Bahodir Bahrom (Баҳодир Баҳром)


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


Angladim, hayratning umri boqiydir!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


***
Қора гулҳан сочар маъсум зар,
Руҳ ичади кўпу, озини.
Нигоҳингиз бунчалар ўжар,
Тўкмас томчи эҳтиросини.

Шабададай эсар қўлингиз,
Беш бармоққа банди минг тола.
Юзларингиз бунчалар қирмиз,
Кўксимга бош ургандай лола.


Ой ухлайди кипригингизда,
Қошларингиз кўксим тилмасми?
Юрагингиз бунчалар сокин,
Севишимни ҳали билмасми?

Ёнаяпман, англадингизми,
Гуриллайман лаҳзалар сайин.
Тўймаяпсиз ўзингиз тоблаб,
Қўлларингиз бунчалар майин.


Йўқотяпти ҳушини, лоҳас,
Секин титраб ёняпти таним.
Юрагимни тозаладим, бас,
Юрагимда қолмади ғаним.

Сиз шундайин тоза, баркамол,
Минг йилда бир очилар гулсиз.
Ҳаётимда кезиб бемалол,
Ифорлари сочилар гулсиз.


Сиз бағримда, бехос суюндим,
Қўл силтадим баҳору қишга.
– Ифорингиз билан тўйиндим,
Ҳаққим борми энди севишга?

Ажабланди нигоҳларингиз,
Ҳайрат чулғаб эҳтиросини.
Кутардингиз мусичадай жим,
Вужудингиз эътирозини.


Типирчилаб, ташқари томон
Судрадингиз ҳаётингизни.
... Шўрлик қалбим йиғлайди ҳамон,
Юзга босиб саботингизни.


ҚАМИШЛАР
Дунёсида турфа хил ишлар,
Кўйлак қилиб кийган гардини.
Найга айланмаган қамишлар
Зовурларга сўйлар дардини.

🕰 2011

Баҳодир БАҲРОМ

👉👉👉 https://t.me/eng_suluv_armon


Alibek Anvariy dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бизнинг чил —
Тик яшаш ва тикка ўлмоқ —
тупроқ остида ҳам тупроқ қўримоқ!


@Alibek_Anvariy


Қисқа метражли бахт

Қорли оқшом эди...
Пошнаси узун
Этигинг сирпанди...
Бир даста гулдай
Қайтмас бир баҳордай кирдинг бағримга.

Энг сўнгги нажотдай туюлди сенга,
Чап қўлинг ўнг елкам томон ошиқди.

Худдики булутлар тарқаган каби,
Худдики қуюқ тун тирқишларидан
Чақмоқдек чатнади,
Юлдуздек ёнди,
Ҳайратга кўмилди
Худди илк дафъа
Кўриб турганидай мендек одамни,
Нималардир деди сукут тилида,
Жуда бийрон чиқди ўжар кўзларинг...

Жондек ширин эди бу лаҳза!

Шамолнинг шиддати етмади шу тоб,
Пешонангга қўнган тутам сочингга,
Қошларинг устида дилдиради қор,
Қоргинам,
Не савдо тушди бошингга!

Юрагим, не савдо тушди бошингга!

Мангулик баҳордай,
Бир даста гулдай
Гўзаллик ҳушини йиғди битталаб.
Тасодифда ёққан,
Тезда эриган
Қордай сизиб чиқдинг менинг бағримдан!

Оҳиста созладинг усти-бошингни,
Юқори қабоғин кўтарди аранг,
Илтижо уятга айланди зумда.

Қорли оқшом эди...
Сен кетдинг!
Олифта этигинг бунча керилган...

Яхшиям, яратган жуда меҳрибон,
Яхшиям туш кўриш бахти берилган.

🕰 17.11.2021 йил

Баҳодир БАҲРОМ


***

Кўнгил қиёмга келди,
Дил ошуфта севмоққа.
Қишнинг заррин сиёҳи,
Дардим кўчирар оққа.

Қиш ҳам шоиртабиат,
Ўйнайди қор учқунлаб.
Сен кутган битта сўзни,
Айтолмайди тутқун лаб.

Ич-ичимда нолам бор,
Юрагимга туташган.
Бу қизлар севги дарсин,
Кўчаларда ўташкан.

Мен қалбимни ёрайми,
Ё яхшиси жим турай?
Бўғзимда бўзлаб-бўзлаб,
Совуққотди бўзтўрғай.

Ажаб, бизнинг ўсмирлик,
Қордай титраб ўтди-я.
Ўсмир қиз битта сўзни
Кутди, илҳақ кутди-я!

“Севаман”, шу сўзимга
Уланиб буғ чиқади.
Энди сен йўқ ёнимда,
Ичимда сарв қулади.

Йиллар ўтди, энди сен
Етилган, пишган аёл.
Кўнгил қиёмга келди,
Дилга ўт тушган, аёл!

Бой бердик, йиллар бўлди
Ошиқларни саралаб.
... Кетиб борар ёлғиз из,
Қорли йўллар оралаб.

🕰 06.12.2022

Баҳодир БАҲРОМ

👇👇👇
https://t.me/eng_suluv_armon


Nodirabegim dan repost
Тонг отди, қор тинди. Шаҳар уйғонди.
Дарахтлар –Тангрига ёлборган қўллар.


Ш. Салом

@mittihaqiqatlar


* * *
Сен баҳорни севавер, рухсат,
Яна рухсат, севгин боғларни.

Нигоҳинг-ла эркала майин
Эркагина қизғалдоқларни.

Капалакдек ўйнаб, жўрттага
Қувноқлигинг барчага юқтир.

Айланмагин фақат турнага,
Турналарнинг ватани йўқдир.

🕰 2008 йил

Баҳодир БАҲРОМ

👇👇👇
https://t.me/eng_suluv_armon


***
Кечаларни итдай кашф этдим,
Жунунликни олдим бўйинга.
Мен дунёнинг сўнггига етдим,
Ҳаётимни тикдим ўйинга.
Учиб ўтди барглар тақвимдай,
Шундай секин учиб ўтди куз.
Қадаҳида лопиллади май,
Хира тортди сарҳушдай юлдуз.
Хира тортди уйлар. Қунишди
Кабутарлар антенналарга.
Чап кўксимда недир увушди,
Шамолларга қилганча зарда.
Кечаларни итдай кашф этдим,
Шароб каби симирдим ойни.
Эргаштириб уйимга кетдим,
Кўз-кўз қилиб оппоқ чиройни.
Ё топгандим излаганимни,
Ё жонимга текканди изғиш.
Бузолмади шу тун тинчимни
Увлайвериб фариштасиз қиш.

🕰 12.2012 йил.

Баҳодир БАҲРОМ

👇👇👇
https://t.me/eng_suluv_armon


***
Қора гулҳан сочар маъсум зар,
Руҳ ичади кўпу, озини.
Нигоҳингиз бунчалар ўжар,
Тўкмас томчи эҳтиросини.

Шабададай эсар қўлингиз,
Беш бармоққа банди минг тола.
Юзларингиз бунчалар қирмиз,
Кўксимга бош ургандай лола.

Ой ухлайди кипригингизда,
Қошларингиз кўксим тилмасми?
Юрагингиз бунчалар сокин,
Севишимни ҳали билмасми?

Ёнаяпман, англадингизми,
Гуриллайман лаҳзалар сайин.
Тўймаяпсиз ўзингиз тоблаб,
Қўлларингиз бунчалар майин.

Йўқотяпти ҳушини, лоҳас,
Секин титраб ёняпти таним.
Юрагимни тозаладим, бас,
Юрагимда қолмади ғаним.

Сиз шундайин тоза, баркамол,
Минг йилда бир очилар гулсиз.
Ҳаётимда кезиб бемалол,
Ифорлари сочилар гулсиз.

Сиз бағримда, бехос суюндим,
Қўл силтадим баҳору қишга.
– Ифорингиз билан тўйиндим,
Ҳаққим борми энди севишга?

Ажабланди нигоҳларингиз,
Ҳайрат чулғаб эҳтиросини.
Кутардингиз мусичадай жим,
Вужудингиз эътирозини.

Типирчилаб, ташқари томон
Судрадингиз ҳаётингизни.
... Шўрлик қалбим йиғлайди ҳамон,
Юзга босиб саботингизни.


***

Дунёнинг тагига ет...
Ота-боболаримизнинг гапидан

Юксаклик ақлингни олибди, майли,
Учмоқни истабсан – қанотингга куч!
Мақсадга эш бўлсин кўнглингнинг майли,
Эпласанг парвоз ҳам шарофатли бурч.

Сўз каби бўғзимдан оладир аъмол,
Мен кулиб муқаддас ғамга етяпман.
Дўстим, камтарлигим келмасин малол,
Дунёнинг тагига қараб кетяпман.


🕰 24.03.2021

Баҳодир БАҲРОМ

👇👇👇
https://t.me/eng_suluv_armon


БЕҲУДА ЭМАС

Кимки бир инсоннинг дардини олса,
Яшамабди, демак, умрин беҳуда.
Оғриган дилларга ҳаловат солса -
Ўз дилин юксакка чоғлабди жуда.

Кимки бир қушчага дон берса бир кафт,
Асраса, иситса, совуқдан олиб.
Яратганнинг юзин кўради яққол,
Тангри жилмаяди унга термулиб...

ЖЕЙМС ЖОЙС

Карим БАҲРИЕВ таржимаси




“Anorbooks” nashriyoti dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Zulfiqor_ruh
#anorbooks
#chellenj

🔥 Yaqinda nashrdan chiqqan ulugʻ shoir Shavkat Rahmonning “Zulfiqor ruh” kitobi boʻyicha chellenj eʼlon qilamiz.

Barcha sheʼrsevarlarni chellenjda qatnashishga chorlab qolamiz😊

Sahifalarimiz:👇
Telegram | Instagram | Facebook


КУНЛАР

Отланамиз ишга тонг саҳар, –
Ишхоналар бизга мунтазир.
Ҳар кун шу ҳол: асаблар портлар,
Шарт узилиб кетади ҳозир.

Тўрт томонинг девор, берк хона,
Тувакларда сарғайган гуллар.
Гуллар заъфар, мажруҳ, оҳ, яна –
Ўзимизга ўхшайди улар.

Ташқарини кўрмас йил бўйи,
Ташқарида баҳор, офтоб, ёз
Ва мудраган фасллар ўйи –
Ташқарида сержаранг аёз.

Биз барига беҳис, бепарво,
Тунд боқамиз ҳорғин пайтлари.
Улар биздан яшайди айро,
Биздан йироқ қўл етмас нари.

Кунлар эса судрайди шитоб
Оқсоч кузи томон умрнинг.
Кунлар – қийноқ, ўкинч ва хитоб,
Лаҳза қадри гоҳ йилларга тенг.

Шундан жўн ва майдалашар дил,
Кичраймоқлик яшамоқ тарзи.
Елкаларни эзаётир зил,
Ўтаётган кунларнинг қарзи.

Маматқиём САЛОМОВ

👇👇👇
https://t.me/eng_suluv_armon


ЭҲТИЁЖ

Бесамар лаҳзалар қилич қайради,
Шонли руҳиятим енгди вақт – маккор.
Қаршимда шамоллар бахтли яйради,
Мен пойу пиёда кездим, бахтга зор.

Юзимни куйдирди қумларнинг тафти,
Оташ орзуларим ютди бу саҳро.
О, мағрур ёшлигим, сўндими шашти,
Рўёлар, жилвагар риёлар аро.

Қайғурмай ўттизнинг бахридан ўтдим,
Умримдан ўтдилар аччиқ аламлар.
Қўл қоқдим, хайр-хўш, ичимга ютдим,
Эҳ, ўшал санамлар, гулгун санамлар!

Бу не йўл, тобора ўзига тортар,
Чўзилар Мажнуннинг ҳасрати каби.
Бир жажжи гулчани авайлаб суртар,
Баҳордан умидвор янтоқнинг лаби.

О, Оллоҳ, сабримга ўзинг сабр қўш,
Мазмун бер кўнглимда ўсган ғояга.
Сўрасам, бергувчи ўзингсанку, хўш,
Эҳтиёж сезяпман битта туяга.

🕰 02.12.2023 йил

Баҳодир БАҲРОМ

👇👇👇
https://t.me/eng_suluv_armon


Нигоҳ

Кўнглим, ўзингдан кўр, энди ҳеч тинмай,
Сени таъқиб этар ул маюс нигоҳ.
Омон МАТЖОН


Дилобар чеҳрангиз ўйчан ва маюс,
Кетиб борардингиз паришон, ёлғиз.
Бу ҳолни кузатиб, мен нодон, афсус,
На кўнгил сўрадим, на айтдим бир сўз.

Маъсума нигоҳлар этади таъқиб,
Надомат ўтида қоврилар жоним.
Оломон ичида кетдингиз оқиб,
Кўзимга тор бўлди буткул жаҳоним.

Қайга етаклайсан мени, эй, хаёл,
Тинч қўйгил бокира муҳаббат ҳаққи.
Юрагимда минг йил яшаган аёл
Бир умр бахтиёр бўлишга ҳақли!

🕰 2006 йил

Маматқиём САЛОМОВ

👇👇👇
https://t.me/eng_suluv_armon


ТЕНГҚУРЛАРИМГА

Юрагингда портласа вулқон,
Тилинг тишлаб жим қоласанми?
Ўттиз ёшга кирган эй, ўғлон,
Озодман деб айтоласанми?

Шукур бўлсин юртинг-ку озод,
Қолгани йўқ ёвлар измида.
Қарамликдан ўртанар ҳаёт,
Вужудингнинг қай бир қисмида.

Қобирғалар аслида қафас,
Метинлашар жоннинг қасдида.
Ололмайин чин дилдан нафас,
Яшамоқ ҳам ўлим, аслида.

Кўчаларни кезасан беҳуд,
Беруҳ, бебуд боқиб оламга.
Торлик қилар сенга бу ҳудуд,
Ишонмайсан наҳот, қаламга?

Чўзиласан тўшакка ҳорғин,
Малҳам каби туюлар уйқу.
Келиб ўткир тирноқли лочин,
Юрагингга ташланар туйқус...

Улуғ халқнинг сен-эй, бандаси,
Сен ҳаммага ўхшай бошлайсан.
Шундай бўлар инсон эртаси,
Сен ҳаммадай яшай бошлайсан.

Нурдан гилам тўшайди бу йўл,
Дунё кечмас сендай дўстидан.
Минбар бўлиб учасан буткул,
Денгизлару, тоғлар устидан.

Чапаклардан тикасан қанот,
Ҳис этмайсан виждоннинг ўчин.
Мукофотар беради ҳаёт,
Халқ дардидан қочганинг учун.

Туюлади бутун бир умринг
Гулдай гўзал, гулдай муаттар.
Ҳис этасан одамларнинг энг
Улуғидай ўзни муқаррар.

Шундай ноёб истеъдод билан,
Озод бўлар эди ҳақиқат.
Шундай ноёб истеъдод билан
Сен-чи ўзни алдайсан фақат.

Ром этади сени алдовлар,
Ўйлайсанки, шу толе, тамом!
Шўх олқишлар, сохта мақтовлар,
Ҳар нигоҳда нурсиз эҳтиром.

Чидолмайман, қандай шодумон
Келаверар тинмай куйлагинг.
Қафасдаги шўрлик қушсимон
Инграйверса халқнинг юраги.

Дўст, орзуга бера ол тартиб,
Ҳар бандаки, ўз-ўзига тан.
Истагим шу, болам маддоҳ деб,
Уялмасин шу камтар Ватан.

Чўзилмагин энди тур, етар,
Раҳминг келсин шўрлик тўшакка.
Рутубату қаролик кетар,
Ҳақ сўз етса суяк-суякка.

Шиддатда ён, қуёшдай балқи,
Умид бўлиб уйғон ҳар саҳар.
Қай давлатким, озодмас, халқи
Одил сўзни айтмаса агар.

Бу миллатга ўгай бўлганлар,
Кўриб қўйсин чин фарзанд кучин.
Курашавер ўла-ўлгунча
Шоир дўстим, озодлик учун.

Тобутимиз ортидан абас
Умид каби, эй, шоир дўстлар,
Ҳурлик сўраб бўзламасин, бас
Занжирини судраган сўзлар.

Баҳодир БАҲРОМ

🕰 2019

👇👇👇
https://t.me/eng_suluv_armon


Ҳаёт

Баҳодир БАҲРОМ

🎤 Ирода РАҲМОНАЛИЕВА

👇👇👇
https://t.me/eng_suluv_armon


***
Тўсатдан йиғлагим келади,
Сени кенг оламдан излайман.
Мунаввар хотиранг олдида
Бир Ошиқ Ғарибдай бўзлайман.

Эй, ёруғ армоним, кўнглимда
Энг чуқур юлдуздай порлаган.
Мен висол истаган сари сен
Ҳижронга, аламга чорлаган.

Тақдирнинг кафтида бир ёшдек,
Жовдираб ўтмоқда умримиз.
Ёлғизлик дард бўлса, шу дардни
Эринмай ютмоқда умримиз.

Бир мунгли тонгларнинг бағрида
Энг тотли умиддан жудойим!
Бўғзимга тиқилган ёш эмас,
Жон бўлса керак-а, худойим?

Баҳодир БАҲРОМ

🕰 23.11.2023 йил

👇👇👇
https://t.me/eng_suluv_armon


Иқбол МИРЗО шеърлари dan repost
БОРМИ?

Ўн беш кунда ой туғади янгидан,
Ит термулиб увламаган ой борми?
Бир яйловда ўтлаб хачир, ҳангидан
Панд емаган тулпор борми, той борми?

Ютсанг басдир томоқдаги луқмани,
Тайёр турар миннат тиғин суққани.
Менга айтчи, ай одамнинг туққани,
Беминнат бир салом борми, чой борми?

Маймун ернинг киндигига чўп солди,
Қалдирғочни чилвирилон ўпволди.
Сурбетликнинг ўзи давлат бўпқолди,
Тўнғиз тумшуқ ботирмаган сой борми?

Сиринг айтсанг сири кўчмайдиган ва
Фойда деса, ўқдек учмайдиган ва
Дўст деб ёлғон қасам ичмайдиган ва
Тупук билан ийланмаган лой борми?

Сизга буткул топшираман дунёни,
Ағдар-тўнтар қилинг еру самони.
Лекин ёмонламанг Иқбол Мирзони –
Ёмон кетиб, яхши келган жой борми?

✍️ Иқбол МИРЗО

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

204

obunachilar
Kanal statistikasi