Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Бу суҳбатимиз кейинги душанба кунига қолдирилди.
Ноқулайлик учун узр сўраймиз.


💥 11 mart, dushanba, soat 21.00 da https://t.me/DrGavharDarvish kanalimizga ushbu mavzuga qiziqqan yaqinlaringizni taklif qiling.

⚡️“IQ - ilm qidiruvchilar” ilmiy loyihasining 11-soni!

🧕🏻🧕🏻Loyiha asoschilari:
Hilola Sodiq qizi va Gavhar Darvish.

💥 Endi siz dolzarb mavzularda olimlar bilan qizg’in suhbatlardan bahramand bo’lishingiz mumkin.

🔥 Spiker - ZaytunMedTub klinikasi tabibasi, pediatr-shifokor, preventiv va integrativ xalqaro institut bitiruvchisi,
https://t.me/DoktorGulbahor kanali asoschisi Gulbaxor Sattarova bo’ladilar.


🔥MAVZU: “RAMAZONDA TO’G’RI OVQATLANAMIZ”
mavzusida 11-ilmiy suhbat o'tkaziladi.

#IQ11

#HidayaMedClinic

#DrGavharDarvish
#HilolaSodiqQizi

Kanalga ulanish: 👉

https://t.me/DrGavharDarvish


Энг муҳими эса – ўзингизни тартибга солиш ва қилишдир.

Буёғига нима қилиш керак: бунданда жиддийроқ мақсадлар қўйинг. Бу мақсадларни кичик мақсадчаларга бўлинг. Шуни амалга оширсангиз, ўз хаётингизда яхши ўзгаришларга эришасиз ва муваффақият қозонасиз.

7. 30 кун давомида тафаккур қилиш (муроқаба).
Мусулмонлар учун мана шу медитациядир. Бир кун хам қолдирмай , суткасига 1-2 кун қилиш керак. Давомийлигини 10 дақиқадан бошлаб, 30 дақиқагача узайтиринг.

Нима бўлади: ахир бунинг акси хам бўлган эди-ку, сиз кунингиз, ҳафтангиз қандай тез ўтаётганидан шикоят қилаётган эдингиз. Кун узайганидай қилиб ҳис қиласиз ўзингизни. Ундан ташқари бу ҳаётингиз давомида ҳеч нарсага эришмай қолишингизга йўл қўймайди. Медитация вақтида ва ундан кейин вақт узайганини хис қиласиз. Сиз ҳаётингизни ҳар бир сониясини сезишни бошлайсиз, ҳиссиётингиз ва тафаккурингизни тартибга солиб оласиз.

Буёғига нима қилиш керак:

буни давом эттиринг. Медитациянинг (муроқаба) камчилик томони, яхши натижаларга эришиш учун албатта камида бир ой давом эттириш керак. Шундан кейингина у нимага кераклигини ҳис қила бошлайсиз. Шунинг учун тўхташ керак эмас, чунки сиз ўз тажрибангиздан бунинг нақадар муҳим эканлигини тушуниб етдингиз. Ўз ҳаётингизни англаган холда яшаш имкониятини қўлдан бой берманг.

Муаллиф Др. Гавҳар Дарвиш.

https://t.me/DrGavharDarvish


Рамазонда психотерапевтдан 7та тавсия
(May 06, 2019)

Сиз авваллари кўпинча бир ишни қилишни бошлашга қийналармидингиз? Прокрастинациядан (бир ишни орқага суриш) чарчадингизми? Рамазон ойи мана шу одатларингиздан воз кечиб, иродангизни чархлашга ёрдам беради. Қандай қилиб, дейсизми? Чунки сиз илгари бошлаган ишингизни 4-5 кун қилиб, ташлаб қўйишга одатланган бўлишингиз мумкин. Рамазонда эса буни 30 кун қиласиз ва бу сиз учун одатга айланиши аниқ! Келинг, муқаддас рамазон ойидан унумли фойдаланган холда эксперимент қилиб кўрамиз!

1-тавсия.
30 кун кофеинсиз, ёғли овқатларсиз ва бошқа зарарли моддаларсиз яшаймиз. Вақт ўтиши билан бу стимуляторларнинг зарарини тушуниб борамиз. Улар ўзлари чақирган симптомларнигина йўқотади, шуни унутманг!

Нима бўлади: сиз яхшироқ ухлашни, камроқ хаяжонланишни бошлаб, хаётингизни яхшиланаётганини сеза бошлайсиз, пулингиз хам тежала бошлайди.

Қандай давом эттириш керак: юқоридагилардан умуман воз кечиш ёки камроқ истеъмол қилиб турса бўлади.

2-тавсия.
30 кун давомида нолимаслик ва шикоят қилмаслик.

Уилл Боуэн ўзининг «A Complaint Free World» китобида таъкидлашича, вақтинча негатив фикрлардан воз кечиш сизни дунёингизни ва бошқалар билан муносабатингизни ўзгартиради.

Нима бўлади: ўзгаришлар сизни ажаблантиради. 1-кунданоқ оптимистик рухда яшаш сизга ёқади, чунки бундай одамлар хаммага ёқади. Чунки улар бировни кайфиятини бузмайди, ўз муаммоларини ўзлари хал қиладилар. Ўз рухиятингизни тартибга солиб, янги имкониятларни кўра бошлайсиз. Бундай проактив ҳулқ-атвор нафақат сизни хаётингизни, балки бошқалар хаётини хам ўзгартиришга сабаб бўлади.

Қандай давом эттириш керак: кейинги босқичда сизга шикоят қилганларида хам тинч-хотиржам бўла олишни ўрганинг. Одамлар сизга шикоят қилаётган пайтларида хақиқатдан уларга таъсир қилишни ва тўғри маслаҳат беришни бошлайсиз.

3-тавсия.
Ҳар ҳафта бажара олган ишларингизни ёзиб боринг. Нималарга вақт сарфладингиз, қанча вақтингиз бекор кетгани хақида албатта ёзинг.

Нима бўлади: бу эксперимент жуда оддий, чунки бор-йўғи 1 ҳафта хамма ишларингизни тартибга солиб оласиз. Бунинг учун сизга фақат блокнот ва ручка керак бўлади. Неча соат ухлаганингиз, ишлаганингиз ва х.к.ларни ёзсангиз, бекор кетган вақтингиз яққол кўриниб қолади.

Қандай давом эттириш керак: натижалар сизни қувонтирса, шундай давом этинг. Бу ишни ҳар куни қилиш керакмас, ҳафтада 1 кун ёзсангиз етади. Шу бўйича ўзингиз учун хулосалар чиқаринг.

РАМАЗОНДА ПСИХОТЕРАПЕВТДАН 7 ТА ТАВСИЯ (давоми)

4. 1 ой давомида қандайдир нарсадан воз кечиш.
Аввалига бу осон ва қизиқарли бўлади, чунки хаммада қандайдир кераксиз нарсалар бор албатта. Бир ёки икки ҳафтадан сўнг, нимани ташлаб юборишни ўйлаб кўриш керак бўлади.

Нима бўлади: сизнинг уйингиз тартибга келади, шу билан бирга фикрлар хам аниқлашади. Қолган нарсалар ўз ўрнини топади ва сиз уларни нимага кераклигини биласиз, керакли жойда ишлатасиз.

Буёғига нима қилиш керак: бу экспериментни сизда кераксиз буюм қолмагунча давом эттирсангиз бўлади. Шу билан сизда янги қоида юзага келди: янги нарса олсангиз, албатта эскисини бериб юборишни унутманг.

5. Бир ой гўштсиз (ёки нонсиз) пархез қилиб кўринг.
Бундай пархезга муносабатингиздан қатъий назар, бир синаб кўринг. Бу услубни қўллаб кўрганлар организм учун фойда бўлганини келтиришади.

Нима бўлади: ўзингизни енгил ва яхшироқ ҳис эта бошлайсиз, бўкиб ейишни тўхтатасиз, енгиллашасиз.

Буёғига нима қилиш керак: бу диетани домий қилиш шарт эмас. Қайсидир бирон маҳсулотни рациондан чиқариб, вақти-вақти билан худди шундай пархез қилиб кўрса бўлади.

6. Ҳар кунга 3 та кичик мақсадингизни ва уларни бажаришни бир ой давомида ҳеч ортга сурманг.
Бу прокрастинацияга қарши энг яхши кураш усулидир. Бу усул яхши ишлайди ва сизни хаётингизни қизиқарли қилиб қўяди.

Нима бўлади: бу усулга бор-йўғи бир ой амал қилиб турилса кифоя, шунинг учун иродангизни муштингизга йиғинг. Ой охирида ўзингиз билан фахрланасиз. Ҳар куни 3 та кичик мақсадни бажара олсангиз, 30 кунда 90 та мақсадингиз амалга ошиб, бу сизни асосий мақсадингиз сари жуда яқинлаштиради ва бу аниқки, жуда яхши натижа.




Sharq ayoli 30 kunlik bepul marafon dan repost
Dr. Gavhar Darvish (Teshaboyeva) - https://t.me/DrGavharDarvish kanali asoschisi.

Assalomu alaykum, muslimalarim 🤗🤗.

Darslarmiz 11-mart DUSHANBA kuni O'ZB vaqti bilan soat 20:00 da boshlanadi.

1-dars mavzusi:
“RUHIY SALOMATLIKNI TEKSHIRISH USULLARI".

Undan tashqari, siz:

✅Marafonga oid barcha savollarga javob olasiz.
Marafon kitobchasi haqida ham ma’lumot olasiz.
✅Ustoz bilan savol-javob qilasiz.

Birinchi darsimizni o‘tkazib yubormaslik uchun kanalni pin qilib qo’ying📌📌 .
11 mart kuni 20:00 ga soatni sozlab qoʻying
⏰⏰.


Dars ohirigacha qatnashgan ishtirokchilarga kutilmagan sovgʻalar bor🎁🎁.

Sizlar uchun foydali va unutilmas dars bo‘ladi👍👍


🎁 Barchamizga Ramazon oyi muborak bo’lsin, azizlarim!
Ramazonda ruhiy poklanish, nafsiy rivojlanish barchamizga nasib aylasin!

Hurmat bilan, Dr. Gavhar Darvish va Hidaya Med Clinic jamoasi!

https://t.me/DrGavharDarvish


Bugungi jonli efir bo'yicha o'z fikrlaringizni quyidagi savollarga javob berish orqali bildirishingiz mumkin.

1. Suhbatni eshitdingizmi?

2. O’zingiz uchun qanday yangilik oldingiz?

Izohlaringizni ifodalang azizlar
😊.

Efir zapisi tashlanmaydi.

https://t.me/DrGavharDarvish



3.3k 0 34 151 24

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog) dan repost
📣Ramazonni bu yul boshqacharoq o’tkazish niyatidamisiz?
Qanday qilib, deysizmi? Albatta ruhiy tayyorgarlik ko’rib va qat’iy kun tartibiga rioya qilib, buni oson amalga oshirasiz!

📊Ruhiy tayyorlanish uchun — "RAMAZONGA RUHIY TAYYORGARLIK VA KUN TARTIBI” BEPUL onlayn ilmiy suhbatga marhamat!

🔥Qachon: 10- mart, soat 21.00 da.

❓Qayerda: https://t.me/DrGavharDarvish телеграм каналимда.

👩‍💼🧑‍💼 Qaysi kasb egasi boʼlishingizdan qatʼiy nazar - oʼqituvchi, shifokor yo quruvchi, farqi yoʼq, sizni bu bilim Ramazonga ruhiy tayyorlaydi!

‼️ Ilmiy suhbatga eng yaqinlaringizni taklif qiling, https://t.me/DrGavharDarvish kanalim havolasini ularga yuborib, ilmiy suhbatga taklif qiling!


РАМАЗОН ВА РУҲИЙ БАРҚАРОРЛИК

3-қисм.

Рамазон Қуръон ўқишга, ибодатларни кўпайтиришга, сахийликка ундайди. Бу ҳаракатлар ўз навбатида диққатни жамлаш, хотирани кучайтириш каби руҳий ҳолатларнинг сезиларли даражада яхшиланишига олиб келади. 
Динимиздаги ижобий муваффақиятлар аллақачон тан олинди ва ҳатто Ғарбдаги кўплаб психотерапия машғулотларининг ажралмас қисмига айланиб қолди. Бу машғулотларда руҳий муаммоларга қарши курашда умидни йўқотмаслик, ҳиссий муаммоларга чидамли бўлиш, миннатдорчилик, севиш ва ибодат қила олиш муҳимлиги таъкидланади. Эътибор беринг-а, буларнинг барчаси Рамазон ойида,  рўзанинг моҳиятида мавжуд. Рамазон ойидаги ибодат, дуо, зикр ва тавбалар нафақат гуноҳлар юкидан ҳалос бўлишга, балки ижобий қувват олишга, келажакка умид билан қарашга ёрдам беради. 
Миннатдорчилик ҳисси – худди умид сингари, Рамазоннинг ажралмас қисмларидан биридир. Бадавлат мусулмонлар рўза пайтида ўзларига ато қилинган неъматларнинг қадрини янада чуқурроқ англашади, мухтожларга ёрдам қўлини чўзишади. Шу тариқа шукр кўпаяди. Рамазонда қийинчиликлар чекинади, унинг ўрнига бахт ва қувонч кириб келади.     
Рамазон ойида оилада, масжид ва умуман жамиятда мухаббат ва бирдамликни кузатиш мумкин. Айнан шу ойнинг ҳар бир куни илмий суҳбатлар, таровиҳ намозлари, саҳарлик ва ифторликлар билан ўтади.  Мана шундай мажлислар инсонга стресс ва депрессияларни енгиб, бутунлай соғайиб кетишига ёрдам бериши исботланган. Чунки, стресс ва депрессияга қарши энг яхши муолажа бу мухаббат ва бирдамликдир.   
Машҳур психолог Малик Бадрий “Тафаккур” китобида шундай ёзади: “... тадқиқотларнинг тасдиқлашича, диний сўзлар ва ақлий тасвирларга диққатни жамлаш ҳамда уларни мунтазам такрорлаш тафаккурни ёритади. Иймонлилар айниқса Рамазон ойида бунга интилишлари керак”. 
Рамазон – Қуръон ойи. Шунинг учун мусулмонлар бу ойда китобни ҳеч бўлмаганда бир марта тўла хатм қилишга интиладилар.  Ҳар бир оятнинг маъносини уқиб олишга ҳаракат қилишади. Буларнинг ҳаммаси Аллоҳни рози қилиш ва ҳақ дунё учун савоб умидида бўлади. Савоб эса мана шу дунёнинг ўзидаёқ таъсирини кўрсата бошлайди: ишлар ўнгланиб, муаммолар, юракдаги ғашликлар йўқолиб боради.  Зикрлар ҳам шундай таъсир қилади. Улар такрорлангани сайин кўнгил ёришиб боради. “Аллахумма, иннака ʼафуввун каримун, тухиббуль ʼафва фаʼфу ʼанни” (Ё Аллоҳ, албатта, сен авф қилувчисан, авф қилишни яхши кўрасан, мени авф қилгин), дея гуноҳларнинг кечирилиши астойдил сўралса,  умид эшиклари очилади, дея эслатади имом Термизий. Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи вассаллам бу дуони Рамазон ойининг охирги ўн кунлиги кечаларида кўп айтишни маслаҳат берган эканлар.  
Агар рўза тутиш масаласига соғлиқ нуқтаи-назаридан қаралса, айрим истеъсноларни эслатиб ўтиш жоиз бўлади. Қуръони Каримнинг “Бақара” сураси, 184 оятида шундай дейилган: “ …Сизлардан ким бемор ёки мусофир бўлса, бас, саноғини бошқа кунларда тутади. Уни қийналиб тутадиганлар зиммасида бир мискин таоми фидя лозимдир. Ким яхшиликни ўз ихтиёри ила қилса, ўзи учун яхшидир. Агар билсангиз, рўза тутмоғингиз сиз учун яхшидир”.  
Оятдан инсон саломатлиги жуда муҳим аҳамият касб этиши англашилади. Агар инсон касал бўлса, рўза тутмаслиги, соғайиб кетганидан кейин тутиши мумкин. Агар сурункали касаллиги бор ёки оғир ётган бўлса, мухтож одамга каффорот сифатида таом бериши кифоя қилади. Кейинги оятда “Аллоҳ сизларга енгилликни хоҳлайди ва сизларга қийинчиликни хоҳламайди”, дея тушунтирилган. Бу оят Аллоҳ ҳар бир бандасини севишини, унинг соғ-саломат юришини исташини, буюрилган рўза тутишдек ибодат эса инсон саломатлиги билан чамбарчас боғлиқ эканлигини яна бир бор исботлайди. Айтиш мумкинки, Рамазон ойида рўза тутиш тана саломатлиги ва руҳият камолоти учун ажойиб имконият. Ижтимоий бирдамлик эса унинг яна бир фойдасидир.  

https://t.me/DrGavharDarvish


РАМАЗОН ВА РУҲИЙ БАРҚАРОРЛИК
2-қисм
 
Ислом динининг асосий устунларидан бири – Рамазон ойида рўза тутишдир. Бутун дунё мусулмонлари бу муқаддас ойда Аллоҳга янада яқинлашишга  интилишади. Энг аҳамиятлиси, Рамазонда рўза тутган инсоннинг жисми ва руҳияти тозаланиши билан бирга Аллоҳ олдидаги мартабаси ҳам ошади. Дарҳақиқат шундай, рўза, худди бошқа ибодатлар сингари, ҳам алоҳида шахс учун, ҳам бутун жамият учун жуда кўп фойда келтиради.  
Рўза тутиш туфайли юзага келадиган очлик организмдаги моддалар алмашинувини тезлаштиради. Организм ўзини қувват билан таъминлаш мақсадида  тўпланган ёғ заҳираларини ишлатишга киришади ва инсон шу тариқа ортиқча вазндан ҳалос бўлади. Очлик бир вақтнинг ўзида организмни тозалайди, токсинларни чиқариб ташлайди, ошқозон-ичак тизимини юкламалардан ҳалос қилади.  Тадқиқотлар Рамазон ойининг рўзаси тўла тутиб бўлинганидан кейин организмдаги холестерин ва триглицериднинг умумий даражаси пасайиши ва липидларда яхши ўзгаришлар содир бўлишини кўрсатган. Ана шулар туфайли организм ёшаради, юрак-қон томир касалликлари билан оғриш эҳтимоллиги пасаяди,  саратон хужайралари пайдо бўлишининг олди олинади, иммунитет кўтарилади.  Миядаги  нейротрофик факторлар ошади, нейронларнинг синаптик алоқалари мустаҳкамланади. Натижада инсоннинг эслаб қолиш қобилияти яхшиланади, узоқ муддатли хотираси мустаҳкамланади, депрессия ва хавотир камаяди, ақлий қобилияти, кайфияти кўтарилади. Бу фикрлар фан оламида ўзининг илмий исботини топган.  
Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи вассалам суннатларида Рамазон ойида тўғри ва соғлом овқатланиш маданиятига алоҳида эътибор берилган.   Мисол учун, Ат Термизий ҳадисларида рўзадор киши хурмо билан оғиз очсин, чунки хурмо иноятдир. Агар хурмо топмаса, унда сув билан оғиз очсин, чунки сув покланишдир, деган кўрсатмалар бор. Хурмонинг озуқавийлик даражаси ўрганилганда, унинг клетчаткаларга, дармондориларга,  антиоксидантларга, табиий шакар, оқсил, калий, магний ва темирга бойлиги маълум бўлган. Хурмо хужайралар учун ҳавфли эркин радикалларни йўқотади, шамоллашни камайтиради, мия фаолиятини яхшилайди, суякларни мустаҳкамлайди, ичаклар ишини меъёрига келтиради. Бундан ташқари, хурмонинг буйракни ҳимоя қилиш ҳусусиятига эгалиги, охратоксиннинг салбий таъсирини камайтириши, қолаверса, организмни етарли миқдорда глюкоза билан таъминлаши ҳам исботланган.    
Исломда рўза тутиш – бу нафақат ейиш ва ичишнинг барча турларидан сақланиш, балки қасамхўрликни тўхтатиш, нафратдан воз кечиш, аразларни унутиш ва ёмон фикрлардан воз кечишдир. Шунингдек, мусулмон одам рўзадор ҳолида аёли билан яқинлик қилиши ҳам мумкин эмас.    Имом Бухорий ҳадисларидан бирида рўзадор одам бемаъни гапларни гапирмаслиги ва жанжаллашмаслиги, шунингдек, кимдир уни ҳақоратласа ёки жанжалга аралаштиришга ҳаракат қилса икки марта “Мен рўзадорман” деб огоҳлантириши кераклиги ҳақида айтилади.  
Буларнинг ҳаммаси иймонни мустаҳкамлайди. Ҳақиқий мусулмонни шакллантиради. Бундан ташқари, рўза тутиш айрим руҳий касалликларни енгиш учун жуда зарур.  Рамазон - инсон аҳлоқини мукаммаллаштиради, ижтимоийлаштиради.
Давоми бор…

https://t.me/DrGavharDarvish


МАВЗУ: Болани уриш касалликми?

Дарслик 20 йиллик тажрибага эга психотерапевт, психиатр, нарколог, тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори PhD Гавхар Дарвиш томонларидан ўтказилди.


Устозимиз каналлари
➡️@DrGavharDarvish

УЛАШИНГ
📧@bol
a_tarbiyasi_asosi


⁉️Эфирга кирдингизми?


📣Ramazonni bu yul boshqacharoq o’tkazish niyatidamisiz?
Qanday qilib, deysizmi? Albatta ruhiy tayyorgarlik ko’rib va qat’iy kun tartibiga rioya qilib, buni oson amalga oshirasiz!

📊Ruhiy tayyorlanish uchun — "RAMAZONGA RUHIY TAYYORGARLIK VA KUN TARTIBI” BEPUL onlayn ilmiy suhbatga marhamat!

🔥Qachon: 10- mart, soat 21.00 da.

❓Qayerda: https://t.me/DrGavharDarvish телеграм каналимда.

👩‍💼🧑‍💼 Qaysi kasb egasi boʼlishingizdan qatʼiy nazar - oʼqituvchi, shifokor yo quruvchi, farqi yoʼq, sizni bu bilim Ramazonga ruhiy tayyorlaydi!

‼️ Ilmiy suhbatga eng yaqinlaringizni taklif qiling, https://t.me/DrGavharDarvish kanalim havolasini ularga yuborib, ilmiy suhbatga taklif qiling!

8.9k 1 128 1 27

𝐁𝐨𝐥𝐚 𝐭𝐚𝐫𝐛𝐢𝐲𝐚𝐬𝐢 𝐚𝐬𝐨𝐬𝐢 dan repost
🎭Ўзим хохламайман, аммо фарзандларимни жахл устида уриб қўяман…

Бундай холатдан қийналаётган оналар учун бугун устозимиз Гавхар Дарвиш бебахо дарс ўтиб берадилар. Ўтказиб юбориб армонда қолманг. Ин шаа Аллох барчамиз учун манфаатли дарслик бўлади✅

🔊Бугун соат 20:30 да!
Жонли чат орқали долзарб мавзу:
Болани уриш касалликми?

Мехмонимиз:
20 йиллик тажрибага эга психотерапевт, психиатр, нарколог, тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори PhD Гавхар Дарвиш.
✈️@drGavharDarvish

Сухбатга яқинл
арингизни таклиф қилинг💬
УЛАШИНГ
✈️@bola_tarbiyasi_asosi




𝐁𝐨𝐥𝐚 𝐭𝐚𝐫𝐛𝐢𝐲𝐚𝐬𝐢 𝐚𝐬𝐨𝐬𝐢 dan repost
✨✨✨✨✨✨Маззали янгилик билан келдим ўртақлар

📚Биласизлар Дурдона иккаламизни Психология ва психотерапия асослари бўйича илк бошланғич таълим олган устозимиз Гавхар Дарвиш бўладилар.

🤩 @drGavharDarvish

Сизлар учун ма
нфаати тегади деган яхши ниятда устозни каналимизга мехмонга чақирдик. Зўўўр мавзуда дарс ўтиб берадилар ин шаа Аллох😍

❤️ Эртага (шанба) соат 20:30 да

Нима деб ўйлайсиз қандай мавзу?

❤️ @bola_tarbiyasi_asosi


Bizning maqsadimiz Oʻzbekistonda imkon qadar koʻproq ayollar ilmli boʻlishlari va hayoti davomida bu ilmlarni qoʻllab, ruhiy farovonlikka erishishlari
uchun ilm ulashish🥰🥰

Bu ilmdan yaqin insonlaringizni ham xabardor qiling, zero ular ham foydali ilm olishsin 🙏

Yaqinlaringizni kanalimizga taklif qiling 🥰🥰

do'st uchun havola👉@OzbegimAyoli_bot

https://t.me/+HDPmx6q4jTtkZDE6


РАМАЗОН ВА РУҲИЙ БАРҚАРОРЛИК
 
Дунё  динларининг умумий мақсадларидан бири одамларга соғлом тана ва руҳга эга бўлиш йўлини кўрсатишдир. Аммо динлар ёки муқобил амалиётлар таклиф қилаётган  руҳий саломатлик ва мувозанатга эришиш учун  унга қай даражада амал қилиш лозим?   Бу масала тадқиқотчиларни азалдан қизиқтириб келган: мисол учун, Рамазон ойи анъаналарига амал қилиш бизга ёрдам берадими?  
Яна Рамазон ойи келяпти. У аввалгиларидан ҳам каттароқ  куч билан эътиборни ахлоқий туйғуларга қаратишга,  руҳиятни, маънавиятини мустаҳкамлашга ва ҳақиқий бахтга эришишга ундайди. Маънавиятни ҳаётнинг улуғворлигини ҳис қилиш, шукр айтиш, фавқулодда ғайриоддийликка гувоҳ бўлиш, борлиқнинг маъносини англаш, инсониятдан устун бўлган кучни идрок этиш қобилияти деб таърифлаш мумкин.  
Муқаддас Рамазон ойида диний кўрсатмаларнинг бажарилиши инсонга руҳий қониқиш бағишлаш билан бирга, танани токсинлардан тозалайди. Агар рўза кунларида атрофга боқсангиз, хотиржам, бахтли, мамнун одамларни кўрасиз ва ишонингки, бу Рамазон ойининг инсонга таъсири белгиларидандир.   Тадқиқотлар руҳиятда пайдо бўлувчи бундай мамнунлик, сокинлик умрни ҳам узайтиришини тасдиқлаган.  
Статистика бўйича Шарқий –Хитой денгизидаги Окинава ороли аҳолисининг ўртача умр кўриши 81,2 ёш. Бу дунёдаги энг юқори кўрсаткич саналади. Айнан мана шу оролда 100 ёшга тўлганлар сони ҳам кўп.
Олимлар бу орол аҳолиси ҳаёт тарзини ўрганиб, узоқ умр кўришларига сабаб бўлувчи омилларни аниқлашди: тўғри овқатланиш, фаол ҳаракат, ижтимоий ҳамкорлик, жуда кам ҳолатларда асабийлашиш  ва руҳият...
Бу оролда яшовчи одамлар ўз ҳаётларининг маъносини руҳият оламидан топишади. Улар тез-тез диний маросимлар ўтказиб туришади ва шу тариқа   руҳиятлари стресс ва муаммолардан тозаланишига ишонишади.
Дунё динлари ва муқобил амалиётларнинг умумий мақсадларидан бири – одамларга руҳий саломатлик ва мувозанатга эришиш йўлларини кўрсатишдир. Бу масала кўплаб олимлар томонидан жиддий тадқиқ қилинган.  
Жумладан, тафаккур ва дуо руҳий бузилишга учраган инсонга кўплаб ижобий самаралар бериши аниқланган. Руҳият масалаларидан, маънавиятдан узоқда бўлганлар билан мунтазам равишда диний адабиётларни ўқиб, ибодатларни адо этувчилар ўзаро таққосланганда уларнинг саломатликлари ўртасида катта тафовут борлиги маълум бўлган. Ибодатларини вақтида адо этувчиларда стресс ва қон босими паст даражада, алькогол ва наркотиклар билан боғлиқ муаммолари йўқ,  ажримлар ва криминал ҳаракатлар мутлақо учрамайди.  
1998 йилда Дьюк университетида жисмоний касалликлар туфайли шифохонада даволанаётган  577 кишининг касалликларни енгиш қобилияти таҳлил қилинган. Маълум бўлишича, руҳиятини озиқлантирувчилар депрессив аломатларга берилмас ва ҳаётнинг юқори сифатини намойиш этишар экан.  

Муаллиф Др. Гавҳар Дарвиш.

Давоми бор…

https://t.me/DrGavharDarvish

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

4 526

obunachilar
Kanal statistikasi