ибн фалончи


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


Бир гуноҳкорнинг, гуноҳкор фарзанди.

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Аллоҳдан бўладиган розилик эса, энг улуғидир!
Аллоҳдан бўладиган розилик эса, энг улуғидир!
Аллоҳдан бўладиган розилик эса, энг улуғидир!
Ана ўша улкан ютуқдир.


Az dan repost
Ўзинг мени Сенга итоатсизлик залолатидан, Сенга ибодат қилишлик азизлигига олиб чиқ йа Аллоҳ! Ўзинг мени ҳолимни ислоҳ қил йа Робб! Зотан фақир банданг ҳаракат қилишда бардавом бўляпти, аммо йўлди тузоқлар кўп, баъзида қоқиляпти йа Робб. Лекин умиди Ягона Қодир бўлган Зотдан узилмаган йа Арҳамарроҳимийн. Ўзинг ҳидоят қил, Ўзинг ҳидоят қил, ожизман йа Робб ожиз....


Аллоҳ таоло оҳират илмини дунё муҳаббатидан кечганларга беради.

– Ҳусайн Буҳорий


ومن لم يصن نفسه لم ينفعه علمه

Кимки нафсини муҳофаза қилмаса, унга илми фойда бермайди.


© Имом Шофеъий


«Инсонга дунё ва охиратида энг кўп фойда келтирувчи амал — бу Пайғамбаримизга ﷺ саловат айтишдир».

© Имом Саховий, «ал-Қовлул бадийъ», 109-бет


باب الله لا يغلق

Аллоҳнинг эшиклари ёпилмайди...


Авродлар... Ушбу калима бугун мусулмонлар ҳаётида жуда ғариб ҳолга келиб қолди.
Бугунги вирдим - вазифамни унутибман, эртага адо этиб қўяман дейдиганлар қаерда қолишди?
Аллоҳнинг Китобидан тиловат қилишни вирд қилиб олганлар, сўнгра истиғфор айтишдан вирдни, сўнгра саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиш вирдларини ўзларига лозим тутганлар қаерда қолишди?!
Эртаю кечларда вирдларни вазифа тутиб олган кишилар қаерда қолишди?

Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий раҳимаҳуллоҳ.

©Арабикуз


إذ ترى حياتَك الماضي...
فكل لذة المعصية كانت لحظةً
وكل تعب في الطاعة كان لحظةً

Қачонки аввалги ҳаётинга қарасанг...
Ҳар бир маъсият лаззати бир лаҳза эди,
Ва ҳар ибодат лаззати бир лаҳза эди.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
📌Ниятни билиб олгинки, сен Аллоҳга ибодат қиляпман, ниятим ҳолис деб махлуқларга боғланган бўлмагин!
Чунки мукофот ниятга қараб бўлади, сен кимга боғланган бўлсанг мукофот шундан келади.


⭐️Канал (блог) юритиш хақида бир неча ўйлар хаёлимда кўп айланиб юради. Шу сабабли ўчириб қайта очавераман...

😶 Ҳаммаси оҳири бориб бошланғич ният, ва уша ниятда собит туришликга бориб тақалаяпти.
Блогни очишдан мақсад бошидан яҳши, яъни бир манфаатли контент бўлмас экан, аксар ҳолларда нафсни бекорчи истакларини тарқатиш бўлиб қолябти ҳолос. ("Завжам", "сени излаяпман" "қачон уйланамиз" "мен бу ерда, мен у ерда" "бу ишни қилдим, буни қилмадим" ва хоказо). Бунақа мавзуларга ўхшаш каналлар жуда кўп, гўёки умматни сени туйғуларингдан бошқа иши йўқдек. (Гап аввало ўзимга тегишли)

🫣 Диний пост юборганда ҳам ният ҳолис бўлмаса ажр йўқда у ишда. Гапни чўзмоқчи эмасман. Аввалги кўп ишларимдан ҳолислик кўра олмай, блогни Аллоҳнинг динини тарқатиш учун эмас, балки нафсим учун юритганимни билиб кўп ўйладим.

👳Лекин аввалги хатолар сабабли кейинги яҳши ишларни йўқ қила олмайман. Шу сабабли энди каналда ҳолис тафсиялар, "мусулмон" бўлган бир киши "муъмин" даражасига етиши учун қандай амаллар қилиши кераклиги, эҳсон мақоми, нафс тарбияси хақида ва бошқа эслатмаларни яҳши ният билан жойлашни бошламоқчиман.

Аллоҳим Ўзинг тавфиқ бергин! Ўзинг адаштирмагин, амин! 🤲


Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Бисмиллаҳ вассолату вассаламу аъла росулиллаҳ.



12 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

53

obunachilar
Kanal statistikasi