Erkin xayollar | خیالات ازاد dan repost
* * *
Эркин Воҳидовнинг руҳларига дуолар тилаб...
Қадрдоним Матмуса
Бўлган экан камнамо.
Донишқишлоқда ҳануз
Юрган экан соғ-омон.
Хитойда битта вирус
Чиқибди COVID деган.
Қўлга ҳам тегса у дард
Ўлдириб қўяр экан.
Донишқишлоқ аҳли хўп
Ажойибу ғаройиб,
Вирус келди... Карантин...
Одамлар бўлди ғойиб.
Амалдорлар қатори
Матмуса ҳам уйида
Қорин тўқлаб, бош қашлар
Чора топиш ўйида.
Кийди қоп-қора ниқоб,
Аскарлардек у махсус.
– Қўлимга тушадику, –
деди, – коронавирус.
Уйдан чиқди ярим тун,
Уйдан чиқди шаҳд ила.
Излар у ёвни, дилда
Заррача йўқ ғулғула.
Дунё иши қизиқдир,
Айнан шу кун кечаси –
Хитойдан қочиб келди
Маттмусанинг қўшниси.
Ҳушёр тортди Матмуса,
Бир четга ўтиб олди.
Девордан ошиб тушган
Шарпани кўриб қолди.
"Ахир ҳозир карантин,
Уйдан чиқиш бўлди ман.
Бу нега изғиб юрар,
Демак шу экан душман."
Хода олиб Матмуса
Солди унинг бошига.
Бир-икки мушт туширди
Кўз аралаш қошига.
Шошиб келди миршаблар,
"03" келди бетоқат.
"Вирус" олиб кетилди
Тонг отганда ниҳоят.
Бир пайт кун-ўз, дарё-ўз,
Тун-ўз алламбалолар...
Матмусанинг қошида
бўлишди мубталолар.
"Ёвни топиш ўйида
Тунлар ухламай ўтдим.
Мен учар ликопчада
Келган вирусни тутдим.
Курашдим, урдим, йиқдим,
Дедим душманга афв йўқ.
Донишқишлоқ аҳлига
Хатар йўқ энди, хавф йўқ."
Матмусага тасанно,
Олқишлайди халойиқ.
Ҳукумат қаҳрамонни
Кўрди унвонга лойиқ.
Донишқишлоқ аҳлига
Буйруқ берди комитет:
"Матмусанинг қўлидан
Ҳамма ўпсин кетма-кет!"
Қўшиқчилар мадҳия
Куйлашди қаҳрамонга.
Мотам тутди баъзилар
Қўлдан кетган унвонга.
Калтак еган қўшнига –
Дерсизлар: нима бўлди?
Тумов бўлганга ўхшаб,
Негадир тезда ўлди.
АВРАНГЗЕБ
@erkin_xayollar
Эркин Воҳидовнинг руҳларига дуолар тилаб...
Қадрдоним Матмуса
Бўлган экан камнамо.
Донишқишлоқда ҳануз
Юрган экан соғ-омон.
Хитойда битта вирус
Чиқибди COVID деган.
Қўлга ҳам тегса у дард
Ўлдириб қўяр экан.
Донишқишлоқ аҳли хўп
Ажойибу ғаройиб,
Вирус келди... Карантин...
Одамлар бўлди ғойиб.
Амалдорлар қатори
Матмуса ҳам уйида
Қорин тўқлаб, бош қашлар
Чора топиш ўйида.
Кийди қоп-қора ниқоб,
Аскарлардек у махсус.
– Қўлимга тушадику, –
деди, – коронавирус.
Уйдан чиқди ярим тун,
Уйдан чиқди шаҳд ила.
Излар у ёвни, дилда
Заррача йўқ ғулғула.
Дунё иши қизиқдир,
Айнан шу кун кечаси –
Хитойдан қочиб келди
Маттмусанинг қўшниси.
Ҳушёр тортди Матмуса,
Бир четга ўтиб олди.
Девордан ошиб тушган
Шарпани кўриб қолди.
"Ахир ҳозир карантин,
Уйдан чиқиш бўлди ман.
Бу нега изғиб юрар,
Демак шу экан душман."
Хода олиб Матмуса
Солди унинг бошига.
Бир-икки мушт туширди
Кўз аралаш қошига.
Шошиб келди миршаблар,
"03" келди бетоқат.
"Вирус" олиб кетилди
Тонг отганда ниҳоят.
Бир пайт кун-ўз, дарё-ўз,
Тун-ўз алламбалолар...
Матмусанинг қошида
бўлишди мубталолар.
"Ёвни топиш ўйида
Тунлар ухламай ўтдим.
Мен учар ликопчада
Келган вирусни тутдим.
Курашдим, урдим, йиқдим,
Дедим душманга афв йўқ.
Донишқишлоқ аҳлига
Хатар йўқ энди, хавф йўқ."
Матмусага тасанно,
Олқишлайди халойиқ.
Ҳукумат қаҳрамонни
Кўрди унвонга лойиқ.
Донишқишлоқ аҳлига
Буйруқ берди комитет:
"Матмусанинг қўлидан
Ҳамма ўпсин кетма-кет!"
Қўшиқчилар мадҳия
Куйлашди қаҳрамонга.
Мотам тутди баъзилар
Қўлдан кетган унвонга.
Калтак еган қўшнига –
Дерсизлар: нима бўлди?
Тумов бўлганга ўхшаб,
Негадир тезда ўлди.
АВРАНГЗЕБ
@erkin_xayollar