“ҲАДИС ЗИЁСИ” (қирқ ҳадис) туркумидан...
26
Боғларга кўрк бўлар сўлим атиргул,
Муаттар райҳондан таралган ифор.
Тоғларни алвонга бўяйди буткул,
Лолалар етаклаб келгувчи баҳор.
Оламнинг баҳору боғи олимлар,
Сочгай кўнгилларга анвойи хуш ис.
Кўп бор эшитганмиз, одамлар айтар,
Бу дунё турибди яхшилар боис.
Улар бор бўлишсин, бўлмаса агар,
Кимса топармиди ойдин йўлини.
Аччиқ ҳақиқатни айтган Пайғамбар:
– Олимнинг ўлими – олам ўлими.
Ғайрат Мажид
•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Kanalimizga a'zo bo‘ling va do‘stlaringizga ulashing. 👇👇👇
@gayratmajidijodiykanali
•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
26
Боғларга кўрк бўлар сўлим атиргул,
Муаттар райҳондан таралган ифор.
Тоғларни алвонга бўяйди буткул,
Лолалар етаклаб келгувчи баҳор.
Оламнинг баҳору боғи олимлар,
Сочгай кўнгилларга анвойи хуш ис.
Кўп бор эшитганмиз, одамлар айтар,
Бу дунё турибди яхшилар боис.
Улар бор бўлишсин, бўлмаса агар,
Кимса топармиди ойдин йўлини.
Аччиқ ҳақиқатни айтган Пайғамбар:
– Олимнинг ўлими – олам ўлими.
Ғайрат Мажид
•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Kanalimizga a'zo bo‘ling va do‘stlaringizga ulashing. 👇👇👇
@gayratmajidijodiykanali
•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•