Фахриёр


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


Шеърлар, постлар, мақолалар, таржималар ва суратлар

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Бугун – ўзбекнинг улуғ ёзувчиси Мурод ака Муҳаммад Дўстнинг туғилган куни. Қизиғи, у кишини биринчилардан бўлиб, ўзи аъзолигини анча олдин йиғиштириб қўйган Ёзувчилар уюшмаси табриклабди.
Мурод аканинг улкан истеъдоди, сўзнинг заргари экани ва миллий адабиётимиздаги ўрни ҳақида адабиётшунослар ва танқидчилар кўп ёзган, бундан кейин ҳам ёзади. Лекин устознинг қатъияти, “Лолазор” романига қош (эпиграф) қилиб келтиргани (“Султонлара бош эгмарам, ҳарчанд фақирам”) сингари ҳеч кимга бўйсунмайдиган ва ҳар доим – қанчалик оғир бўлмасин – ҳақиқатни гапиришни ўз бурчи деб биладиган ўжар ва эркин феъли, ҳатто Каримовга ҳам тўғри гапни айтишдан тап тортмаган, шунинг баробарида одампарварлиги, жуда кўп инсонларга яхшилик қилганини ҳамма ҳам билмайди, чунки у киши ўзини кўз-кўз қилишни ёмон кўради, камераю фотоаппаратлар таъқибидан қочиб юради.
Тўғри, бугун фақат ва фақат катталарга хушомадни тан оладиган, мақтовчи шизофрения қадрланадиган жамиятда тўғри гапни, “ситилар” пуфаги эрта бир куни ёрилишини қўрқмай айта оладиган инсонга осон тутиб бўлмайди. Чунки у виждон амри билан нормал жамиятларда бутун бошли партиялардан иборат мухолифат қиладиган ишни бир ўзи бажаради. Таассуфки, жавоб қайтармаслигини, яъни “гавҳарни тошга урмаслиги”ни билган ўша “катта” буюртмачилар уни бадном қилиш учун “кўппаклари”ни ёллайди, кимўзарга хушомадчилар мусобақасини уюштиради.
Оқибатда “катта” буюртмачилар малайлари у кишини обрўсизлантиришга уриниб, фош этувчи мақолаю шеърлар ёзишга тушиб кетади. Шунинг ортидан сенатор, депутат ва кейинчалик ҳукуматнинг сиёсати шунақа деб ўзини оқлашни ҳам канда қилмайдиган агентлик директори бўлишади.
Начора, улуғ инсоннинг номи ҳам собиқ журналистдай шизофреникларни, ўша агентлик диреқтори бўлган собиқ болалар шоиридай амалдорларни, “жа мол”лигини раҳматли устоз шоир неча ўн йиллар олдин башорат қилиб кетган хашаки шоирни, ҳижрат қилганига қарамай, итлигича қолган ва ҳали ҳам журналистлик даъво қилиб юрганларни боқар экан.
Лекин тақдирнинг аччиқ ҳазилини қарангки, Мурод ака башорат қилган пуфаклар келажакни ҳам кутиб ўтирмай, Сардоба сув омбори қирғоғи ўпирилиб, ўнлаб қишлоқларни босиб кетиши, “Янги “Ўзбекистон” бинолари қулаб тушиши, намунали уйлар томларини шамол учириб кетиши, метро қурилишида тупроқ одамларни босиб қолиши ва ҳк. кўринишида бугуннинг ўзида ёрила бошлади.
Ҳамма ҳам хунларнинг туркий халқ бўлганини тан олмайдиган қўлбола тарихчиларга ўхшаб, ўз ишини қилиш ўрнига бировни бадном қилишга берилиб кетмаганида ва бунинг ўрнига “ситилар” ва бошқа қурилишлардаги ўғрилик ва қинғирликларни фош қилиш билан шуғулланганида, вазият бунчалик оғирлашмасмиди?
Ҳақиқий мухолифат бўлмаган, тўғри сўз тақчил бўлган жамиятда Мурод акадай кишиларнинг тўғри сўзи тонна-тонна тиллодан ҳам қимматли эканини бир кун келиб англаймиз, лекин афсуски, ўша пайтда бундан ҳам беш баттар аҳволга тушиб қолган бўламиз.


Болалар кетмон эмас, варрак учиришни орзу қилади.


Каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/fahriyor_poet


Тарихчи сенатор Азамат Зиё алифбони алмаштириш жараёнида тилчиларни айблабди. Лекин бунинг учун фақат тилчиларни айблаш бир вақтлар президентга матбуот котиби бўлган ва бунақа қарорлар қандай қабул қилиниши жараёнидан хабардор бўлган одамга қанчалик ярашади? У тарихчи сифатида 1920 йилдан бери, ҳаёт мустақиллик йилларидан сўнг ҳам алифбони ўзгартириш ёки давлат тили тўғрисидаги қарорларни чалакам-чатти кўринишда тилчилар эмас, сиёсатчилар қабул қилганини яхши билади.
Тарихчига 2005 йилда тўлиқ ўтиб кетилиши керак бўлган лотин алифбоси муаммоси 2021 йилга келиб ҳам ҳал этилмаганига тилчилар жавобгар бўлмаслиги ҳам аён бўлса керак. Нега у тилчиларни айблаши мумкин-у, нега неча чақириқлардан бери депутат, бугун эса сенатор бўлиб келган одамдан бунақа гапини асослаб беришини ва нега шу пайтгача мум тишлаб ўтиргани сабабини айтишини талаб қилмаслигимиз керак?
Кейин сенатор бу гапни президентнинг ушбу масалага оид фармони эълон қилингандан сўнг орадан 6 ой ўтиб, кўтараётгани ғалати эмасми? У ҳам сиёсатнинг теварагида юрган одам сифатида – агар журъати бўлганда – бу гапни ўша пайт кўтарса, яхши бўлар ва савобга қолар эди.
Яна бир мулоҳаза. Унинг постидаги “корпус” сўзининг таржимасини қидириш ҳақидаги кинояси одамнинг кулгисини қистатади. Ҳозирги замонда атамалар тилдан-тилга кўчиб юргани табиий ҳол. Асли келиб чиқиш лотинча бўлган “корпус” сўзи дунёнинг кўплаб тилларида таржима қилинмай ишлатилади, қолаверса, “сенатор” ва “тарихчи” (-чи қўшимчасини ҳисобга олмаганда) сўзлари ҳам ўзбекча эмас, лекин ишлатамиз-ку. Қолаверса, икковимизнинг ҳам исм ва фамилияларимиз арабча.
Олимнинг мантиғидан келиб чиқадиган бўлсак, келинг, уларни ҳам таржима қилиб ишлатайлик.


Каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/fahriyor_poet


Уч битик
1
Дарахтланар узлатгир боғлар,
адирларда яшил издиҳом.
Юракларда ишқланар доғлар,
мусибатлар арир – куз деган...
Майсаларнинг қиёқ тилида
тошлар эрир новвот мисоли
михларни суғурар қўлидан
Масиҳ баҳор шаҳид Исонинг.
Қўзигуллар қуёшни эмар,
илон каби изғир печаклар.
Ялангоёқ турар – бой эмас –
пулларига куйган чечаклар.
2
Борлиқ – матал, йўқлик ҳам – матал:
гиёҳлар – эрк – тўшалган гилам.
Гуллаб ётар шу мўъжаз Ватан
қўллардаги кишани билан.
Етказса-да шоҳга жарчилар
ўйламасдан айтган ҳар сўзни,
бегонадир тасарруф гарчи,
бахтиёр(дай) сезасан ўзингни.
Бахт – муҳаққақ, қайғу – омонат,
муҳаббатинг, гарчандки, осий.
"Фажр" ўрнига гарчи тумонат
қалдирғочлар ўқийди "Ёсин"...
3
Хиёнатни билмайди баҳор,
чилвир сочли қиз каби маъсум.
Бунда мавжуд ҳар битта оҳанг
айрилиқлар янглиғ муттасил.
Баҳорники эмас айрилиқ,
баҳорники эмас бу видо.
У ғамингга боқмас қайрилиб,
у бахтингдан қилмагай жудо.
Ҳеч ким билан иши йўқ унинг,
ўз ҳолича гуллаб ётади.
Сен баҳорга тош отган кунинг
дарахтлари куртак отади...
Унинг сенга хизмати холис,
тушларингни Ойга ичирар.
Бахтга қарши, ўнг келиб қолса,
ижобати учун кечирар.
Хиёнатни билмайди баҳор...
(1991)


Каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/fahriyor_poet


Рондель-3

Кетари. Бу нечук айрилиш,
ёш бўлиб қароқда айланди?
Кетмагин, кетмагин, майлими,
шўр жоним шу сўзга бойланди.

Ёш бўлиб қароқда айланди
«кетма» деган бўғиқ муножот.
Илтижо кунланди, ойланди,
мустажоб бўлмагач на ҳожат?

Ёш бўлиб қароқда айланди
кетарингнинг мустажоблиги.
Бўғзимда хўрликлар майланди,
ютарман, ютмоқ азоблиги.

Кетари. Бу нечук айрилиш…


Каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/fahriyor_poet


Рондель-2

Тугамас соатнинг қадами,
давом этар вақт саргузашти
вужудида ҳар бир одамнинг,
бепоёндир умрнинг дашти.

Давом этар вақт саргузашти
ишқ тўниққан қон томирларда.
Иложи йўқ дилни кузашнинг
вақт топтаган аччиқ сирлардан.

Тугамас соатнинг қадами,
чопади юракнинг ортидан
зулҳижжами ё зулқаъдами –
йил - ўн икки ойки, тортилмас.

Бепоёндир умрнинг дашти…


Каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/fahriyor_poet


Рондель-1

Капалак – муҳаббат учқуни,
юракдан гул сари ўрлаган,
гулдан гулга учиб ва қўниб
ўргимчакдай боғни тўрлаган…

Капалак – муҳаббат учқуни,
у теккан гул ёнар - қирмизи
бир кунми, икки кун, уч кунми
боғни кўмар юракнинг изи.

Ўргимчакдай боғни тўрлаган
капалак ўчмайди… қон каби.
Муҳаббат кўз очиб кўрмаган
бир ёнғин рўй беради, сабил!

Бир кунга, икки кун, уч кунга
капалак боғларда ўйнайди.
Шамоллар тегади учқунга,
кўнгил ўчкизгани қўймайди.

Капалак – муҳаббат учқуни…


Каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/fahriyor_poet


Бугун - америкалик буюк кинорежиссёр Фрэнсис Копполанинг таваллуд куни. Бир пайтлар унинг "Чўқинтирга ота" бадиий фильмининг 3 қисмини ҳам (10 соатга яқин) инглизчадан ўзбекчалаштириб берган эдим. Кимга қизиқ бўлса, фильмнинг биринчи қисмини мана бу ҳаволага ўтиб, томоша қилиши мумкин. https://ok.ru/video/1413124459046
CHO'QINTIRGAN OTA - 1 UZBEK TILIDA Full HD
KLASS BOSING VA DO`STLARINGIZA KINONI JO`NATING YouTube - m.youtube.com/channel/UCuTxEvu3gsBaZ4dEqr7aEQQ Здравствуйте друзья! Не забывайте подписываться на мой канал ,заранее большое спасибо вам всем 👍❤


вақт

вақт чеккада юрмайди зинҳор,
саҳроларга кетмайди дайдиб.
ойкезардай нохос ва пинҳон
пасқамларда кезмас тун пайти.

у дангалчи – муроса қилмас,
на юз-хотир қилар, на кутар.
у қил эмас, шафқатни билмас,
тўппа-тўғри орадан ўтар.

2017 йил 2 январь

Каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/fahriyor_poet


* * *

баҳор такрорланмас – ҳар йили ўзга,
севилган кўнгилдай инжиқ ва сарсар.
атиргул бошқача гуллайди. кўзга
бошқача кўринар бинафша, сафсар.

бултурги сайроғин ўғирламайди –
янгитдан басталар булбул навосин.
япроқлар шитирин тўғриламайди –
борича эсади кўклам ҳавоси.

ўтган йил бодомнинг шохида келган
ялпиз ҳиди билан киради баҳор
отамнинг боғига – ташрифин элга
сандувоч жория қилади наҳор.

майсадан наф олар ҳар каснинг жони,
умид алмаштирар жомакорини.
фақат янгиланмас гулнинг армони,
фақат кураб бўлмас сочнинг қорини…

2017 йил 20 март


Каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/fahriyor_poet


Уч битик

1
Дарахтланар узлатгир боғлар,
адирларда яшил издиҳом.
Юракларда ишқланар доғлар,
мусибатлар арир – куз деган...

Майсаларнинг қиёқ тилида
тошлар эрир новвот мисоли
михларни суғурар қўлидан
Масиҳ баҳор шаҳид Исонинг.

Қўзигуллар қуёшни эмар,
илон каби изғир печаклар.
Ялангоёқ турар – бой эмас –
пулларига куйган чечаклар.

2
Борлиқ – матал, йўқлик ҳам – матал:
гиёҳлар – эрк – тўшалган гилам.
Гуллаб ётар шу мўъжаз Ватан
қўллардаги кишани билан.

Етказса-да шоҳга жарчилар
ўйламасдан айтган ҳар сўзни,
бегонадир тасарруф гарчи,
бахтиёр(дай) сезасан ўзингни.

Бахт – муҳаққақ, қайғу – омонат,
муҳаббатинг, гарчандки, осий.
"Фажр" ўрнига гарчи тумонат
қалдирғочлар ўқийди "Ёсин"...

3
Хиёнатни билмайди баҳор,
чилвир сочли қиз каби маъсум.
Бунда мавжуд ҳар битта оҳанг
айрилиқлар янглиғ муттасил.

Баҳорники эмас айрилиқ,
баҳорники эмас бу видо.
У ғамингга боқмас қайрилиб,
у бахтингдан қилмагай жудо.

Ҳеч ким билан иши йўқ унинг,
ўз ҳолича гуллаб ётади.
Сен баҳорга тош отган кунинг
дарахтлари куртак отади...

Унинг сенга хизмати холис,
тушларингни Ойга ичирар.
Бахтга қарши, ўнг келиб қолса,
ижобати учун кечирар.

Хиёнатни билмайди баҳор...

1991


Каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/fahriyor_poet


Ўзбекнинг кузи

Куз қўққисдан келмайди асло,
чиқармайди шовурин. Аста,
сас чиқармай беради салом,
илжаяди синиқ, шикаста.

Бир эшикни очмасдан олдин
ўн бор тақиллатиб кўради.
Бирор зот хабарсиз қолдими,
кўзёш билан узр сўрайди.

Ичкарига қўймасанг уни,
япроқ бўлиб кутар сарғайиб.
Кунин кутар ва кутар тунин.
Дардманд бўлиб кутиши тайин.

Минг буюргин, минг марта ялин,
бирор жонга бермайди озор.
У беғубор, кўнгилчан, ҳалим,
гўдакнинг кўз ёшидай тоза.

Деҳқон йиғиб олгач ҳосилин,
қилар иши қолмагач, бир кун
турна қанотига осилиб
кетар чоғи бўлганда, маҳзун,

ота уйни соғинган, хумор
келинчакдай – маъсумми дейин? –
ўн қимтиниб, тортиниб минг бор
рухсат сўраб кетади кейин.

2015 йил 29 август

Каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/fahriyor_poet


Излам
(Румиёна)

Мен ўзимни сендан изладим.
Излаш азобининг тотлари
тополмаслик сингари қадим.
Мен сенга сочилдим тариқдай.

Мен сендан тераман ўзимни,
битталаб ўзимни тераман.
Сен-чи, мендан йиғасан кимни,
мен сенга кимларни бераман?

Сендан ўзни топмаслик ўйи
юрагимга солар ваҳима.
Излам – ўйин, гизланмоқ – ўйин,
раҳмон раҳм этмас оҳима.

Раҳми келган ёлғиз сенмикан,
менга излам имконин берган?
Ўзни тополмаган менмикан,
ўз ўрнига маломат терган?

Мен ўзимни қилдим маломат,
сенга кудуратдан асрасин!
Сендан келар ҳар неки омад,
мендан – омадсизлигим насиб.

Йўқотмоқнинг муқаррарлиги
тенгдир топмоқ эҳтимолига.
Омонат – дунёда борлигинг,
абадийдир йўқлигинг. Нега?

Унда нега сендан изладим
мен ўзимни, қонимга ташна?
Имконландим, имконсизландим
гоҳ интиқиб, гоҳида қақшаб.

Кимни олиб кетди бу фано,
сеними, сендаги мени ё?
Менми, сенми, айт-чи, ким қани,
қайсимизда адашди дунё?

Сен ким бўлиб менга қайтарсан,
мен қайтарман сен томон ёхуд?
Менга кимлигингни айтарсан,
Машрабмисан ё Бозор Охунд?

Бу йўллар сарғарди – келмассан,
мен ўзимни бунчалар кутдим?
Қанчалар кутганим билмассан,
қанча-қанча изламлар ўтди.

Сени изламадим. Изладим
сендан мен ўзимни тинимсиз.
Топмадим, бўзладим, музладим,
кўзларимда қасирлайди муз.

На топмоқлик бўлар мустажоб,
на топмаслик насиб этади.
Излаётган кимарсанг, ажаб,
изламасанг қайга кетади?

Топмоқ учун изламаслигинг,
излаш учун топмоғинг даркор.
Бу дам олиш нақадар чигил,
ҳар чигили бир сиртмоқ арқон

Мен ўзимни сенда суярман,
гоҳо топиб, гоҳо топмайин.
Сени топганимдан куярман,
куядирман топмаган сайин.

Мен ўзимни сендан изладим…

2000 йил 4 январь


Каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/fahriyor_poet

13 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

119

obunachilar
Kanal statistikasi