Бош мия хужайралари - нейронлар деб аталади. Уларнинг ўсимталари эса дентритлардир. Мия хужайралари ўзаро мана шу ўсимталари орқали боғланади ва синаптик контакт хосил бўлади. Мана шу контактлар қанча кўп бўлса хужайрадан хужайрага импульсларнинг ўтиб юриши шунча осонлашади.
Бу синаптик контактлар эса ўз ўзидан ҳосил бўлавермайди. Улар ҳосил бўлиши учун бош мия аввал бажармаган вазифаларни бажариши керак, яъни уни шунга мажбурлаш керак. Тўғри бу баъзан, ёки кимларгадир осон бўлмаслиги мумкин, аммо уддасидан чиқилса натижаси қувонарли бўлади.
Яъни синаптик контакларнинг кўпайиши ва уларнинг мустахкамланиши натижасида инсон нафақат интеллекти ортади, балки янада куч қувватга тўлади, уйқуси яхшиланади, когнитив хусусиятлари кучаяди.
Айтганча, когнитив хусусиятлар нима эканини биласизми?
https://t.me/hilolasodiqqizi