишлар ўсишига негатив таъсир қилиши мумкин
- Енгиш қийин одатга айланиши мумкин
- Ўрта қулоқ инфекциялари ҳавфи ошади
⠀❓Охиригача аниқланмаган муаммо: Тадқиқот кўрсатганки, кўп сўрғич сўриш эмизишни барвақт тўхташига олиб келади. Лекин тескариси бўлиши ҳам мумкин, яъни сут камлиги сабабли бу оналар кўп сўрғичдан фойдаланишга мажбур бўлган.

Каналга обуна бўлинг ва танишларингтз билан улашинг!

👇🏻👇🏻👇🏻
ПЕДИАТР МАСЛАҲАТИ


🦠 Гриппни сабаби совуқ ҳаво эмас. Шунчаки совуқ ва қуруқ ҳаво уни атроф муҳитда яшовчанлигини оширади.

🌅 Ундан ташқари, бизни организмимизда совуқ фаслларда қуёш камлигидан Д витамини етишмовчилиги пайдо бўлиб, иммунитетимиз пасайиши мумкин.

🏫 Яна шу фаслларда вақтимизни кўпроқ деразалари ёпиқ биноларда ўтказамиз ва кўпроқ яқин контактда бўламиз. Барча айтилган омиллар бир бўлиб гриппни кўпроқ тарқалишига сабабчи бўлади.

Каналга обуна бўлинг ва танишларингиз билан улашинг!

👇🏻👇🏻👇🏻
ПЕДИАТР МАСЛАҲАТИ


Иссиқ кийин, шамоллайсан!


Бу гапни жуда кўп эшитгандирсиз, а?
Совуқ қотишни шамоллашга тўғридан-тўғри алоқаси йўқ. Шамоллашни вируслар чақиради, совуқ ҳаво эмас.

Лекин совуқ қотган одам касал инсон билан контактда бўлса, вирус осонроқ юқар экан. Иммунитет бунда бир оз сустроқ ишлаб, ҳимоя пастроқ бўлади. Бувиларимиз буни билмаганлиги сабабли совуқ ҳаво таъсири билан боғлашган.

ПЕДИАТР МАСЛАҲАТИ


Танишув


Ассалому алайкум! Мен, педиатр, болалар ва катталар анестезиологи ва реаниматологи Назаров Элбек Равшанжон ўғлиман. Фарғона вилояти, Бешариқ туманида туғилиб ўсганман. Андижон Давлат тиббиёт институтида аввал бакалавриатини педиатрия йўналиши бўйича, кейин эса Болалар анестезиологияси ва реаниматологияси мутаҳассислиги бўйича магистратурани тамомлаганман, бундан кейин эса Катталар анестезиологияси ва реаниматологияси курсини мувофаққиятли тамомлаганман.

Саволлар бўлса, бемалол ёзишингиз мумкин.

ПЕДИАТР МАСЛАҲАТИ


🔅Биласизми?

Биз учун одатий ва барча ҳонадонда мавжуд бўлган симобли термометрлар саломатлигимиз учун жуда ҳавфли. Албатта агар синиб симоби ташқарига чиқса. Чунки симоб ҳона ҳароратида буғлана бошлайди ва нафас йўлларимизга тушиб захарлайди.

Шунинг учун Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти (ЖССТ) 2020-йилгача бундай термометрлардан воз кечишга чақирган. Минамата конвенцияси эса 2030-йилгача умуман барча тиббий ускуналарни симобдан ҳоли қилишни мақсад қилган.

Каналга обуна бўлинг ва танишларингизга юборинг!

👇🏻👇🏻👇🏻

ПЕДИАТР МАСЛАҲАТИ


📌 Сақлаб қўйинг! Европа ва АҚШда ишлаб чиқарилган, кўп давлатларда текширув ва тажрибадан ўтган препаратлар.

▶️ ИБУПРОФЕН ——————-
Кунига энг кўпи 3 маҳалгача ишлатиш мумкин. Иккита доза оралиғи камида 4 соат бўлиши керак (!) Болалар учун суспензия дозаси вазнга қараб ҳисобланади.

Кичик болалар учун:
- Ибуфен суспензия 100мг/5мл (Польша)
- МИГ суспензия 100мг/5мл (Германия)
- Ибуфен суппозитория 60мг (свеча)

Мактаб болалари учун:
- Бруфен Рапид 200мг (АҚШ)
- Ибуфен Юниор 200мг (Польша)

Катталар учун:
- Бруфен Рапид 400мг (АҚШ)
- Ибупар Форте 400мг (Польша)
- МИГ 400 (Германия)

▶️ ПАРАЦЕТАМОЛ ——————-
Кунига энг кўпи 4 маҳалгача ишлатиш мумкин. Иккита доза оралиғи камида 4 соат бўлиши керак (!) Болалар учун суспензия дозаси вазнга қараб ҳисобланади.

Кичик болалар учун:
- Эффералган сироп 3% (АҚШ)
- Нурофен суспензия 120мг/5мл (Буюк Британия)
- Панадол суппозитория 125мг (Буюк Британия)

Катталар учун:
- Эффералган 500мг эрувчан таблетка (АҚШ)
- Нурофен 200мг (Буюк Британия)
- Панадол 500мг (Буюк Британия)

⚠️ ДИҚҚАТ!
Иситма чиқса бирдан дори беравериш керак эмас. Беморни умумий ҳолати яҳши бўлса, бош оғриғи, кучли ҳолсизлик пайдо бўлмаса 38-40 даража ҳароратни ҳам тушириш шарт эмас. Иситма иммунитет оптимал ишлаши учун яратилган табий реакция.

2 ёшгача бўлган болаларда ҳарорат 38дан ошганида препарат берса бўлади.

Бир вақтда ҳам парацетамол, ҳам ибупрофен берманг. Икковидан бирини танланг.

ПЕДИАТР МАСЛАҲАТИ

9 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

40

obunachilar
Kanal statistikasi