IXLOS MEGA


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


IXLOS MEGA JAMOSI ALLOH UCHUN HIZMATDA.
TAKLIFLAR UCHUN: @Hamdam1988

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Диққат билан ўқинг☝️

Рухсатингиз билан, шайхим, саволим бор эди.
- Беравер.
- Онам меникида оилам билан турадилар..
- Саволингни бер!
- Онам меникида оилам билан турадилар..
- Саволингни бер, дедим!
- Шайх, мен савол учун икки марта гап бошладим, сиз гапимни бўлиб яна савол сўраяпсиз?
- Сен оиланг билан онангнинг уйида турибсан! Онанг эмас!! Энди саволингни бер!
- Бўлди, шайх, тушундим...



@IXLOS_MEGA




117. "Аллоҳнинг илми нурдир. Аллоҳнинг нури осийга келмайди".


118. "Бас, Роббинг ҳукмига сабр қил. Албатта, сен кўз ўнгимиздасан" (Тур сураси, 48-оят).


119. Аллоҳга исён қилинмаган ҳар бир кун ҳайитдир.

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ


НАФС ВА ИНСОН!

• Нафс: - "Мана сенга керак бўлса тахт".
• Инсон: - "Йўқ керакмас. Исломим бор! Мен учун бу бахт".
• Нафс: - "Балки ёқар ойсулув қизлар?".
• Инсон: - "Йўқ ёрим бор, бахтлимиз бизлар".
• Нафс: - "Балки сенга керакдир бойлик?".
• Инсон: - "Қаноатла холим чиройлик".
• Нафс: - "Ундан кўра сен ўйнаб кулгин...".
• Инсон: - "Қиёмат бор сен хаё қилгин".
• Нафс: - "Бу дунё беш кунлик билгин".
• Инсон: - "Хақни айтдинг. Сен тақво қилгин".
• Нафс: - "Балки сенга ёқар кайф сафо?".
• Инсон: - "Ҳалолга хўп, қолгани жафо".
• Нафс: - "Шароблар бор. Маст бўлиб кўргин!".
• Инсон: - "Уни қўй. Иймон лаззатин туйгин".
• Нафс: - "Кўзингни оч дунё макрдир...".
• Инсон: - "Макрларга тўсиқ зикрдир".
• Нафс: - "Ахмоқсан сени ҳаётинг ғурбат".
• Инсон: - "Йўқ умидим абадий Жаннат".
• Нафс: - "Мен нафсингман енгилдим сенга".
• Инсон: - "Кел Ҳақ йўлда ёрдам бер менга".
• Нафс: - "Розиман ҳўп. Иймон шартларин билдир".
• Инсон: - "Махлуқ борки Роббига қулдир".
• Нафс: - "Қуллик қандай бўлади айтгин?".
• Инсон: - "Амрига юр. Нахийдан қайтгин!".
• Нафс: - "Гуноҳларим кечарми Қаххор?!".
• Инсон: - "У меҳрибон раҳмли Ғаффор!"

✅Каналга обуна бўлинг👇

https://t.me/joinchat/AAAAAEmZlYnp-V3tQf_L3g


Расулуллоҳ ﷺ:“Жума куни менга кўп саловот айтинглар. Чунки менга ҳар жума умматимнинг менга айтган саловоти кўрсатилади. Ким менга кўп саловот айтган бўлса, (Қиёматда) менга энг яқинлардан бўлади”.




​​#Таъсир_қилар_экан

- Етимнинг олдида ота-онангиз борлигини эслаб, мақтаниб гапирманг ёки болангизни унинг кўз ўнгида эркалаб, ўпманг.

- Беморнинг олдида соғлигингиз яхшилигини, ҳамма аъзоларингиз бус-бутун ишлаётганини айтманг.

- Уйланолмай турган кишининг олдида "Аёлим дазмол қилди", "Овқат пишириб қўйибди" каби гапларни гапирманг.

- Турмушга чиқиши кечиккан қизнинг ёнида "Эрим ундай деб эркалайди. Кеча дўкондан фалон номли атир олиб бердилар" каби гапларни гапирманг.

- Уйланганига кўп бўлган, аммо ҳали фарзандли бўлмаган кишининг олдида "Катта ўғлимнинг мактабига мажлисга бордим", "Қизимга кўйлак олиб келдим" каби гапларни айтманг.

- Турмушга чиққанига анча бўлиб, ҳали фарзанд кўрмаган аёлнинг ёнида "Дадаси ўғлимнинг мактабига мажлисга кетдилар", "Кеча болаларни ўйнатгани истироҳат боғига олиб бордик" каби гапларни гапирманг.

- Ишсиз одамнинг олдида "Кеча ойлик чиққан эди. Ярми нақд, ярми пластикка тушибди" каби гапни гапирманг.

- Моддий имконияти чекланган кишининг олдида "Якшанба куни бозор қилгани бордик. Ўзиям бозорни кўчириб келибмиз" каби гапларни гапирманг.

- Анча йиллардан бери бир-иккита кийимини алмаштириб кияётган кишининг олдида "Ўзимга бир қатор кийим қилдим. Ўзи кийимларим етарли эди, тўйларга кийгани алоҳида олиб қўйдим-да. Аёлимга кўйлак, қизимга кофта олдим" каби гапларни умуман гапирманг.

- Овқат олиб ейишга пули йўқ ёки пули кам одамнинг ёнида "Улфатлар билан "Ялпиз"га бордик. Алоҳида жой буюртма бериб қўйгандик. Ўзиям ажойиб ўтириш бўлди. Официант коланинг биттаси бўшаши билан янгисини олиб келди. Қўйни ярмини ебмиз" каби гапларни умуман гапирманг.

- Иссиқ қаттиқ бўлаётган бўлса ҳам пули камлиги, рўзғоридан орттиролмагани учун дарё бўйларига дам олишга боролмайдиган кишиларнинг олдида "Вой, бу иссиқда шаҳарда туриб бўлармиди. Чорвоққа кетдик. Оилавий ўша ерда бир ой туриб келдик. Сувиям жуда зўр-да. Ўзимиз ижарага алоҳида жой олдик" каби гапларни гапирманг.

- Уйида газ ёнмайдиган, овқатни ўчоқда пиширадиган кишининг ёнида "Кеча газни бироз пасайтириб қўйдим. Ўзиям бир метр ёняпти" деган гапни гапирманг.

Бошқаларнинг яшаш ҳолатини ҳис қилмай, ўзимиз яшаётган тўкин-сочин шароитдан келиб чиқиб фикр билдиравермайлик. Унутманг, сизнинг ҳозирги ҳолатингиз кимлар учундир катта орзус бўлиши мумкин. Юқоридаги гаплар етишмовчилиги бор инсонларга таъсир қилишини, улар қалбларида ўксик, кемтикликни ҳис қилишларини унутмайлик!

📚 @IXLOS_MEGA




بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ

   1. Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи билан бошлайман. (Аллоҳ таоло ўз китобини «бисмиллаҳ» билан бошлагани мусулмонларга ҳам ўрнак, улар ҳам доим ўз сўзларини ва ишларини «бисмиллаҳ» билан бошламоқлари лозим. Пайғамбар алайҳиссалом ҳадисларидан бирида: «Эътиборли ҳар бир иш «бисмиллаҳ» билан бошланмас экан, унинг охири кесикдир», деганлар. Яъни, баракаси бўлмайди, охирига етмайди.).

الْحَمْدُ لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ

   2. Барча мақтов, шукрлар оламларнинг тарбиячиси Аллоҳга бўлсин. (Оламларни яратгани учун ҳам, уларнинг тарбиячиси бўлгани учун ҳам, улардаги барча жонзотларга ҳаёт, ризқи рўз бергани учун ҳам Аллоҳ барча ҳамду саноларга сазовордир.).

الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ

   3. У Роҳман ва Раҳийм... (Барчага-кофирга ҳам, мўъминга ҳам меҳрибон ва неъмат берувчи. «Роҳман» сифати фақат Аллоҳга хос бўлиб, ундан бошқа ҳеч кимга нисбатан бу сифатни ишлатиб бўлмайди. «Раҳийм» сифати, хосроқ бўлиб, фақат мўъминларга қиёмат куни раҳм қилувчи маъносини англатади ва Аллоҳдан ўзгаларга, жумладан, Пайғамбар алайҳиссаломга нисбатан ҳам ишлатилади.).

مَالِكِ يَوْمِ الدِّينِ

   4. У қиёмат кунининг подшоҳи, эгаси. («Дин» сўзи арабчада ҳисоб, жазо, мукофот маъноларини билдиради. «Явмид дин»-қиёмат кунида бандалар қайта тирилтирилиб ҳисоб-китоб қилинади. Яхшига мукофот, ёмонга жазо берилади. Бу оятни ўқиганда қиёматни эслаб, ўша даҳшатли кунда фақат Аллоҳнинг ўзи ҳукм чиқаришини, ўша ерда уялиб қолмасликни эслаб, унга тайёргарлик кўришга аҳд қилинади.).

إِيَّاكَ نَعْبُدُ وَإِيَّاكَ نَسْتَعِينُ

   5. Фақат сенгагина ибодат қиламиз ва фақат сендангина ёрдам сўраймиз. ( «Иййака наъбуду» «фақат сенинг айтганингни қиламиз» маъносини англатади. Бу эса, банда тарафидан Аллоҳга берилган улкан ваъда. Аллоҳ таоло барчамизни ушбу ваъданинг устидан чиқадиганлардан қилсин. «Иййака настаъин» ҳам, фақат Аллоҳдангина ёрдам сўраш маъносини англатади.).

اهْدِنَا الصِّرَاطَ الْمُسْتَقِيمَ

   6. Бизни тўғри йўлга бошлагин. («Ҳидоятга бошлаш» луғатда бирор нарсага лутф билан йўллаб қўйишга айтилади.).

صِرَاطَ الَّذِينَ أَنْعَمْتَ عَلَيْهِمْ غَيْرِ الْمَغْضُوبِ عَلَيْهِمْ وَلَا الضَّالِّينَ

   7. Ўзинг неъмат берганларнинг йўлига (бошлагин), ғазабга дучор бўлганларнинг йўлига эмас, адашганларникига ҳам эмас. («Неъмат берилганлар»дан мурод-Пайғамбарлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳ бандалар. «Ғазабга дучор бўлганлар»дан мурод-яҳудийлар. Яҳудийларнинг ғазабга дучор бўлишларининг сабаблари кўп, жумладан, анбиёларни ўлдиришлари, Аллоҳга берган аҳдларига вафо қилмасликлари ва ҳоказо. Лекин катта сабаб-билганига амал қилмаслик. Аллоҳ уларга илм берган, улар эса била туриб илмга амал қилмаганлар. «Адашганлар»дан мурод-насронийлар. Насороларнинг «адашганлар» бўлиши ҳам бир қанча сабабларга кўрадир. Энг асосийси-улар мақсадга эришиш йўлида Аллоҳ кўрсатган йўлни эмас, ўзлари топган йўлни танлаганлар. Демак, оятнинг маъноси: Эй Аллоҳ, бизни ўтган анбиёю авлиё, азизларнинг йўлидан бошлагин, яҳудий ва насронийлар йўлидан бошламагин, деганидир. Имоми Насаий машҳур саҳобий Абу Ҳурайрадан ривоят қилган ҳадиси қудсийда Аллоҳ таоло айтади: «Намозни ўзим билан бандам орасида иккига бўлганман, бандамга нима сўраса, бераман. Агар у (банда) «Алҳамду лиллаҳи роббил ъаламийн» деса, Аллоҳ, бандам менга ҳамд-шукр айтди, дейди. Банда: «ар-Роҳманир Роҳийм», деса. Аллоҳ: «Бандам менга сано-мақтов айтди», дейди. Банда: «Малики явмиддин», деса, Аллоҳ: «Бандам мени улуғлади», дейди. Банда: «Иййака наъбуду ва иййака настаъин», деса, Аллоҳ: «Бу мен билан бандам орасидаги аҳд, бандамга нима сўраса, бераман», дейди. Агар банда: «Иҳдинас сиротал мустақим, сиротоллазийна анъамта ъалайҳим ғойрил мағзуби алайҳим валаззооллийн», деса, Аллоҳ: «Бу бандамга хос, бандамга сўраганини бердим», дейди.).


@IXLOS_MEGA



















20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

9

obunachilar
Kanal statistikasi