Шоирлар керакми?
Ёшлигимда шеър ёзардим. Сони 10 тага етмаган пайтлар ўйлаган эдим: Булардан менга нима наф, элга нима наф? Кейин физикани ўқий бошладим, олимпиадаларда қатнашдим. Бу эса анча наф берди. Яъни бу боксдек гап керак вақти ўзингизни беихтиёр ҳимоя қила оласиз. Физика менга кўп ёрдам берган, ҳеч бўлмаганда оддий хўжалик муаммоларига осонроқ ечим бериш учун.
Адиблар хиёбони шекилли. Бир куни шоирларни йиғилиши бўлаётган экан, боғ тўлиб кетган... Ҳамма шоир, оёқ босишга жой йўқ. Кейин ўйлаб қолдим: Ўзбекистонга шунча шоир керакми?
Шеърлардаги асосий мавзу: севги, ўлдим-куйдим, айрилиқ, хиёнат, сени унутмайман, бало, баттар...
16-18 ёшдаги ўсмирлардан, эри ёки хотини ташлаб кетган, севгани бошқа билан яшаётган аудитория кўзда ёш билан ўқийди.
Ёки турган-битгани маддоҳлик: “ёрворди, текиславорди”, бунақаси 500 йилда 1 марта туғилади, отажонимсиз... ва ҳоказо.
Зошченконинг бир ҳикоясида ёзувчининг олдига бир киши шеэрларини олиб келади. Кейин ҳар хафта хабар олиб, қачон горонар олишини сўрайверади. Ёзувчи аввалига андиша қилади, кейин эса айтади: Ука, соппа-соғ бўлсанг, ишласанг бўлмайдими? Ёзганларинг эса ҳожатхонадан бошқа жойда қадрланмайди.
Кулминацион нуқта шу ерда. Бояги киши: Ўзимни ҳам жонимга тегди, тузукроқ иш топиб бера оласизми?, дейди.
Хулоса: агар ёзганларингиз ниманидир ўзгартира олса, ёзинг. Агар одамларни изтиробларини қайта уйғотиб, депрессияга туширса, ҳавойи орзуларга чорласа ва сўнгги манзил ҳожатхона бўлса, йиғиштиринг, қоғозни увол қилманг.
Бу ишни касб қилиб олманг
@falonchiblogi