Ўзбекистондаги Ислом Цивилизацияси маркази


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan


Ўзбекистондаги Ислом Цивилизацияси маркази расмий www.cisc.uz веб саҳифасининг телеграм канали !

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Ассалому алайкум муҳтарам юртдошлар. Ҳозиргина Динлар ва миллатлараро мулоқот бўйича Н.Назарбоев (Нурсултон ш.) маркази Халқаро бағрикенглик куни муносабати билан ташкил этган халқаро конференцияда иштирок этилди ва конференция иштирокчиларига миллатлараро ҳамда динлараро тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашда Ўзбекистон тажрибаси тўғрисида маълумот берилди. Н.Назарбоев маркази бошқарув кенгаши раиси А.Абибуллаев Қозоғистон ва Ўзбекистон раҳбарлари ҳамда халқлари ўртасида тобора ривожланиб бораётган дўстлик ва ҳамкорлик алоқаларига юқори баҳо берди. У янги ташкил қилинган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳамда Н.Назарбоев маркази ўртасида яқиндан ҳамкорлик ўрнатилишига умид билдирди.




Shavkat Mirziyoyev_press-service dan repost
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитидаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на саммите Шанхайской организации сотрудничества

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter


Таъзия: Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази отахон олим, устоз ва ажойиб, самимий инсон, Халқаро Термизий илмий-тадқиқот маркази раҳбари Убайдулла ака Уватовнинг вафотларини чуқур қайғу билан қарши олганини маълум қилади. Саноғи йўқ шогирдлар ва Убайдулла домлани таниган, яқиндан билган инсонлар қаторида марҳум устозимизнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамда самимий ҳамдардлик билдирамиз. Устозимизнинг жойлари жаннатда бўлсин!


Shavkat Mirziyoyev_press-service dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Президент: Ишонган кучим - муаллимлар, зиёлилар

Президент: Учителя, интеллигенция - сила, на которую я полагаюсь

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter


Shavkat Mirziyoyev_press-service dan repost
Таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Шу мақсадда ишлаб чиқилган Президент фармони лойиҳаси, соҳадаги долзарб вазифалар муҳокама қилинди.
Давлатимиз раҳбари аввало мактабларда ўқув юкламаси ва дарслар сонини қайта кўриб чиқиш, ўқувчиларни фикрлашга чорлайдиган методика яратиш зарурлигини таъкидлади.
Бу борада халқаро тажрибани ўрганиш, педагог кадрларни тайёрлаш методикасини ҳам янгилаш вазифаси қўйилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам совершенствования системы образования и воспитания. Обсуждены соответствующий проект указа Президента, актуальные задачи сферы.
Глава государства отметил необходимость пересмотра учебной нагрузки и количества уроков в школах, создания методики обучения, ориентированной на побуждение учащихся к мышлению.
Поставлена задача изучить международный опыт, обновить методики подготовки педагогических кадров.

#Mirziyoyev #videoselektor #talim #tarbiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter


#__Хабар: Ислом цивилизацияси маркази журналининг 2-сони нашрдан чиқди. 1-сонда бўлгани каби, бу сафар ҳам журналимизнинг асосий қисми Ислом академияси, Ислом цивилизацияси маркази, Республикамизнинг бошқа олий таълим ва илмий муассасаларида фаолият олиб бораётган тадқиқотчиларнинг илмий қарашлари учун ажратиб берилди. Шунингдек, 2020 йилда Бухоро - Ислом олами маданияти пойтахти мақомига эришганига бағишланган халқаро илмий конференция тўғрисида ҳисобот, Озарбайжон Республикасининг Тошкентдаги элчихонаси биринчи котиби С.Аббасовнинг "Халқ дипломатиясининг ёрқин намунаси", Шайх Абдулазиз Мансурнинг "Зулқарнайн ким бўлган", Тошкент давлат педагогика университети доценти Н.Мусаеванинг "Диний толерантлик ва жамият ислоҳи" мақолалари, "Танишинг, Ислом Ҳамкорлиги Ташкилоти" маълумотномалари ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотишига, уларга, янги, қизиқарли маълумотлар беради, деб ишонамиз.
Журнални Миллий ниверситетнинг асосий ўқув корпуси, "В" бино, 3-қават, 312-хонада олишингиз мумкин ёки танишишингиз мумкин.


Muslim.uz dan repost
#МУНОСАБАТ:
ҚУРЪОНИ КАРИМНИ ТАҲҚИРЛАШГА ҲЕЧ КИМНИНГ ҲАҚҚИ ЙЎҚ!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту саломлар бўлсин.

Азиз мўмин-мусулмон юртдошлар!
Куни кеча ижтимоий тармоқ саҳифаларида динимизнинг илоҳий манбаси ва энг муқаддас китоби – Қуръони каримга нисбатан ҳурматсизлик акс этган видеолавҳа тарқалди ҳамда кескин баҳс-мунозара ва норозиликларга сабаб бўлди.

Маълумки, Аллоҳ таоло Қуръони каримни инсониятга ҳидоят ва эзгулик манбаи ўлароқ нозил қилган. Шу нуқтаи назардан, қолаверса, қонунчиликка кўра, инсон ким бўлишидан қатъий назар муайян дин вакилининг диний туйғулари, қадриятлари ҳурмат қилиниши шарт, уларнинг таҳқирланишига йўл қўйилмайди.

Ота-боболаримиз қадим-қадимдан Қуръони каримни кўксиларидан пастда тутмаганлар, жойнамозларини ҳам доимо баланд жойга қўйганлар. Масжид атрофидан оҳисталик билан ўтганлар. Азон айтилаётганда беҳуда сўз айтмаганлар. Ана шу жиҳатлардан келиб чиққанда, тарқалган видеолавҳадаги ҳолат юртимиз мўмин-мусулмонларининг кескин норозилигига сабаб бўлди.

Шу ўринда, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қуръони каримни оёқ ости қилиш ҳолатини қаттиқ қоралашини ҳамда бу ноинсоний ҳаракат ҳеч қайси диний таълимотга ҳам, ақлга ҳам, умуман олганда, инсонийлик тамойилига ҳам тўғри келмаслигини билдиради.

Кези келганда, мўмин-мусулмон юртдошларимизга бундай манфур хатти-ҳаракатларга нисбатан тажовузкорона эмас, балки ақлни ишлатиб муносабат билдириш лозим эканини таъкидлаймиз. Чунки, қонун ҳужжатларига мувофиқ миллий, ирқий, этник ёки диний мансублигига қараб, аҳоли гуруҳларига нисбатан адоват, муросасизлик ёки нифоқ келтириб чиқариш мақсадида миллий шаън-шараф ва қадр-қимматни камситишга, фуқароларнинг ҳис-туйғуларини ҳақоратлашга қаратилган қасддан қилинган ҳаракатлар жавобгарликка асос бўлади. Шундай экан, бу фуқаронинг қилмиши ҳам, албатта, қонуний асосда кўриб чиқилади.

Ўз навбатида, Қуръони каримни таҳқирлаган мазкур фуқаронинг шахсини аниқлаш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлар томонидан амалий саъй-ҳаракатлар олиб борилаётгани ҳамда конституция ва қонун ҳужжатларига зид равишда диний адоват чиқаришга йўналтирилган хатти-ҳаракатларига нисбатан қонуний чора кўрилишини таъкидлаймиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar


Shavkat Mirziyoyev_press-service dan repost
Президент Шавкат Мирзиёев БАА, Эрон, Украина, Италия, Исроил, Покистон ва Ҳиндистоннинг мамлакатимиздаги янги элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.
Давлатимиз раҳбари уларни Ўзбекистондаги дипломатик фаолиятини бошлагани билан самимий табриклаб, уларга икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги шарафли ва масъулиятли вазифада катта муваффақиятлар тилади.

Президент Шавкат Мирзиёев принял верительные грамоты вновь назначенных в нашу страну послов ОАЭ, Ирана, Украины, Италии, Израиля, Пакистана и Индии.
Глава нашего государств искренне поздравил их с началом дипломатической деятельности в Узбекистане и пожелал больших успехов в реализации ответственной и почетной миссии по дальнейшему развитию двусторонних отношений и расширению многопланового сотрудничества.

#Mirziyoyev #qabul #elchilar #BAA #Eron #Ukraina #Italiya #Isroil #Pokiston #Hindiston

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter


Shavkat Mirziyoyev_press-service dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Байрамингиз муборак бўлсин, азиз устозлар!

С праздником Вас, дорогие наставники!

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter


Shavkat Mirziyoyev_press-service dan repost
Маърифатпарвар жадидчилик ҳаракати намояндаларини мукофотлаш тўғрисида

О награждении представителей просветительского движения джадидизма

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter


Куннинг ҳикмати:

Ҳар бир миллат ўз саодати ва истиқболини биринчи навбатда илм воситасида таъминлаши керак.

Мунаввар қори Абдурашидхонов.



13 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

155

obunachilar
Kanal statistikasi