Бу қандай туйғулигини билмайман, лекин турмуш қургач, вақт ўтиб уйингга боргинг келади. Улғайиб ўсган уйингга. Борасан, ўтирасан, суҳбатлашасан ота-онанг билан. Уйинг ўша ўша, хонангдаги нарсаларинг турибди жойида.
Ҳар бир хонасига кириб чиқасан, лекин негадир уйинг аввалгидек эмас. Уйга қайтайлик дейсан, ва келинлик уйингга борасан. У ер ҳам уйинг. Яшайсан, яшайсан, яна вақт ўтиб қизлик уйингга борасан. Борди-келдилар орасида сен болалик уйингни излайсан. Уйни эмас асли, болалигингни қўмсайсан.
Беғам, бехавотир ўтган ўша кунларни. Ўшаларни ҳам дард деб юрган эканманда деб кулиб қўясан..
Қизлик уйинг - қизлик уйинг бўлади. Келинлик уйинг эса, келинлик уйинг. Қалбингда қанақадир бўшлиқ бўлади. Вақт ўтиб, балки бу бўшлиқ фарзанд ифори билан тўлар, билмадим. Балки кейинчалик турмуш ўртоғинг билан орзунгиздаги уйни қурсангиз, болаларингизни катта қилсангиз, кейин бу ҳислар ўтиб кетар. Билмадим, ҳозирча ҳеч нимани билмайман.
*Бинту Малик