Хабарингиз бор, жорий йилнинг 7-14 июль кунлари Қозоғистоннинг Остона шаҳрида 35-Халқаро Биология олимпиадаси бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон терма жамоаси таркибида 4 нафар ўқувчи иштирок этди. Олимпиадада, шунингдек ўқувчиларимиз билан бирга 3 нафар жамоа раҳбари ва ўз ҳисобидан 2 нафар кузатувчи-ўқитувчи қатнашди.
Олимпиада синовларидан сўнг, ташкилий қўмита томонидан жамоаларнинг олимпиада назорат материалларини инглиз тилидан ўз она тилларига таржима қилиш жараёнида қўшимча белгилардан фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.
Маълум бўлишича, Жиззах давлат педагогика университети қошидаги академик лицей педагоги томонидан ўқувчисига ёрдам беришга ҳаракат қилинган.
Мазкур ҳолат бўйича ташкилий қўмита томонидан ўқувчиларнинг натижаларини инобатга олмаслик қарори қабул қилинди.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозим: кейинги йилда Ўзбекистон жамоаси иштироки масаласи ҳали аниқ белгиланмаган.
Бу бўйича аниқ қарор 2025 йил олимпиадасига таклифнома жўнатиш жараёнида маълум бўлади.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ўқувчиларимизнинг нуфузли халқаро олимпиадалардаги иштирокини таъминлаш мақсадида тегишли ишлар олиб борилмоқда.
Telegram
Twitter