Ойлик кам бўлган ҳолда, қандай қилиб бир-икки сўм орттириш мумкин?
Кирим ва чиқимингизни ҳисоб-китоб қилиб боринг.
Иккисини ҳам таблица чизиб, битта дафтарга ёзинг.
Кераксиз нарсаларни олманг.
Бир кунда 10 минг сўм пул топсангиз, максимум 5 минг харажат қилинг.
харажат топадиган 10 мингингиздан ва ундан олиб кетмасин.
5 минг харажат қилсангиз, ўрнини тўлдириб қўйинг.
Ҳар кунлик даромаддан ёки ойликдан хеч бўлмаса 10 фоизини мушукни ҳайкалига ёки ҳаммаёғи қўлбола скочланган туфли қутисига ташлаб қўяверинг.
Йиғилган пулни ўзингизни, хотинингизни ва фарзандингизга илм олишигп сарфланг.
Касал бўлмасликка ҳаракат қилинг, бунинг учун хижама қилдириб туринг, иссиқ ва совуқни аралаштириб еманг, спорт билан шуғулланинг, эрта ётиб, эрта туринг, асабингизни асранг, кам енг ва рўза тутиб туринг.
Ҳеч қачон қарз олманг.
Рўзғор учун энг зарур эҳтиёж моллари (ўн, шакар, мой, картошка, сабзи, гўшт каби) нарсаларни олинг, кока-кола, колбаса, апельсин каби нарсаларни ҳозирча фақат меҳмонга борганда еб туринг.
Ишингизни сифатли бажаринг, агар буни қадрламасалар, бошлиқ билан гўзал одоб ила гаплашинг, харажатларингиз кўплиги, Ижарада яшашингизни тушунтиринг, гап таъсир қилмаса, ишдан бўшашга шошилманг, аммо, зимдан иш изланг.
Ҳаётдан нолиманг, ҳаммаси зўр, альҳамдулиллаҳ денг.
Пулни изидан қувманг, бу асаби ейдиган жараён.
Тақдирга тан беринг, ўз ишингизни сабабларини қилинг ва қолганини Аллоҳга ҳавола қилинг.
Масалан, дўкондор бўлсангиз, товарларингизни чиқариб тахланг, одамларга келинг-келинг қилиб туринг, аммо, савдо бўлиш бўлмаслиги сизнинг қўлингизда эмаслигини эсдан чиқарманг.
Сизни стрессдан, ҳаддингиздан ошиб кетишингиздан, асаб қилишдан ва ҳоказо ҳолатларда ҳолатларда ўзингизга айтадиган қисқа гапларингиз бўлсин, масалан, "ҳаммаси ўткинчи" деган сўз. Бу сўз ҳамма руҳий ҳолатларда фойда беради.
Кўзингиз, тилингиз, қулоғингиз, қўлингиз ва оёғингизни ёмон ишлардан тийинг.
Ҳалол бўлинг. Сизга ёмонлик қилсалар-да, сиз уларга яхшилик қилишга ҳаракат қилинг.
Дунё ўткинчи. Бойиш асл мақсад эмас. Мебеллар ҳам, янги чиққан идишлар, элита пардалар, данғиллама уй ҳам асл мақсад бўлмасин.
Оддий яшанг. Оддий парда, Оддий кўрпача, Оддий идишлар, Оддий кийим, аммо, кайфияти яхши, бир-бирини севиб қадрловчи оила бўлсин.
Ҳаётингиз Оддий бўлиши, сизни кибрланиб, ҳаддингиздан ошиб кетишингиздан, мақтанчоқликдан асрайди.
Асл мақсад ўзингизга етарли ризқнинг келиб туришидир.
Билинг, эшакдек ишласангиз ҳам, пешонангизга ёзилган ризқ келади, ундан ортиғи эмас, дуо ризқни кўпайтирмайди, ўша бор ризқингизга барака беради.
Дунё учун ўзингизни қийнаманг.
Аёллар, сизлар ҳам эрингизни янги чиққан нарсалардан олиб бер, деб қийнайверманг.
Янги нарса чиқмаган кун йўқ, модани охирига етиб бўлмайди.
Пулингиз кўп бўлса ҳам, янги нарсани кетидан қувманг, нарсапараст бўлманг (параст дегани, нарсага ибодат қилувчи) дегани).
Сиз ҳар нарсани талаб қилаверсангиз, эр бечора ё пора олиши, ё ўғирлик қилиши, ё россияга кетиб ишлашига тўғри келиши мумкин, сизга шу керакми?
Битта пиёла умрни охиригача етади.
Агар пулингиз кам бўлса бизнес қилинг, пулингиз умуман бўлмаса, дарҳол бизнесни бошланг...
Бойинг, аммо Оддий яшанг, бойликни фарзандларингиз илмига, боғлар барпо қилишга, яхши камбағалларни болаларини илм олишига сарфланг.
Завод-фабрикалар очинг.
Ҳаммамиз яланғоч келганмиз, яланғоч кетамиз
Дунёда ўлимдан бошқа ҳаммаси Ёлғон ...
Ўзингизни қийнаманг
Оддий яшанг...
©️ Тасаввур қилинг