#САМАРҚАНДА “ДАРАХТЛАРНИ СУҒОРИШ ХАФТАЛИГИ" АКЦИЯСИ ЎТКАЗИЛМОҚДА
🌱Айни кунларда Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғининг тапшириғига биноан Самарқанд вилояти бўйлаб ўтказилаётган "Дарахтларни суғориш ҳафталиги" акцияси вилоятда уюшқоқлик билан ўтказилмоқда. Ҳозирда вилоятнинг барча шаҳар, туманларида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш назорат инспекторлари, вилоят “Тоза ҳудуд” ДУК ҳамда “Самарқанд йўл кўкалам” УК ходимлари билан биргаликда маҳаллаларнинг ички ва ташқи кўчалари, боғ ва хиёбонларда "Дарахтларни суғориш ҳафталиги" акцияси доирасида дарахтлар суғорилмоқда.
🌱Айниқса бу борада, Самарқанд шаҳри, Каттақўрғон тумани, Иштихон, Нуробод, Булунғур, Жомбой, Тойлоқ ва Самарқанд туманларида алоҳида жонбозлик кўрсатилиб, тегишли корхона ва ташкилотлар ҳамкорлигида ҳар бир маҳаллалар, корхона ва ташкилотларда ҳашар кўринишида ташкил этиб келинмоқда.
Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати
https://t.me/econewssamarqa