Ҳуқуқий Йўл ⚖


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


Biz nafaqat yuridik xizmatlar ko'rsatamiz, balki mijozlarimiz haqida qayg'uramiz!
Мы не просто оказываем юридические услуги, мы заботимся о Доверителях!

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Пробация ходимлари, хушёр бўлинг! Қонун бузилиши юзасидан ўз вақтида чора кўриб боринг!

ХХХ вилояти ХХХ туман ИИБ пробация бўлими ҳисобида турган ХХХ туман ХХХ маҳалласида яшовчи ХХХга тегишли бўлган ХОРИЖГА ЧИҚИШ ПАСПОРТИНИ Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 26.12.2018-йил кунидаги 4079-сонли ҚАРОРИнинг 57-бандига асосан пробация ҳисобида турган шахсдан олишмаганликлари оқибатида фуқаро чет элга чиқиб кетган.

Улар ушбу ҳолатдан сўнг унинг укасини пробация ҳисобидан ўтказиб келишган. Мазкур холат ҳақида ҳамкор ҳуқуқни мухофаза қилиш органлари ходимлари хабар беришган. Шундан сўнг ИИВ ШХББ ХХХ вилояти бўйича бўлими томонидан ХХХ туман ИИБ Пробация бошлиғи ва ходимларига нисбатан хизмат текширув ўтказилиб, хизмат текширув ҳужжатларини қонуний қарор қабул қилиш учун вилоят прокуратурасига юборишган.

Ҳолат юзасидан ХХХ вилоят прокуратураси томонидан ЖКнинг 205-моддаси ва 209-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб тергов харакатлари олиб борилмоқда.

https://t.me/huquqiydust


Прокурор ёрдамчиси тергов олиб боришга ҳақлими?

Устозимиз Адвокат Абдумалик Абдуллаевнинг асосли ва ўз ўрнида ўринли фикрларини сизларга етказиб қўйишни лозим топдик. Жиноят ишлари бўйича тергов ким томонидан олиб борилиши, процессуал қонунчиликда қандай белгилангани ҳақида кўпчиликда тушунмовчиликлар бор. Айниқса, прокурор ёрдамчисининг бу жараёндаги роли кўпинча нотўғри талқин қилинади.

Прокурор ёрдамчиси тергов қилишга ваколатли эмас

Маълумки, жиноят иши бўйича дастлабки терговни терговчилар олиб боради. Амалдаги ЖПКнинг 344-моддаси 1-қисмига асосан, дастлабки терговни прокуратура, ички ишлар органлари ва давлат хавфсизлик хизмати терговчилари олиб боради. Модданинг 2-қисмига кўра эса, бу ишни прокурорлар ҳам олиб боришлари мумкин.

"Прокуратура тўғрисида"ги қонуннинг 29-моддаси 2-қисмига асосан, прокурор жиноят-процессуал қонунига мувофиқ ҳар қандай жиноятни тергов қилишни ўз иш юритувига олишга, шунингдек уни ўзига бўйсунувчи прокурорга топширишга ҳақлидир.

Қонуннинг 56-моддаси 5-қисмида айнан 29-модданинг иккинчи қисмида тилга олинган “прокурор” қайси лавозимдаги шахс эканлигига тушунтириш берилган.

Унга кўра, прокурор деганда ўз ваколатлари доирасида иш олиб бораётган Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар, шаҳарлар прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар, шунингдек уларнинг ўринбосарларини тушуниш керак.

Демак, дастлабки тергов олиб боришга ваколатли прокурорлар қаторида прокурорларнинг ёрдамчилари назарда тутилмаган.

Шундай экан, туман (шаҳар) прокурори ёрдамчиси томонидан жиноят иши ўз иш юритувига олиниб, дастлабки тергов олиб борилиши Жиноят-процессуал кодекси ва “Прокуратура тўғрисида”ги қонуни талабларига мутлақо зид.

Ўз навбатида, ЖПКнинг 95-1-моддаси 1-қисми 4-бандига мувофиқ, мустақил тергов ҳаракатлари олиб боришга ваколатли бўлмаганлар томонидан расмийлаштирилган ҳар қандай процессуал ҳужжатлар, тўпланган далиллар номақбул, деб топилишга маҳкумдир.

Амалиётда, "Прокурор ёрдамчисининг қарорини прокурор тасдиқлашидан келиб чиқилса, унинг дастлабки тергов ўтказиши бу, айни пайтда прокурорнинг тергов олиб боришини англатади.", - деган хато ёндашув шаклланиб қолган.

Бунга қўшила оламаймиз. Аввало, қонунда ҳуқуқ берилмаган. Қолаверса, тергов ҳаракатларини амалда прокурор ёрдамчилари олиб бормоқда, прокурорлар эмас.

Устозимизнинг таъкидлашларича, процессуал қонунчиликда "прокурорлар" дейилади, "прокурор ёрдамчилари" эмас. Бу масалага эътибор қаратиб, қонунбузилишига йўл қўймаслик керак.


#ҳикматли_сўзлар

Қонунлар тугаган жойда зулм бошланади.

Где кончаются законы, там начинается тирания.

©Уильям Питт Младший


#ҳикматли_сўзлар

Хатолардан қўрқиш – ривожланишдан қўрқиш демакдир.

Боязнь ошибок означает боязнь развития.

Эсте Лаудер


🎙 Устозларнинг ғалабаси: Ҳақиқат ва адолат йўлидаги мардона кураш

"Энг қийин кураш — бу ўзинг билан кураш." Аммо баъзан ўзинг билан курашишдан ҳам қийинроқ вазифа — бу бошқаларнинг ҳақиқатини исботлаш ва адолат учун курашишдир.

Адвокатлар, айниқса ёш ҳуқуқшунослар учун устозлар Абдумалик Абдуллаев ва Хуршедбек Рустамовлар жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида ана шундай мардона курашни намойиш этишди.

"Ҳақиқатнинг йўлида минг бир тўсиқ бўлса ҳам, охир — оқибат у ғалаба қозонади." деб бежизга айтилмаган.

Судьянинг журъати таҳсинга лойиқ, лекин дастлабки тергов ... деб ёзмоқдалар Устоз Абдумалик Абдуллаев

Кеча жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани судида, судья З.Латипов раислигида Устозларимиз ҳимоялари остидаги Ойбек Равшановга нисбатан бўлган жиноят иши кўриб чиқилиб, оқлов ҳукми ўқилди.

Дастлабки терговни олиб борган Юнусобод тумани прокуратураси томонидан дастлаб, ЖКнинг 167 — моддаси 3 — қисми "а" банди ва бошқа, ундан кўра енгилроқ моддалар билан айбловлар илгари сурилган эди.

Лекин, кейинчалик, суд шахсга қамоқ эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақида киритилган илтимосномани қаноатлантиришни рад этгандан сўнг, дастлабки терговнинг ўзидаёқ, гўёки тасдиғини топмаганлиги асоси билан айбловнинг айнан 167 — модда 3 — қисми "а" бандига оид қисми тугатилган.

Бу эса, бизда айбловнинг айнан шу қисми аслида шунча-ки, шахсни қамоққа олишга эришиб олиш учунгина уйдирилган сунъий айблов бўлганлиги ҳақидаги асосли шубҳамизни пайдо қилди.

Яна бир қизиқ факт: суд қамоққа санкция беришни рад қилиш ҳақида қарор чиқарганидан кейин ҳам номаълум сабабларга кўра, гумон қилинувчи О.Равшанов дарҳол қўйиб юборилмасдан, орқага сурилган.

Шу ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилиши ҳақида 102 тезкор рақами орқали бир неча марта қилган мурожаатлари эса, эътиборсиз қолдирилган. Бу масалага келгусида алоҳида эътибор қаратишларини маълум қилишди.

Булар ўз йўлига, лекин судья З.Латиповнинг одилона ва журъаткорона иш тута олганлиги эътирофга лойиқ.

Бу ғалаба Устозларимиз адвокатлар Абдумалик Абдуллаев ва Хуршедбек Рустамовларнинг ҳимоячи сифатидаги юксак маҳоратлари ва фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги собитқадамлигларининг ёрқин намунасидир.


Яхши судья адвокатни тинглайди.

“Қонунчилигимизда ҳам муаммоларимиз кўп. Охирги вақтларда қонунлар кўп қабул қилинаётганидан баъзан судларимизда уларни вақтида ўзлаштиришга имкон бўлмай қоляпти.

Айрим қонунларда бир-бирига зид келадиган жойлари бўляпти. Мана шунга ўхшаш ҳолатларда адвокатлар судларга ёрдамчи аслида. Мен доим судларга айтаманки, агар яхши судья бўлса, у адвокатни тинглаши керак, адвокатга қулоқ солиши керак”.

Олий суд раиси Бахтиёр Исломов.

Юристкадр Телеграм канали


Терговчилар асоссиз қўйган айбловлар учун жавоб бериши керак - Олий суд раиси

“Неча йиллардан бери бу муаммо бор. Терговга қулайи, айбловларни "букет" қилиб, шишириб судга чиқарсада, ана ундан кейин суд унинг ишини тозалаб берса. Ўзи ҳам билади нотўғри қилаётганини. Олдин қўшимча терговга қайтариш бор эди. Терговчи бир нечта моддаларни ё оғирроғини қўйиб чиқарардики, жуда бўлса, қайта квалификация қилишаверади деб.

Лекин бугунги кунда ҳам бу нарса тўхтагани йўқ. Ҳисоботларда кўряпмиз, қанчадан-қанча одам судда оқланяпти, терговда асоссиз қўйилган айбловлар судлар томонидан чиқариб ташланяпти.

Агар бундай ҳолатларга судлар ҳусусий ажрим орқали ўз вақтида муносабат билдирмас экан, тергов тўғриланмайди. Улар сезиши керак. Илгари терговга қайтарилган ишлар бўлса терговчилар жазога тортилар эди, жазосиз қолмас эди улар.

Бу масалада ҳақиқатдан ҳам, хусусий ажрим чиқариш йўллари орқали, уларни озгина бўлсада, масъулиятини сезадиган даражага олиб чиқишимиз керак” деди Олий суд раиси.


Ибратдир дунё dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ҳеч кимга беписанд қарама. Сен назарга илмаганлар сени йиқитиши мумкин...

🇺🇿
Ибрат излаганга — ибратдир дунё


Прокурорнинг Ноодатий Қўллаб-Қувватлаши

Яккасарой Тумани Судида Адвокатнинг Жасорати: Ҳуқуқий Ҳимояга Кафолат

Давлат айбловчиси судъяни рад қилишга оид ҳимоячининг илтимосномасини қўллаб-қувватлади!

Ўтган ҳафта жиноят ишлари бўйича Яккасарой тумани судида одил судлов фаолиятида камдан кам учрайдиган воқеа бўлибди.

Ҳимоячи Мансур Абдураимов ҳимоя остидаги шахснинг илтимосномасини унинг номидан ўқиб эшиттирган бўлиб, унда судланувчи суддан, ўзининг яқин қариндоши адвокат билан бир қаторда унинг ҳимоячиси бўлиб ишда иштирок этишини таъминлашни сўраган.

Раислик қилувчи Азимжон Хакимов эса, буни қаноатлантиришни шунчаки рад қилган. Шунда, ҳимоячи раислик этувчи судьяга раддия билдирган.

Адвокат ҳимояланиш ҳуқуқини таъминлаш мажбурияти суд томонидан амалда таъминлаб берилмаса, иш қандай қилиб холис ва беғараз кўрилиши мумкинлигини урғулаган.

Бу илтимосномани барча ҳимоячилар ва судланувчилар қўллаб қувватлаганлар.

Қаранг, процесснинг ажойиб жиҳати шу бўлган-ки, ишда қатнашаётган прокурор С.Саиджанова ҳимоячининг раддиясини қаноатлантиришни сўраб, судланувчининг ҳимояланиш ҳуқуқи тўлақонли таъминланмаслиги унинг Конституцион ҳуқуқини бузиш эканини таъкидлаган.

Суд тарафлар фикрини эшитиб, ниҳоят раислик этувчига билдирилган раддияни қаноатлантириш ҳақида ажрим чиқарган.

https://t.me/huquqiydust


🎙 Адолат учун кураш: Исаак Райтнинг ёлғон айбловдан озодликка ва ҳуқуқшунос бўлишгача бўлган йўли.

1991 йилда Исаак Райт гиёҳванд моддаларни тарқатишда ёлғон айблов билан айбланиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Апелляция жараёнида у қонунлар билан шуғулланди, натижада оқланди, кейин юридик мутахассислик бўйича ўқиди ва полиция ва судя унинг иши бўйича қамоққа тушишига эришади.


Борьба за справедливость: Путь Исаака Райта от ложного обвинения к свободе и профессии юриста.
В 1991 Исаак Райт был осужден по ложному обвинению в распространении наркотиков и получил пожизненное. Во время процесса апелляции он разобрался с законами, был оправдан, потом отучился на юридическом и добился того, что полицейские и судья по его делу сели в тюрьму.

https://t.me/huquqiydust


Мантия кийиш ихтиёрийми, ёҳуд интизомни бузиш ҳам ҳуқуқбузарлик

Ўзбекистон Республикаси
Судьялар олий кенгашининг
2024 йил 15 майдаги 1903-сонли қарори билан тасдиқланган "Судьялар одоби кодекси" нинг 8-моддасида Судья одил судловни жорий этилган намунадаги махсус кийим (мантия)да амалга ошириши шартлигини белгилаб қўйилган.

"Судлар тўғрисида" ги Қонуннинг 74-моддасига кўра эса, "Судьялар одоби кодекси" талабларини бузганлик судьяни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.

Демак, суд мажлисини мантиясиз олиб боришга интизомни бузиш, деб қаралиши лозим. Ҳар қандай суд мажлиси ортидан бундай судья (лар) га нисбатан хизмат текшируви ўтказилиши ҳамда интизомий жавобгарлик масаласи кўриб чиқилиши шарт.

Бу Қонун талаби.

https://t.me/huquqiydust


Адвокатлик ҳимоясининг ёрқин намунаси.

Оқланишлари керак эди

Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди судьяси Зафар Латипов раислигида кўриб чиқилган жиноят иши бўйича 5 нафар шахсга нисбатан ҳукм ўқилди.

Устозларимиз - адолат посбонлари! Абдумалик Абдуллаев, Азизулло Хидоев ва Хуршедбек Рустамовларнинг навбатдаги ғалабалари!

Бугун яна икки хонадонга хурсандчилик кириб келди! Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида узоқ кутилган ҳукм ўқилиб, устозларимиз Абдумалик Абдуллаев ва Хуршедбек Рустамовларнинг профессионал ҳимоялари эвазига икки нафар ёш йигит - М. ва С. озодликка чиқдилар!

Судда 5 нафар шахсга нисбатан жиддий айбловлар бўйича иш кўрилган эди. Айблов томони М. ва С. ларга 11 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум қилишни сўраб чиққанди. Бироқ, устозларимиз, тажрибали адвокатлар Абдумалик Абдуллаев, Азизулло Хидоев ва Хуршедбек Рустамовлар бу ишда ҳақиқат ва адолатни тиклаш учун бор куч-ғайратларини ишга солдилар.

Уларнинг принципиал позицияси, қонунларни чуқур билиши ва судланувчиларнинг ҳуқуқларини қатъий ҳимоя қилишга бўлган интилишлари ўз самарасини берди. Суд устозларимизнинг барча далиллари ва важларини ҳисобга олиб, М. ва С. ларга нисбатан озодликни чеклаш жазосини тайинлади ва улар суд залидан озод этилди.

Гарчи ҳимоя томони томонидан тўлиқ оқловга эришиш учун барча ҳуқуқий имкониятлар ишга солинган бўлса-да, бугунги ҳукм - бу катта ғалаба ва адолатнинг қарор топишидир!

Ҳимоя гарчи сўнгги дамларгача тўлиқ оқлов позициясида ҳақли равишда турган бўлса-да, лекин суд ушбу ёш йигитларни суд залидан қамоқдан озод этишгагина журъат қила олди.

Нима ҳам дердик, ёш йигитлар ҳеч бўлмаса очиққа чиққанликларидан розилар.


Устозларимиз Абдумалик Абдуллаев, Азизулло Хидоев ва Хуршедбек Рустамовларни чин юракдан табриклаймиз! Уларнинг фидокорона меҳнати, юксак профессионаллиги ва инсонпарварлиги биз учун ҳамиша ибрат бўлиб хизмат қилади!

https://t.me/huquqiydust


"Адвокат касбининг моҳияти – умидсизликка тушмасликни билишдир".

Светлана Володина,
Россиялик адвокат, Федерал АП президенти.

"Суть профессии адвоката – это умение не терять надежду".

Светлана Володина,
Российский адвокат, президент Федеральной палаты адвокатов.




https://t.me/huquqiydust


🎙📖📖
— У (адвокат) ўз мижозининг хизматкори эмас ва адолатнинг муносиб жазосидан қочиш учун унга шерик эмас.
— У дўст, у самимий эътиқодига кўра, умуман айбсиз ёки умуман айбдор бўлмаган, қандай ва нима учун айбланаётган одамнинг маслаҳатчиси.

© Анатолий Федорович Кони.

​​Он (адвокат) не слуга своего клиента и не пособник ему в стремлении уйти от заслуженной кары правосудия. Он друг, он советник человека, который, по его искреннему убеждению, невиновен вовсе или вовсе не так и не в том виновен, как и в чем его обвиняют.

© Анатолий Фёдорович Кони.

https://t.me/huquqiydust


🎙Адвокатга 9 та маслаҳат

Роберт Харриснинг "Адвокатура мактаби"
📖📖 китоби асосида

1. Ўринли мисоллардан фойдаланинг. Нутқни безайдиган энг мақсадга мувофиқ усуллардан бири бу - меъёрида қўлланилган мисоллардир. Бу риторик усул шу қадар кучлики, ҳатто ҳақиқат ва мантиқ ҳам гоҳида унга бўйсунади. Инсон ақли ёрқин таққослашнинг жозибасига берилади ва образнинг ўзининг ҳаққонийлиги учун уни тушунтирадиган мулоҳазани ҳам тўғри деб билишга тайёр бўлади. Шунинг учун сиз керакли мисоллар билан ишлашни ва уларни танлашни ўрганишингиз керак.

2. Ишга алоқасиз нарсаларни олиб ташланг. Бу ўйлаганчалик осон эмас; бунга фақат ишни синчковлик билан ўрганиш орқали эришиш мумкин. Шунинг учун, материаллар билан чуқур мулоҳаза юритиб ишланг.

3. Ишонч билан гапиринг. Ривожланмаган ва моҳир бўлмаган одамнинг оғзидан ҳатто ҳақиқат ва самимийлик ҳам ҳақоратли бўлиб кўриниши мумкин ва нафақат кўриниш балки, шундай бўлиши ҳам мумкин. Шунинг учун сиз айтаётган гапингизга ишонишингиз керак, акс ҳолда сиз самимий бўлмайсиз.

4. Ўзингиз бўлинг. Бошланғич адвокатни жуда кенг тарқалган ва жозибадор хатодан - тақлид қилишдан огоҳлантириш керак. Ҳар бир ҳақиқий адвокатнинг ўзига хос услуби, индивидуаллиги бор, уларни бошқа шахсга қўшишга уриниш барча жозибадорлигини йўқотади. Тайёр устанинг услубига тақлид қилиш, паст бўйли одамга баланд бўйли одамнинг кафтанини кийдириш билан баробар. Бундай қилманг.

5. Дадил гапиринг! Мўлтираманг, сўзларни чўзмай гапиринг, худди бир қарич матони сотаётгандек ва товар етарли бўлишига ишонмагандек. Бақирадиган одам ҳам суд ишига яроқли бир нарсани ўзидан чиқариб олиши мумкин: аммо агар сизнинг овозингиз эшитилмаса, сиздан ҳеч нарса чиқмайди.

6. Раҳм-шафқат сўранманг. Очиқчасига раҳм-шафқат сўрайдиган (ҳакамлардан) адвокат - ёмон адвокат; ва кимда-ким фактларни шундай тасвирлаб берсаки, уларда мижозига нисбатан ачиниш пайдо бўлса, у - ҳақиқий нотиқдир. Бу одамларни билади, у эса - йўқ. Бирига ачинасиз, иккинчисини менсимассиз.

7. Тез гапирманг. Нутқнинг ҳаддан ташқари шошқоқлиги - кам учрайдиган камчилик, лекин шундай бўлсада, кўплаб адвокатлар жуда тез гапиришади ва натижада жуда кам нарсани айтишга улгуришади.

8. Ёлғон пафосдан сақланинг. Катта хато - бу пафосга ноўрин интилишлар; улар деярли ҳар доим кулгига сабаб бўлади. Йиғлаётган адвокат ва кулаётган судьялар - бу суд учун эмас, балки масхарабозлар томошаси учун мос келадиган саҳна.

9. Ҳаддан ташқари фасоҳатдан қочинг. Сўйишга олиб кетилаётган буқани рангли ленталар билан безатгандек, нутқни ҳам ҳаддан ташқари фасоҳат билан безатмаслик керак; уни ишончли ва заиф ишда бирдек зарарли бўлган бирёқлама қарашлар билан тўлдирмаслик керак. Адвокат тингловчиларга бирёқлама қарашларни сингдирмаслиги керак; аксинча, уларни бундай уринишлардан огоҳлантириши керак. Ўз нутқингизни ҳаққоний ва табиий баён этишга ҳаракат қилинг. Агар бундай бўлмаса, нутқ мақсадга эришмайди; агар бундан ортиқ бўлса, далиллар мақсадга эришмайди.

https://t.me/huquqiydust


Сенга пора бераман, менга ёрдам бер, деб тадбир қилиб ушлаб бериш учун олдиндан ҳаммаси ташкиллаштирилган бўлиши керак!

➖ Исбот қилишда шахсни ғайриқонуний ҳаракатлар содир этишга ундаш ва бундай ундаш оқибатида содир этилган жиноят учун уни айблаш тақиқланади - ЖПК 88-модда.

➖ Эътибор берсангиз, оперни ўзи топиб келяпти, пора таклиф қиляпти, рад қилса ҳам ҳоли жонига қўймаяпти, охирида пулдан қийналиб юрган опер пулни олаётганда қўлга олиняпти.

➖ Тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларнинг фуқароларни ҳуқуқбузарликлар содир этишга оғдириши ва ундаши тақиқланади - ТҚФ тўғрисидаги Қонун 17-модда.

Йўқ жиноятни сунъий яратгандан кўра, ростакамига пора олаётганларни ушлаш мақсадга мувофиқ, бизнингча!

https://t.me/huquqiydust


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
"План"

Отанинг плани кенжатойини,
Катта олим қилиб ўстириш эди.
Бугун маст ҳайдовчи дастидан уни,
Плансиз, тупроққа топшириб келди.

Автобус бекатсиз манзилга тўхтаб,
Қизчага "ҳув ана уйинг", дейишди.
Катталар бешавқат жаллодга ўхшаб
Унинг ҳаётига нуқта қўйишди.

Пойгага зўр берган икки янги бой,
Хаёлда маррада биринчи бўлиш.
Қизча, пиёдалар йўли ҳойнаҳой,
Қизнинг планида йўқ эди ўлиш!
(давоми видеода👆)

🎙📝 Зойир Йўлдошев

https://t.me/huquqiydust

YHXX


Диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузганлиги учун бир аёлга 15 сутка маъмурий қамоқ, бир эркакка эса 5 баравар жарима қўлланилганлигини асосли танқид қилган адвокат Абдумалик Абдуллаевнинг постига Сурхондарё вилояти суди берган расмий муносабатни тайинли ва асосли деб бўлмайди.

https://t.me/huquqiydust


Тергов судьялари

Суд тизимида тергов судьяси лавозими ташкил этилиши ҳақида хабарингиз бор. Бу ПФ-89-сонли Президент фармонида белгилаб ўтилган. Бу судьяларга санкциялар, мажбурлов чоралари, прокурорнинг гувоҳ ва жабрланувчининг (фуқаровий даъвогарнинг) кўрсатувларини олдиндан мустаҳкамлаш тўғрисидаги илтимосномасини кўриб чиқиш ваколатлари белгиланмоқда.

Менимча ичида энг муҳим ва нозик масала бу қамоқ эҳтиёт чорасини қўллаш бўйича санкция бериш бўлса керак. Мен ўзим прокурор шахсни қамоққа олиш тарзидаги илтимосномасини судлар рад қилган ҳолатларда шахсан қатнашмадим. "Прокурор бир оғиз илтимоснома киритибди, келинглар энди гапи ерда қолмасин" дегандек иш тутилади. Прокурор илтимосномаларидаги сўзлар ҳам шаблон бўлиб кетган.

Аслида бир шахс ҳали айби исботланмай қамоққа "ташланиши"дан давлат иложи борича ўзини тийиш керак. Тергов хибсхоналаридаги жой етишмовчилиги ҳақида бот-бот эшитиб турамиз. Қамоқ эҳтиёт чорасини қўллаш бу шахсга нисбатан босим ҳам беради. Прокурор илтимоснома киритаверади-да, уни суд кўриб чиқади-ю дейишингиз мумкин. Лекин судлар аксарият ҳолатларда "киприк қоқмай" бу илтимосномаларни қаноатлантириб беришмоқда. Балки шунинг учун ҳам бу лавозим жорий этилаётгандур?! Фармонда ҳам мана бу жумлалар бор:
Суд-тергов амалиёти инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш бўйича самарали механизмлар тўлиқ ишга солинмаганлиги, шунингдек, жиноят содир этганликда айбланаётган шахснинг эркинлик ва шахсий дахлсизликка оид конституциявий ҳуқуқларини суд орқали ишончли таъминлаш чораларини кучайтириш зарурати мавжудлигини кўрсатмоқда.
2023 йилда эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олишга оид 22 254 та илтимоснома судлар томонидан кўрилган. Шундан 21 558 таси қаноатлантирилган ва 696 таси рад этилган.

2024 йил январь-август ойларида 16 781 та илтимоснома: 16 420 таси қаноатлантирилган ва 361 таси рад этилган.

Мана шу рақамлардан ҳам билиш мумкинки, шахсни санкция билан қамоққа олиш бўйича прокурор илтимосномаси судга киритилди дегани катта эҳтимол билан шахс қамалди дегани бўлиб қолмоқда. Судья эса илтимосномани қарорга айлантириб берувчи "кўприк".

Янги ташкил этилиши кутилаётган ушбу судьяларга биз ишларни синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва холисона текширишда инсоф сўрашдан бошқа иложимиз йўқ

https://t.me/huquqiydust


Бизда қамоққа олиш тахминларга асосланилгани учун ҳам осон

Чамамизда терговчи, прокурор ва судьяларимиз ЖПК нинг 242-моддасидаги “Эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш Жиноят кодексида уч йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо назарда тутилган қасддан содир этилган жиноятларга доир ҳамда эҳтиётсизлик оқибатида содир этилиб, бунинг учун Жиноят кодексида беш йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича қўлланилади.”, - деган жойини гўё-ки императив норма, яъни, мажбурий талаб сифатида талқин қиладилар шекилли.

Чунки, эҳтиёт чорасини танлаш амалиёти шундай “қолип” шаклида кетмоқда-ки, айнан қамоқни танлаш учун, айблов илгари сурилаётган модданинг санкциясинигина етарли бўлиб қолмоқда.

Яъни, агар илгари сурилаётган айблов моддаси унча оғир бўлмаган, ёки оғир, ёҳуд ўта оғир турдаги жиноят ҳақида бўлса, тамом. Шахс гўё-ки, албатта қамалиши шарт.

Кечирасиз-ку, лекин худди шу Кодекснинг 236-моддасида “Айбланувчи, судланувчи содир этган, Жиноят кодекси 15-моддасининг тўртинчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган жиноятнинг хавфлилиги туфайли у суриштирувдан, дастлабки терговдан ва суддан яшириниши мумкин деган ўринли тахмин ҳам қамоқда сақлаш тарзидаги эҳтиёт чорасини танлаш учун асос бўлиши мумкин.”, - дейилган.

Эътибор беринг! Қонун мажбурият юкламаяпти, “мумкин” демоқда. Энди, эътиборингизни модда матнидаги “ўринли тахмин” деган жойига қаратмоқчимиз.

Ўринли тахминимизча, айримлар Қонуннинг айнан шу жойини деярли тушунмасалар ҳам керак. Ёки ҳатто билмайдилар ҳам, бу нимани англатишини. Ё балки ўринли тахмин қилиш билан ўринсиз, асоссиз тахминларни фарқлай олмайдилар. Шунчаки, "Мен яшириниши мумкин, деб ўйлаяпман", дейишнинг ўзи тахминингизни ўринли деб ҳисоблаш учун етарли эмас.

Бизнингча эса, эҳтиёт чораси масаласини кўриб чиқишда ҳуқуқни қўлловчи, шахснинг айнан тергов ёки суддан яшириниши борасидаги тахмини ўринли эканини ўз қарорида келтириб, асослаб бериши шарт бўлади. Мана бу энди, бу норманинг императив характердаги қисми ва бу айнан ҳуқуқни қўлловчига, айбланувчи ёки судланувчига эмас, айнан эҳтиёт чорани қўловчига муайян бир мажбуриятни юкламоқда. У бундай тахмини ўринли эканини асослаб беришга мажбур. Агар асослай олмаса, демак тахмини ноўрин ва бу шунчаки унинг шахсий фикригина холос. Шахсий фикрлар, ўй-хаёлларгагина таяниб, шахсни конституцион эркинлигидан маълум муддатга махрум қилиш ёки чеклашга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.

Ҳурматли ҳуқуқни қўлловчи! Билиб қўйинг!

Қонун сизга, жиноятнинг оғирлик даражасидан келиб чиқиш билан бир қаторда, айнан қамоқдан бошқа эҳтиёт чорасини қўллаш мақсадга номувофиқ эканига аввало судьяни, қолаверса, бошқа иштирокчиларни, шу жумладан, ҳимоя томонни ҳам ишонттириш мажбуриятини юклаган.

Ҳаққингиз йўқ, шахсий тахминларингизгагина таяниб, иш кўришга ва марҳамат қилиб, тахминингиз ўринли эканига ўз важларингизни келтириб қўйинг!

Афсус-ки, санкция беришда судьялар ҳам ўша гўёки “ўринли” тахминларга кўр-кўрона ишониб қўяқолишмоқда.

https://t.me/huquqiydust

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.