Заҳар нима?
Бир донишманддан:
– Заҳар нима? – деб сўрашибди.
Донишманд шунақа жавоб берибди:
– Эҳтиёжимиздан ортиқча бўлган ҳамма нарса заҳардир. Ортиқча меҳнат, ортиқча ҳордиқ, ортиқча қўрқув, ортиқча сокинлик, ғазаб, ортиқча қувонч, нафрат ва ҳатто яхши гумон.
🧰
@HidoyatUz