#Биласизми
❗️Хотин-қизларни иш билан таъминлашга қаратилган лойиҳалар учун тадбиркорларга давлат гранти ажратилади
🔰 Қонунчиликка кўра,
Маҳаллаларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари ташкил этилиши
белгиланган.
💰 Марказларда
битта ижтимоий лойиҳа доирасида 20 нафаргача хотин-қизларнинг доимий бандлигини таъминлаш мақсадида бандлиги таъминланадиган ҳар бир нафар ишсиз хотин-қиз учун тадбиркорларга
3 миллион сўмгача давлат гранти ажратилади.
☑️ Давлат гранти
қуйидаги тоифадаги хотин-қизларни касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитиш, уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини бошлашига кўмаклашишга қаратилган лойиҳалар учун
ажратилади:
▫️
“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га, шунингдек “Аёллар дафтари”га киритилган;
▫️ишсиз, айниқса, қишлоқ жойларда
бола тарбияси билан шуғулланаётган;
▫️хорижий
меҳнат миграциясидан қайтиб келган;
▫️
ногиронлиги бўлган меҳнатга лаёқатли ишсиз;
▫️норасмий бандликни қисқартириш мақсадида
кундалик меҳнат фаолияти билан шуғулланиб, даромад топаётган;
▫️
одам савдосидан ҳамда тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган, мушкул иқтисодий аҳволга тушиб қолган;
▫️умумий ўрта ва профессионал
таълим муассасаларини тугатган, ОТМга ўқишга кира олмаган ёки олий таълимда ўқиш учун имконияти бўлмаган ишсиз хотин-қизлар;
▫️муқаддам
жиноий жавобгарликка тортилган, профилактик рўйхатга олинган, жазони ижро этиш муассасаларидан қайтиб келган хотин-қизлар.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot