Kamol on-line


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan



Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Kamol on-line dan repost
kE48CsBm7y


Ўйлашимча? dan repost
Тарих "хатоси"

IX аср: Муҳаммад ал – Хоразмий алгебра фанига асос солди.

X аср: Абу Наср Фаробий Аристотелнинг “Метафизика” асарига энг мукаммал шарҳ ёзиб, “иккинчи устоз” унвонини олди.

XI аср: Абу Райҳон Беруний Ер билан Ой ўртасидаги масофани ўлчади. Ибн Сино медицина Қомуси – “Тиб қонунлари”ни яратди.

XIV аср: Соҳибқирон Амир Темур Евроосиёнинг ярмини тасарруфга олди. Аҳли илм бошини силаб, ўлмас обидалар яратди.

XV аср: Улуғбек 1019 юлдузнинг ҳаракат жадвалини тузди. Алишер Навоий ўлмас “Ҳамса”сини ёзди.

XVI аср: “Бобурнома” оламга тарқалди.

XVII аср: Шоҳ Жаҳон дунёдаги етти мўжизанинг бири – “Тожмаҳал”ни бунёд этди.

XX аср: Ўзбек – совет олимлари мисли кўрилмаган “ихтиро” қилдилар: тарих “хато”сини тузатиб, ўтмишда биз ёппасига “саводсиз” бўлганимизни исботлаб бердилар...

Ўткир Ҳошимов

🤔 @o'ylashimcha


IT Masters dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Excel+ChatGPT integratsiya

👉 Bizning barcha loyihalar


Ikrom Sharif dan repost
Обрўни ошириш эмас, сақлаб туришга эътиборли бўлиш керак.
Ўзи ўзини бадном қилмаса, инсон азиздир.


@IkromSharif


Ikrom Sharif dan repost
Қуённинг камчилиги – ўз имкониятини ЮҚОРИ БАҲОЛАГАНИДА. Тошбақанинг устунлиги – ўз имкониятидан УНУМЛИ ФОЙДАЛАНГАНИДА!

Ҳа, бу бир эртакдан олинган хулоса. Лекин бу ҳаёт қонунияти.

Ҳаётда бирор устунликка ёки имкониятга эга бўлиш муваффақият учун етарли эмас. Муваффақият — бор имкониятдан унумли фойдалана олишда.


@IkromSharif




Yorqin Xalil dan repost
• Агар бировнинг ташвиши сени ҳам ташвишга солса;
- билки ҳали табиатинг тоза экан.

• Агар ўзингдан бошқаларда ҳам гўзалликни кўра олсанг;
- билки, ички дунёинг гўзал экан.

• Агар биродарлик ришталарини муҳофаза қила олсанг;
- билки, сен учун нурли йўлларда доим ҳамроҳ топилади.

• Агар ўзингдан бошқаларга ҳам яхшиликни холис қила олсанг;
- билки, сен вафога жуда яқинсан!

• Билгин:
• Айбсиз дўст қидирган ёлғиз яшайди;
• Нуқсонсиз жуфт излаган бўйдоқ ўтади;
• Қийинчиликсиз ёр истасанг... истаб юраверасан;
• Лабингни фақат икки нарсага ишлат:
- бири табассум;
- иккинчиси сукут.
• Табассум мушкул ишларни ҳал қилади;
• Сукут эса мушкул ишларни ўтказиб юборади.

Шайх Шаъровий


kE48CsBm7y


Ўйлашимча? dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бизникилар боплашадида.


LIDERLAR dan repost
#Iqtibos

📓 Puli yo‘qligidan hamma noliydi, aqli yo‘qligidan esa - hech kim!

✍️ Benjamin Franklin


Kitobdan parcha dan repost
Allohga qasamki, agar men kun bo‘yi ovqat yemay ro‘za tutsam, tun bo‘yi uxlamay namoz o‘qisam, bor boyligimni Alloh yo‘lida sarflasam va o‘ladigan kunim o‘lsam, lekin qalbimda Allohga itoat qilganlarni sevish va Allohga itoatsizlik qilganlarni yomon ko‘rish bo‘lmasa, bularning hech biri menga aslo foyda bermaydi.

Abdulloh ibn Umar roziyallohu anhu

@kitobiyiqtibos




Shopirlar 🚗🚘 dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Долзарб

❗️Электр счётчикдаги ёниб ўчадиган чироқчлар нимани билдиришини билиб олинг

Яқинларга юбориб қўямиз, шу чироқчаларга қараб электрдаги муаммоларни билиб олинг

Обуна бўлинг 👉
@SHOPIRLAR


Shopirlar 🚗🚘 dan repost
#Долзарб

Ота-она учун фарзандининг энг яхши амали бу Хажга олиб бориш эмас, оёғини ўпиш эмас, мошина олиб бериш эмас

✅Энг яхши амали бу уларнинг юзига табассум билан боқиб тез-тез хамсухбат бўлиб ўтиришдир


Яқинларга юбориб қўямиз

Обуна бўлинг 👉@SHOPIRLAR


Ikrom Sharif dan repost
Муносабатларда муваффақият қозониш учун икки нарсага диққатли бўл:
1. Нимани гапиришга;
2. Қандай гапиришга;
Буларнинг биринчиси ақлни, иккинчиси фаросатни ўлчаб беради.


@IkromSharif


Ikrom Sharif dan repost
Кеч ўрганганингиз ҳамма нарсани фарзандларингизга вахлироқ ўргатинг.

@IkromSharif






#Аъзоларимиз\_эътибори

Ажойиб инсон, ажойиб ака Абдураҳмон акамиз томонидан юборилган, қалбларни ларзага келтирадиган ажойиб шеър. Акажон эътиборилар учун катта раҳмат.

🎤Ижрочи: Зуҳриддин Муҳаммадалиев

✍️Муаллиф: Абдураҳмон Мешаян

Яқинларингизга ҳам улашинг !

👇👇👇👇

@m_zuhriddin_official


Abdurahmon Meshayan dan repost
ОТА СИЗДАН АЙРИЛГАНИМДА

Қулаб тушди бошимга тоғлар,
Бахт боғимга ёприлди зоғлар.
Армон бўлди энг гўзал чоғлар,
Ота сиздан айрилганимда.

Юрагингиз қилди-ю хуруж,
Топмадингиз яшашликка куч.
Илк бор келдим армонларга дуч,
Ота сиздан айрилганимда.

Сизни сақлаб қололмади чин,
Жаррохлар хам топмай иложин.
Бошга тақдим етимлик тожин,
Ота сиздан айрилганимда.

Шаробига тўйдим аламнинг,
Турткисидан тўйдим акамнинг.
Дод солганин кўрдим онамнинг,
Ота сиздан айрилганимда.

Йиллар ўтмоқдадир зувиллаб,
Шоқол янглиғ не наф увиллаб.
Сиз қурган уй қолди хувиллаб,
Ота сиздан айрилганимда.

Синиб қолди олтин қанотим,
Сарфласамда вох бор бисотим.
Сизни асрай олмадим ёндим,
Ота сиздан айрилганимда.

Сизни энди қучиб ётар ер,
Мени эса дард калхати ер.
Қўллариммас юрак ёзди шеър,
Ота сиздан айрилганимда.

Бевақт ўтса гар ота йўлбарc,
Йўлбарсчада қалб кетаркан дарз.
Мен Айюбдан сабр олдим қарз,
Ота сиздан айрилганимда.

Танам эмас қалбим оғриди,
Лабларимдан кулгу ариди.
Бир кечада онам қариди,
Ота сиздан айрилганимда.

Тобутингиз кўтарилган дам,
Ўзни сездим энг бахтсиз одам.
Хорғин-хорғин ташлардим қадам,
Ота сиздан айрилганимда.

Гўё мени урди дард чақмоқ,
Қийин бўлди ғам чохдан чиқмоқ.
Бўлдим фақат таскинга чанқоқ,
Ота сиздан айрилганимда.

Отажон сиз ўтгач дунёдан,
Тўхтамади тилим дуодан.
Сизга жаннат сўрдим Худодан,
Ота сиздан айрилганимда.

Томоғимга тиқилди нафас,
Менга дунё туйилди қафас.
Қилдим дардсиз яшашликни бас,
Ота сиздан айрилганимда.

Бамисли қор ёғгандай ёзда,
Ёз чиллласи қолдим аёзда.
Дуо қилдим хар бир намозда,
Ота сиздан айрилганимда.

Ўхшаб қолдим симсиз дуторга,
Бефарқ қолдим кузга, баҳорга.
Хавас қилдим отаси борга,
Ота сиздан айрилганимда.

Абдураҳмон Мешаян

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.