РИЁНИНГ ҲАРОМЛИГИ ҲАҚИДА
عَنْ أبي هُرَيرَةَ رضي الله عنه قَالَ: سمِعْتُ رَسُولَ اللَّه صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: « إنَّ أوَّلَ النَّاسِ يُقْضَى يوْمَ الْقِيامَةِ عَليْهِ رجُلٌ اسْتُشْهِدَ، فَأُتِىَ بِهِ، فَعرَّفَهُ نِعْمَتَهُ، فَعَرفَهَا، قالَ: فَمَا عَمِلْتَ فِيها؟ قَالَ: قَاتَلْتُ فِيكَ حَتَّى اسْتُشْهِدْتُ: قالَ كَذَبْت، وَلكِنَّكَ قَاتلْتَ لأنَ يُقالَ جَرِيء، فَقَدْ قِيلَ، ثُمَّ أُمِرَ بِهِ فَسُحِبَ عَلى وَجْهِهِ حَتَّى أُلْقِىَ في النَّارِ. وَرَجُل تَعلَّم الْعِلّمَ وعَلَّمَهُ، وقَرَأ الْقُرْآنَ، فَأتِىَ بِهِ، فَعَرَّفَهُ نِعَمهُ فَعَرَفَهَا، قالَ: فمَا عمِلْتَ فِيهَا؟ قالَ: تَعلَّمْتُ الْعِلْمَ وَعَلَّمْتُهُ، وَقَرَأتُ فِيكَ الْقُرآنَ، قَالَ: كَذَبْتَ، ولكِنَّك تَعَلَّمْت الْعِلْمَ وَعَلَّمْتُهُ، وقَرَأت الْقرآن لِيقالَ: هو قَارِىءٌ، فَقَدْ قِيلَ، ثُمَّ أمِرَ، فَسُحِبَ عَلى وَجْهِهِ حَتَّى أُلْقِىَ في النَّارِ، وَرَجُلٌ وسَّعَ اللَّه عَلَيْهِ، وَأعْطَاه مِنْ أصنَافِ الْمَال، فَأُتِى بِهِ فَعرَّفَهُ نعمَهُ، فَعَرَفَهَا، قال: فَمَا عَمِلْت فيها؟ قال: ما تركتُ مِن سَبيلٍ تُحِبُّ أنْ يُنْفَقَ فيهَا إلاَّ أنْفَقْتُ فيها لَك. قَالَ: كَذَبْتَ، ولكِنَّكَ فَعَلْتَ ليُقَالَ: هو جَوَادٌ فَقَدْ قيلَ، ثُمَّ أمِرَ بِهِ فَسُحِبَ عَلَى وجْهِهِ ثُمَّ ألْقِىَ في النار». رواه مسلم.
«جَرِيء» بفتح الجيم وكسر الرَّاءَ وبالمدِّ أىّ: شُجَاعٌ حَاذقٌ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Албатта, қиёмат куни биринчи бўлиб ҳукми чиқадиган одам –шаҳид бўлган одам. У олиб келиниб, (Аллоҳ унга) берган неъматларини танитади. У танийди. Сўнгра: «Булар ила нима қилдинг?» деб сўрайди. «Сенинг йўлингда жанг қилдим, охири шаҳид бўлдим», дейди. «Ёлғон айтдинг, сен «шижоатли» дейилиш учун жанг қилдинг, шундоқ дейилди ҳам», дейди У зот. Сўнгра амр қилиб, уни юзтубан судратиб бориб, дўзахга ташлатади. Яна бир одамки, илм ўрганган ва илм ўргатган ҳамда Қуръон ўқиган. Бас, у олиб келиниб, (Аллоҳ унга) берган неъматларини танитади. У танийди. Сўнгра: «Булар ила нима қилдинг?» деб сўрайди. «Сенинг йўлингда илм ўргандим, илм ўргатдим ва Қуръон ўқидим», дейди. «Ёлғон айтдинг! Сен илмни у олим, дейилиш учун ўргандинг, Қуръонни у қори, дейилиш учун ўқидинг, шундоқ дейилди ҳам» дейди У зот. Сўнгра амр қилиб, уни юзтубан судратиб бориб, дўзахга ташлатади. Яна бир одамки, Аллоҳ унинг ризқини кенг қилиб, турли молларнинг барчасидан бериб қўйган эди. Бас, у олиб келиниб, (Аллоҳ унга) берган неъматларини танитади. У танийди. Сўнгра: «Булар ила нима қилдинг?» деб сўрайди. «Сен яхши кўрадиган йўлларнинг бирортасини ҳам қўймай йўлингда инфоқ қилдим», дейди. «Ёлғон айтдинг! Сен сахий, дейилиш учун қилдинг, шундоқ дейилди ҳам», дейди У зот. Сўнгра амр қилиб, уни юзтубан судратиб бориб, дўзахга ташлатади», деб айтганларини эшитдим".
Имом Муслим ривоятлари.
Шарҳ: Одамлар билиши учун амални рўёбга чиқаришда савоб йўқдир. Ким Аллоҳдан бошқага овоза бўлиш мақсадида амал қилса, қасди тўғри эмаслиги учун азобга гирифтор бўлади. Душман билан тўқнашишда динни олий бўлиши ёки уни мудофаа қилиш мақсади бўлмасдан уни жасур дейишлари ва риё учун урушса, Аллоҳ таоло Қиёмат кунида унинг қасдини очиб, сирларини ошкора қилади сўнгра риёсига яраша жазо тайин қилгач, уни дўзах томон судраб олиб келинади. Шунингдек, илм ёки Қуръон таҳсил олган киши одамлар уни олим ёки қори деб номлашлари учун олган бўлса, унинг ҳам жазоси жаҳаннам бўлади. Чунки у ҳам илми ва таълимидан Аллоҳ розилигини талаб қилмаган эди. Шунингдек яна мол мулкини инфоқ қилиб, бу ишидан уни сахий дейишларини мақсад қилган бўлса, бу ҳам жаҳаннамга равона бўлади.
Ушбу ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом мусулмонларни амал қилганда Аллоҳдан бошқани мақсад этилишидан огоҳлантирганлар. Амалда ихлос бўлиши лозим, ихлоссиз амалнинг охиратда ҳеч қандай қиймати йўқдир.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
1. Ният амалнинг ўзидан ҳам аҳамиятлидир.
2. Гоҳида улкан амални ҳам бузғунчи ният зое қилиши мумкин.
3. Мусулмон киши амалга оширадиган ҳар қандай амалда ниятини софлаб олади.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
☝️ БАРЧА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ЖЎНАТИНГ 📲
✅ Бизни кузатиб боринг ⤵️
Ⓜ️анба➤ @Ixlos_uz_1
• Каналга уланиш учун босинг♻️
👉𝗧𝗘𝗟𝗘𝗚𝗥𝗔𝗠 𝗞𝗔𝗡𝗔𝗟👈