#jamoatchilik_nazorati
Фуқаролар йиғини:
– Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг фуқаролар йиғинлари фаолияти соҳасига кирувчи масалалар юзасидан ҳисоботларини;
– ички ишлар органлари профилактика инспекторларининг, жойлардаги таълим муассасалари раҳбарларининг ҳисоботларини;
– тегишинча оилавий поликлиникалар ва қишлоқ врачлик пунктлари раҳбарларининг ахборотини;
– тегишли ҳудудда жойлашган ташкилотлар раҳбарларининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ҳудуднинг санитария ҳолати, уни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш масалаларига доир ҳисоботларини эшитади.
〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.me/jamoa_nazorati