I love Korea:
#Malumot #student #info #Diplom #Korea
🔶олинган дипломлар Ўзбекистонда ўтадими?
🔷Хорижда ўқиётган ёки ўқиб келган юртдошларимиздан «бизнинг дипломимиз Ўзбекистонда ўтадими?» деган жуда кўп саволлар келиб тушади. Айниқса, яқинда нострификацияга оид Президент қарори қабул қилингандан кейин, бундай саволлар янада кўпайди. «Биз ўқиган университет TOP-1000 га кирмаса, энди дипломимиз ўтмайдими?» дея сўрашмоқда.
🔶Шунга кўра, бу бўйича қисқа тушунтириш бериб ўтмоқчиман.
🔻Нострификация ўзи нима?
🔷«Нострификация» сўзи лотинча «noster» - “бизники” ҳамда «facere» - “қилмоқ” сўзларидан олинган. Амалда ушбу атама хорижда берилган дипломларни давлат даражасида тан олиш, эквивалентлигини қайд этишни билдиради.
🔺Нострификация қандай олинади?
🔷Бир нарсани билишингиз керакки, хорижда олинган ҳар қандай диплом Ўзбекистонда тан олиниши учун нострификация қилиниши керак. Фақат ҳукуматлараро шартномалар асосида ташкил этилган ОТМларнинг дипломи бундан мустасно (Вестминстр, MDIS, Турин, Инха ва ҳ.к.).
🔶Хорижий дипломларни нострификация қилишнинг 2 хил йўли бор: бири имтиҳон асосида, иккинчиси имтиҳонсиз.
🔷Агар Сиз ўқиган ОТМ ушбу рўйхатда бўлмаса, демак, Сизнинг дипломингиз махсус имтиҳондан кейингина Ўзбекистонда тан олинади.
♦️Қандай ҳужжатлар зарур?
🔶Нострификация қилиш учун зарур бўлган ҳужжатлар рўйхати:
🔰- диплом ва илованинг асли (ариза қабул қилингандан сўнг эгасига қайтарилади);
🔰- диплом ва иловани аслини давлат (ўзбек) тилига таржима қилиб нотариусдан тасдиқлангани (2 нусхада);
🔰- паспорт ва паспорт нусхаси;
🔰- давлат божи тўланганлиги ҳақидаги квитанция (ЭКИҲ 2 баробари – бугунги кунда 405460 сўм).
🔷Ҳужжатларни топшириш онлайн тизимида амалга оширилади (лекин негадир ҳозир онлайн хизмат ишламаяпти).
🔶Менимча, дипломи имтиҳонсиз нострификация бўладиган шахслар ҳам худди шу тартибда ариза топширишлари керак.
🔷Таълим шакли ҳам мос бўлиши керак
🔶Дипломингиз нострификация қилиниши учун албатта Сиз ўқиган хорижий ОТМдаги таълим шакли Ўзбекистонда ҳам мавжуд бўлиши лозим.
🔷Бу нима дегани? Масалан, ҳозирча бизда расман масофавий (дистанцион) олий таълим мавжуд эмас. Демак, дистанцион ўқиб, олинган дипломлар нострификация қилинмайди.
🔶Маълум бир муддат Ўзбекистонда сиртқи ва кечки таълим шакли ҳам бекор бўлганди. Ўша пайтда хорижий ОТМларда сиртқи ёки кечки шаклда таҳсил олганларнинг дипломи ҳам тан олинмаган. Лекин бугунги кунда бизда ҳам сиртқи ва кечки таълимга рухсат берилди. Демак, энди бемалол мана хорижий ОТМда сиртқи ёки кечки шаклда ўқиганларнинг дипломлари ҳам тан олиниши мумкин.
🔷Қўшимча ва батафсил маълумотлар
🔶Хорижий дипломларни Ўзбекистонда тан олиниши бўйича батафсил маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг расмий сайтидан олишингиз мумкин.
Ёки қуйидаги рақамлар билан боғланинг:
☎️Тел: (+99871) 231-07-53 (+99871) 277-11-79 (ички тел 1021;1022)
🗳Электрон манзил: nostr@tdi.uz
Қабул кунлари: Сешанба, Пайшанба 10-00 дан 17-00 гача.
Bu ma'lumotni do'stlarimzga yuboramiz
@Koreysserial