Ҳаёт ҳақиқатлари/Hayot haqiqatlari


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


hayot haqiqatlari

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri










Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ассалому алейкум!

Дунёдаги энг гўзал неъмат сизнинг тириклигингиз ва гўзал қалбингиздир.Бу неъматларни асранг!

Бошланган янги кун беморлар дардига  шифо, кексаларга роҳат,  оилангизга бахт,  хонадонингизга файз, танингизга саломатлик,  дилингизга қувончу шодлик олиб келсин.

 Бугунги кунингиз файзли ва барокатли ўтсин!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish




Хитой илм-фанга нисбатан энг тўғри сиёсатни танлади ва ҳаммасини бундан 24 йил аввал бошланганди

Юқорида келтирилган диаграмага қарасангиз, бюджет маблағларини сарфлашнинг энг муҳим моддаларидан бири ўқитувчилар корпусини яратишга, кучли таълим инфратузилмасини, янги институт ва университетларни яратишга йўналтирилган

Юқори тоифали мутахассислар мамлакатга жуда қулай шартларда таклиф қилинди, бу ҳам Хитой ўқитиш тизимининг ривожланишига ҳисса қўшди.

Натижада, ҳозирги вақтда Хитойда бутун дунёни жамлагандан 2 баробар кўп олимлар бор.

Демак, уларнинг ғайриоддий ривожланиши таълим-тарбия соҳасидаги пухта ўйланган сиёсатнинг натижасидир, улар энг муҳим нарсани англаб етдилар: илғор педагогик корпуссиз келажакда миллатнинг илмий тараққиёти бўлмайди.

Ўйлайманки, келгуси йилларда Хитойдан янги авлод олимлари кўпроқ келади ва биз Хитой олимларидан ақл бовар қилмайдиган кашфиётлар ҳақида эшитамиз.

Интернетдан

https://t.me/hayot_manzillar


ЎЗБЕК НАВОИЙНИ ЎҚИМАЙ ҚЎЙСА


Ўзбек Навоийни ўқимай қўйса
Олтин бошнинг калла бўлгани шудир.
Бедил қолиб Демян Беднийни суйса,
Қора сочнинг малла бўлгани шудир.

Ўзбек Навоийни ўқимай қўйса,
Дод демоққа палла бўлгани шудир.
Маърифатдан айри ўйнаса, кулса,
Аза чоғи ялла бўлгани шудир.

Ўзбек Навоийни ўқимай қўйса,
Алдангани, алла бўлгани шудир.
Юлғич азиз бўлиб, билгич хор бўлса,
Пайтаванинг салла бўлгани шудир.

Эл комил бўлмаса, юрт эмас улуғ,
Беқадр маҳалла бўлгани шудир.
Қалб тўла нур халқнинг ризқи ҳам тўлиғ,
Омбор тўла ғалла бўлгани шудир.

Ўзбек ўзлигини англаса бекам,
Унинг "Баракалла" бўлгани шудир.
Оламга Навоий наслиман деган
Овози баралла бўлгани шудир.


© Эркин Воҳидов


Аёлга бахт беринг

Аёлга бахт беринг, саодат беринг,
Деманг юрибди-ку кулиб, жилмайиб.
Аёл кулиб туриб ўлиши мумкин,
Дунёни олиши мумкин жилмайиб.

Аёлга бахт беринг, саодат беринг,
Гар кўзлари кулиб турса-да,
Бўғзининг остида неча минг ҳасрат,
Ой юзлари кулиб турса-да…

Кўнглини кўтаринг ҳеч бўлмаганда,
Қўлини силашга шафоат топинг.
Йиғлаб турганида ҳеч бўлмаганда,
Ёшини артишга мурувват топинг.

Ногоҳ ерга тушса оппок рўмоли,
Босиб ўтмасликка шафоат топинг.
Чақалоқ ялаган этакларини
Тоза деб айтишга адолат топинг.

Аёлга бахт беринг, саодат беринг,
Деманг юрибди-ку кулиб, жилмайиб.
Аёл кулиб туриб ўлиши мумкин,
Дунёни олиши мумкин жилмайиб.

Аёлга бахт беринг, саодат беринг,
Иллоҳи нур топинг, ҳидоят топинг.
Иллоҳи бахт берган аёл ёнидан
Бахтиёр ўтмокқа иноят топинг.

Иллоҳи қалқонсиз, иллоҳ қўрғонсиз
Ғийбатлар йиртмасин кўйлаккинасин.
Иллоҳи ҳушёрсиз, иллоҳ бедорсиз,
Итлар тишламасин юраккинасин.

Аёлга бахт беринг, саодат беринг,
Тоғ қимирлаб, тошлар сўзга кирса-да,
Аёлга бахт беринг, саодат беринг, —
Олтмишга кирса-да, юзга кирса-да.

https://t.me/hayot_manzillar


Бугун 18 октябрь - Халқаро аёл бахти куни экан, шу ўриндасевимли шоирамиз Зулфия опам МЎМИНОВАни “Аёлга бахт беринг” шеърлари ёдимга келди. Жудаям яхши кўраман.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Уйга ёки ишхонада хонага шундай гуллар қўйилса қандай яхшия, чиройли гул қўядиган экан


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

Ассаламу алайкум ва Роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

🕊Бугун қаранг кандайдир бошқача тонг сезяпсизми?! Негаки юрагингиз жўш урмоқда.

🕊Яна бир мунаввар тонгга етказганига Яратганга беадад шукрлар деймиз.

🕊Деразадан ташқарига қаранг. Бу субҳидам тонги сизга меҳр ила нигоҳини йўналтиради.

🕊Фалакка боқинг, у бошқача тус олган, у кўнглимизга меҳр зиёсини сочмоқда, демакки биз хали яшаяпмиз, демакки бахтиёрмиз.

🕊Азизлар, яхши ният ва тилаклар ила уйғонинг хаётнинг гўзал онларидан, гўзал тонгларидан бебаҳра қолманг.

🕊Айни дамда барча ниятларимиз амалга ошадиган вақт. Тонг сахарда етти фалак очилармиш. Ғафлатдан уйғониб, яхши ниятлар қилинг, зеро ҳар бир қилинган яхши ният зое кетмагай.

🕊Сутдек оппоқ қалбингиз, болдек ширин сўзингизни бир бирингиздан аяманг, бу дунёда биздан қоладигани яхшилигу, ширин хотиралардир.

🕊Доим яхши ниятлар билан ҳар тонгни карши олар эканмиз Аллоҳни Ўзи қўллаб қувватласин.

Чоршанба кунингиз файзли, мазмунли ва яхшиликларга тўла бўлсин!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
"Алла"

Севимли санъаткоримиз Гулбаҳор Эрқулова ижросида.

Бундан олти йил аввал аёллар ўртасида ўтказилган сўровда 8% оналар болаларига алла айтгани аниқланган эди.

Бугунги кундачи?

https://t.me/hayot_manzillar


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бировнинг холига кулмагин зинхор, сенинг холингга ҳам кулгувчилар бор, деб бежиз айтилмаганда


Душманингдан яшираётган нарсангни дўстингга ҳам кўрсатмай қўявер.

Жалолиддин Румий


Сиз қандай яратилган бўлсангиз шу холатингизда мукаммалсиз! Рангингиз оқми қора, бўйингиз узунми калта, ориқми семиз,
сиз шу холатда айнан шу кўринишда идеалсиз! 👍👍👍

☺️ Камгапмисиз сергап буни аҳамияти йўқ! Чунки сиз шунака қилиб яратгансиз.

Яна шуни аниқ биламанку сизни иқтидорли, билимли қилиб яратган!

☝️👆👆Ҳеч ким билан ўзингизни таққослаб камситманг! Шу холатингизда жамиятга кераксиз!

Кадрли дўстим!

Ҳаётингизга яшириб қўйилган хикматингизни топинг!

Сиз буюк инсонсиз, Сизни қўлингиздан ҳамма нарса келади.

Сиз Ҳазрати инсонсиз.

Шундай экан дунёдаги гўзалликлар Сиз учун. Ҳаётдан завқланинг. Табассум  қилинг.☺️

Ўзингизни яхши кўринг. Айнан шу кўринишингиз билан, шу ақл-идрок билан, шу холатингиз билан гўзалсиз. Сиз ягона батакрор табиатнинг  мўъжизасисиз!


https://t.me/hayot_manzillar


МУҲАББАТ УЙИ

Юрагимни кесиб, дарча очиб ланг,
Ёзиб қўйиб унинг пештоқига сўз,
"Муҳаббат уйи" деб атасам кулманг,
Ҳаммага тарқатсам меҳрим, бекам-кўст.

Истардим ҳамманинг бўлишин шайдо,
Соф туйғу таъмини тотиб кўришин.
Хоҳламайман бўлган ғойибдан пайдо,
Муҳаббат мен билан бирга ўлишин...

- Келинг, мана сизга, бир қадоқ севги.
Қайноққина, сизга аталган, танҳо!
Қанчалик бўлди деб сўраяпсизми?
Эҳ, баҳосин айтсам... бу, бу... бебаҳо!

- Мана олинг, синглим, энг яхши бўлак -
Куйган жойи экан деб қилманг даъво.
Фиғонда бир қанча тутаган юрак,
Куйган ишқ таъмидан топгандир даво.

- Дўстим, сизга эса тўла, лиммо-лим
Ишқ жомин бераман, этмангиз инкор.
Менга мос келмас деб оғритманг дилим,
Муҳаббатли ҳамма ёшда виқор бор.

- Ие, бу ўша қиз... бу ўша, сизми?
Қанча вақт ўтди-я, сиз ҳам бормисиз?..
Билайин сабабин, ташрифингизни -
Беэътибор қолган ишққа зормисиз?..

- Хўп, қўлингиз очинг, сизга кўп яраш,
Бир чимдим бўлса ҳам - сўнгги муҳаббат!
Менга энди оғир ишқ билан яшаш,
Сизга эса ҳамроҳ бўлсин тоабад!..

Юзи лов-лов ёнар! Алвон - тафтига.
Узатди қўлларин, кўз ёшин артиб.
Кўзларим ногаҳон тушди кафтига -
Ҳаёт чизиқлари турар бетартиб...

Имкон бўлса, қани, қўлларин сиқиб,
Ўзгартирсам ҳаёт чизиқларини!..
Бир чимдим ишқ олиб, кўздан ёш чиқиб,
Кетди ташлаб, кўнгил синиқларини...

Ҳар неки бўлсаким, унутманг асло,
Белгиланган ҳаёт, тақдир азалдан!
Кимнингдир ёзилган пешонасига,
Кимнингдир кафтига чизган аввалдан...

ТО, Эдмонтон, 2023.10.13


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Кунингиз аъло кайфиятда ўтсин 😊😊😊😊😊😊😊😊😊😊😊

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

194

obunachilar
Kanal statistikasi