𝐃𝐔𝐎 𝗏𝖺 𝗓𝗂𝗄𝗋𝗅𝖺𝗋


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


فَاذْكُرُونِي أَذْكُرْكُمْ وَاشْكُرُوا لِي وَلَا تَكْفُرُونِ ‎﴿١٥٢﴾
”𝐌𝐞𝐧𝐢 𝐳𝐢𝐤𝐫 𝐪𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐥𝐚𝐫, 𝐌𝐞𝐧 𝐡𝐚𝐦 𝐬𝐢𝐳𝐥𝐚𝐫𝐧𝐢 𝐳𝐢𝐤𝐫 𝐪𝐢𝐥𝐚𝐦𝐚𝐧”.(𝐁𝐚𝐫𝐚𝐪𝐚,𝟏𝟓𝟐)

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri








Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Эрталаб айтиладиган зикрлар 24-дуо


اللّٰهُمَّ صَلِّ وَسَلِّمْ عَلَى نَبِيِّنَا مُحَمَّدٍ


Эй Аллоҳ! Набиййимиз Муҳаммадга саловат ва салом айт (у кишини ҳузурингда мақта, даражаларини кўтар).

(Ўн марта айтилади)

(Табароний
)


Instagram | Duo | Telegram




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Эрталаб айтиладиган зикрлар 23-дуо


أَسْتَغْفِرُ اللّٰهَ، وَأَتُوبُ إِلَيْهِ


Аллоҳдан мағфират сўрайман ва Унга тавба қиламан.

(Ҳар куни юз марта айтилади)

(Бухорий ва Муслим)



Instagram | Duo | Telegram




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Эрталаб айтиладиган зикрлар 22-дуо

اللّٰهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ عِلْماً نَافِعاً، وَرِزْقاً طَيِّباً، وَعَمَلاً مُتَقَبَّلاً

Эй Аллоҳ! Мен Сендан фойдали илм, покиза-ҳалол ризқ ва қабул бўладиган амал сўрайман.

(Ибн Сунний ва Ибн Можа)



Instagram | Duo | Telegram




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Эрталаб айтиладиган зикрлар 21-дуо

سُبْحَانَ اللّٰهِ وبِحَمْدِهِ: عَدَدَ خَلْقِهِ، وَرِضَا نَفْسِهِ، وَزِنَةَ عَرْشِهِ، وَمِدَادَ كَلِمَاتِهِ


Аллоҳ барча айбу нуқсонлардан покдир. Аллоҳга яратган махлуқлари ададича, Ўзининг розилигича, аршининг вазнича ва калималарининг миқдорича ҳамд ва тасбеҳлар айтаман.

(Уч марта айтилади)

(Муслим)


Instagram | Duo | Telegram




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Эрталаб айтиладиган зикрлар 20-дуо

لاَإِلَهَ إِلاَّ اللَّه وَحْدَهُ، لاَشَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ، وَلَهُ الْحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ

Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ. У ёлғиз, шериксиз Зотдир. Мулк ҳам, ҳамд ҳам Уникидир! У барча нарсага қодир.

(Тонг отганда юз марта айтилади)

۩•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•۩

Буни бир кунда юз марта айтган кишининг савоби ўнта қулни озод қилишга тенг бўлади. Унга юзта ҳасанот ёзилиб, юзта хатоси ўчирилади. Шу кун то кечгача бу зикр унинг учун шайтондан ҳимояловчи қўрғон бўлади.Қиёмат кунида бу зикрни ундан кўра кўпроқ айтган кишигина ундан афзалроқ амал билан келади.

۩•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•۩

(Бухорий ва Муслим)


Instagram | Duo | Telegram




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Эрталаб айтиладиган зикрлар 19-дуо


لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللّٰهُ وَحْدَهُ، لاَشَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ، وَلَهُ الْحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ

Аллоҳдан ўзга ҳақ маъбуд йўқ. У ёлғиз, шериксиздир. Мулк ҳам, ҳамд ҳам Уники ва У барча нарсага қодир Зот.

۩•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•۩

Ўн марта, агар ялқовлик қилинса бир марта айтилади.

۩•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•۩

(Насоий, Абу Довуд, Ибн Можа ва Аҳмад
)


Instagram | Duo | Telegram




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Эрталаб айтиладиган зикрлар 18-дуо

سُبْحَانَ اللّٰهِ وبِحَمْدِهِ

Аллоҳнинг ҳамди билан тасбеҳ айтаман.

(Юз марта айтилади)

۩•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•۩

Ким тонгда ва кечқурун бу зикрни 100 мартадан айтган бўлса, қиёмат куни бу зикрни шунча миқдордан кўпроқ айтган кишигина ундан афзалроқ амал билан келиши мумкин.

۩•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•۩

(Муслим)


Instagram | Duo | Telegram




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Эрталаб айтиладиган зикрлар 17-дуо


أَصْبَحْنَا عَلَى فِطْرَةِ الإِسْلامِ، وَعَلَى كَلِمَةِ الإِخْلاصِ، وَعَلَى دِينِ نَبِيِّنَا مُحَمَّدٍ ﷺ، وَعَلَى مِلَّةِ أَبِينَا إِبْرَاهِيمَ حَنِيفاً مُسْلِماً وَمَا كَانَ مِنَ الْمُشْرِكِينَ


Ислом фитратида, ихлос калимасида, набиййимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам динида ва отамиз Иброҳим миллатида (бўлган ҳолда) тонг оттирдик. У (Иброҳим) ҳақиқий мусулмон бўлиб, мушриклардан эмасди.

(Аҳмад ва Ибн Сунний
)


Instagram | Duo | Telegram




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Эрталаб айтиладиган
зикрлар 16-дуо


أَصْبَحْنَا وَأَصْبَحَ الْمُلْكُ لِلِّهِ رَبِّ العَالَمِينَ، اللّٰهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ خَيْرَ هَذَا الْيَوْمِ: فَتْحَهُ، وَنَصْرَهُ، وَنُورَهُ، وَبَرَكَتَهُ، وَهُدَاهُ، وأَعُوْذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا فِيهِ، وَشرِّ مَا بَعْدَهُ

Биз ва бутун мулк оламлар Робби Аллоҳники бўлиб тонг оттирдик. Эй Аллоҳ! Мен Сендан шу куннинг яхшилигини – фатҳини, ғалабасини, нурини, баракасини ва ҳидоятини тилайман. Сендан ундаги ва ундан кейинги ёмонликдан паноҳ беришингни сўрайман

(Абу Довуд)



Instagram | Duo | Telegram

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

932

obunachilar
Kanal statistikasi