Jarvis


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


Технология / Маркетинг
Инновация / Фикрлар
Админ: @admjarvis

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Тwitter ва бошқа гигантлар минглаб ходимларини оммавий равишда ишдан бўшатганидан сўнг, 2004 йилдан бери энг йирик технология компанияларида штат ходимлари қандай ўзгарганини кўриш қизиқ.


2022 йилда Гигантлар рахбарларининг зарарлари.


2022 йилда фойдаланувчилар Google дан ишга бормаслик учун бахоналарни 2,2 миллион марта қидирган, бу 2020 йилга нисбатан 1884% га кўп.

Мутахассисларнинг фикрича, пандемия вақти давомида ходимларнинг иш графигига бўлган муносабатида ўзгаришлар содир бўлган ва рахбарият одамларнинг офисга қайтишни истамаслигига “тушуниш” билан қарашлари лозим. 2022 йилда энг оммабоп қидирув сўзи “Ўзини касалга солиш” (Calling in sick) бўлди, иккинчи ўринда - “Ишга бормаслик учун бахона топиш” ( excuse to miss work).


АҚШ фармацевтика бозорининг ҳақиқий гиганти, унинг пул айланмаси 589 миллиард долларни ташкил этади.

Расмда энг яқин таъқибчилар кўринади - булар ҳам йирик ўйинчилар, аммо улар АҚШ кўрсаткичларидан жуда узоқда.


Меta компанияси тарихидаги энг йирик ишдан бўшатишларни тайёрламоқда.

WSJ манбалари ишдан бўшатиш кўп минглаб ходимларга таъсир қилиши ва бу хақда 9 ноябрь куниёқ эълон қилинишини айтмоқда.
Таъкидлаш керакки, фоизларда ишдан бўшатилган ходимларнинг улуши Тwitter дагидан камроқ бўлади, Илон Маск ижтимоий тармоқни сотиб олганидан кейин штат икки баравар камайиши мумкин, аммо умумий маънода бу қисқартиришлар IT индустриясида рекорд даражага этади.


Apple компанияси энди Meta, Amazon, Alphabet компанияларининг умумий қийматидан қимматроқ.


Чоршанба кунги биржа савдолари якунида Аpple нинг бозор капиталлашуви рекорд даражадаги 2,307 триллион долларни ташкил этди. Американинг энг йирик технология компаниялари, Меtа, Аmazon ва Alphabet ўз қийматини йўқотиб, рентабеллик бўйича бозор кутганидан кўра паст бўлди. Аpple кўрсаткичлари, ўз навбатида, Wаll Street нинг чорак соф даромадлари бўйича прогнозларидан ошиб кетди. 2 ноябрь, чоршанба куни Меta, Аmаzon ва Alphabet нинг умумий бозор капиталлашуви 2,306 триллион долларни ташкил этди.


Нидерландиянинг Veon холдинги Beeline ни сотиш жараёни бошланганини эълон қилди.

Шунга қарамай, мобил оператор стратегияси ўзгаришсиз қолишини таъкидлаб ўтди.


Илон Маск Twitter директорлар кенгашини тарқатиб юборди ва компаниянинг “ягона директори” бўлди. Кенгаш аввалроқ тўққиз директордан иборат эди, жумладан, ишдан бўшатилган бош ижрочи директор Параг Агравал.


Илон Маск шанба кунидан бошлаб Twitter ходимларини ишдан бўшатишни бошлашни буюрди, дея хабар бермоқда The New York Times ўз манбаларга таяниб.

Таъкидланишича, компаниянинг 7500 нафар ходимидан қанчаси ишдан бўшатилиши ҳозирча маълум эмас.

Бу Маскга қўшимча харажатлардан қочиш имконини беради, яъни: “Ишдан бўшатишлар 1 ноябрьгача бўлади, сабаб ўз иш хақларининг бир қисми сифатида ходимлар акциялар шаклида грант олишлари керак бўлган сана 1 ноябрь”, деб ёзади газета.


Цукербергда ахвол яхши эмас.

Охирги 12 ой ичида Мета 70 фоизга қадрсизланди, Марк Цукерберг эса 100 миллиард доллар йўқотди.
Бугун компаниянинг нархи 8 йил олдинги кўрсаткичга тушиб кетди.


CNN хабар беришича, Илон Маск Twitter бўйича шартномани якунлади.

Жараёнда иштирок этган икки манбани айтишича, Илон Twitter нинг CEO си бўлмиш Параг Агравала, молия директори Нед Сигал ва юридик бўлим бошлиғи Виджая Гадде ни ишдан бўшатган.


Телеграмда енди файдаланувчи номлари (Username) ларни Fragment платформаси орқали сотиб олса бўлади.

Дуровнинг айтишича, энг қиммат номлар учун ким ошди савдоси аллақачон бошланган. Бундан ташқари, яқин кунларда фойдаланувчилар ўз номларини сотишлари учун хам шароит яратилади.


Калифорния штати иқтисодиёти Германияни қувиб ўтиб, дунёда 4-ўринни эгаллади.

АҚШнинг биргина штати аллақачон Буюк Британия, Франсия ва Бразилияни ортда қолдирди. Дунёда фақат 2 та давлат (АҚШдан ташқари) Калифорния иқтисодиётини ортда қолдирмоқда - Хитой ва Япония.


Uzum компаниялар гурухи Apelsin ни ўзига қўшиб олади ва Uzum Bank номига ўзгартиради.

@skartariss


АҚШ фонд бозори "йўқотилган ўн йил"га дуч келмоқда, деди АҚШнинг Stifel молиявий компаниясининг қимматли қоғозлар билан ишловчи стратеги Барри Баннистер. Унинг прогнозларига кўра, яқин ўн йил ичида АҚШ фонд бозорида тез ўсиш бўлмайди - S&P 500 индекси ҳозирги қийматидан атиги 34 фоизга ўсиб, 2031 йилга келиб 5100 даражасига этади.


Маск яқин икки ҳафта ичида Twitter ни сотиб олиш бўйича битимни ёпиш имконияти 90 фоизга тенг – Fox News бошловчиси Такер Карлсон ўз манбаларига таяниб хабар бермоқда.


Марк Цукерберг Метасаёрага жалб қилиниши режалаштирилган фойдаланувчиларни ярмини хам тўплай олмади. Режа бўйича 500 000 фойдаланувчини жалб қилиниши керак еди. Кейинчалик, Цукерберг ҳатто режани пасайтириб 2022 йил охиригача 280 минг аккаунтни режалаштирди, бироқ ҳозиргача платформада атиги 200 минг ишқибоз рўйхатдан ўтган. Ҳоризон-га ташриф буюрувчиларнинг кўпчилиги одатда рўйхатдан ўтгандан кейин бир ой ўтгач иловага қайтмайди ва фойдаланувчилар базаси баҳордан бери доимий равишда камайиб бормоқда.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Microsoft DALL-E 2 нейрон тармоғи ёрдамида тасвирлар, тақдимотлар яратадиган Designer хизматини тақдим этди.

Бу хизмат ёрдамида сиз ўз ғояларингизни тезроқ яратишингиз ёки тайёр график қолипларни олишингиз мумкин.


Google баъзи мижозларига булутли хизматлар учун криптовалютада тўлаш имконини беради.

Компания Coinbase крипто биржаси билан хамкорлик қилади. Битимга кўра, Coinbase Google нинг инфратузилмасидан фойдаланади, бу эса, ўз навбатида, айрим мижозларга тўлов воситаси сифатида криптовалютани танлаш имконини беради.


Мета компанияси App Store ва Play Market да 400 дан ортиқ фойдаланувчиси шахсий малумотларини ўғирлайдиган иловаларни аниқлади.

Bloomberg маълумотларига кўра, тахминан 1 миллион фойдаланувчи хавф остида. Ҳисобот 402 та зарарли дастурларга ишора қилади, улардан 355 таси Android ва 47 таси IOS учун. Кўпинча иловалар фото муҳаррирлари (42,6%) ва энг кам ҳолларда lifestyle иловалари (4,4%) сифатида ниқобланган.

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

127

obunachilar
Kanal statistikasi