#китобдан
Нажот қаерда? Нажот Исломдадир. Нажот
Иймондадир. Бошимиздаги ҳалокат булутларини, қўлимиздаги қуллик
кишанларини, қалбимиздаги зулмат совуғини идрок этмасак, биз Вақтнинг
ўғли эмас, золимнинг қули бўлиб қолаверамиз. Ҳаётимизни Аллоҳнинг
қонуни қолиб, унинг қоидаси ила қурамиз. Аллоҳнинг сўзини тарк этиб,
унинг сўзини гапирамиз. Юртимиз бойликларини босқинчига тутқазиб,
ўзимиз унинг хизматкорига айланамиз! Ҳайҳот! Роббимиз бизга нажот
берсин, эй аҳли мўмин! Ибодатингиз илм –ла, зуҳдингиз ибодат –ла,
саъйингиз жасорат –ла қувватлансин! Оламга очиқ кўз ила боқинг.
Шайтоннинг ўргимчак тўри билан қўйган тузоқларида пашша каби
тўлғанишни бас қилинг! Қалбингизни Аллоҳга боғланг, юзингизни Аллоҳга
қаратинг, оёғингизни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг изларига
босинг! Вассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
© Акром Малик "Халка"
@haniyf27 🍃