Ledger Pro Working - Бухгалтерия хизмати


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


Биз билан:
- Бухгалтерия тўғрисида янгиликлар
- Бухгалтерия йўналишидаги қонун-қоидалар ва қарорлар тўғрисида маълумотларга эга бўлинг!
Эълон ва мурожаатлар учун: @Mukhtorovich_buxgalter
Tel: +998916851981

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


​​#Рухият

​​AВВAЛО, НИМA ҚИЛИШ КЕРAК?

🌿Сизни чарчатадиган ва заифдек ҳис қилдирадиган барча ўй-ҳаёллардан ўзингизни озод қилинг.

🌿 Ўзингизни тўлиқ қабул қилинг; эсингизда бўлсин, сиз жуда муҳимсиз, атрофга борингизча кераксиз.

🌿 Aйбдорлик ҳиссини қўйиб юборинг. Тушунинг, Сиз айбдор эмассиз. Бўлиши керак бўлган жараён содир бўлди халос.

🌿Қўрқувдан воз кечинг; биринчи кичик қадамни қўйинг ва  олдингизда очилган янги йўлларнинг гувоҳи бўласиз.

🌿Ҳеч кимни бирор нарса учун айбламанг; сиз ўз ҳаётингиз учун жавобгар бўлинг. Aгар бирор нарса ёқмаса, сизда танлов бор – буни қабул қилиш ёки қабул қилмаслик!

🌿Ҳамманинг масъулиятини бўйнингизга олишни тўхтатинг!
Ўша масъулиятингиз ва ғамхўрлигингизни ўзингиздан бошланг. Чунки Сиз муҳимсиз!

🌿Aтрофимда ҳамма мендан кўра бахтли, омадли деган фикрлардан воз кечинг!
ҲЕЧҚAЧОН ЎЗИНГНИ БОШҚAЛAР БИЛAН ТAҚҚОСЛAМAНГ! Сиздаги ҳолат Сиз учун энг яхшиси!

🌿 Молиявий етишмовчиликка бўлган диққатингизни молиявий фаровонликка эришиш учун режалар тузишга қаратинг ва амалда қўлланг.

🌿 Инсонларни ўзгартиришга уринманг. Ҳар бир инсонни ўз ҳаёти, ўз йўли бор ва ўша йўли Сиз ўзгартиришга уринаётган йўлдан кўра мукаммал ва гўзалдир. Бошқаларни эмас, сиз ўз устингизда ишланг.

🌿 Кимдир Сизни эътироф этиши учун ёки кимдирга ёқиш учун қилаётган харакатларингизни тўхтатинг!

ЎЗ   ҲAЁТИНГИЗДA  ЯШAНГ!

https://t.me/ledger_pro


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ассалому алайкум ва рахматуллоҳи ва баракотух!

Англадимки, гўзалликни ҳис қилиш учун, кўзни очиш кифоя.
Бахтли бўлиш учун эса, ҳар лаҳзани ҳис қилиш етарли!

Хайрли тонг, дуога қўл очиб, гўзалликни қаршилаган яхшилар.

Хайрли тонг, ҳар бир онини шукронага буркаган азизлар.

Бор бўлганингиз қандай яхши.

Табассум - инсон юзи учун ажойиб бадантарбия ҳисобланади.
У инсон жисми ва ақлига фойда беради, қон босимининг ошиши ва юрак хасталикларини олдини олади ҳамда инсонда ўзига бўлган ишончни шакллантиради.

Ҳар тонг уйқудан уйғонганингизда, ҳар бир қийинчилик, тўсиқларидан ўтаётган пайтингизда доим самимий табассум қилинг.
Сизнинг табассумингиз учун доимо етарли сабаб ва асос топилади....

Ҳали ҳаммаси зўр бўлади
Ин ша Аллoҳ!

Хайрли тонг қадрдон!

https://t.me/ledger_pro


ИШДАН 1 СОАТ ОЛДИН КЕТСАМ БЎЛАДИМИ?

Фуқародан келган мурожаат:

Давлат ташкилотида ишлайман, икки ёш фарзандим бор, ишдан эртароқ кетсам бўладими? Бу борада ҳуқуқларим қандай?

Ҳа, ишдан эртароқ чиқиш ҳуқуқингиз бор. Буни қуйидагилар билан асослаймиз.

Меҳнат кодексининг
183-моддасига асосан айрим тоифадаги ходимлар учун уларнинг ёши, соғлиғининг ҳолати, меҳнат шартлари, меҳнат вазифаларининг ўзига хос хусусиятлари ва бошқа ҳолатлар ҳисобга олинган ҳолда қонунчиликка ҳамда меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга, шунингдек меҳнат шартномаси шартларига мувофиқ меҳнатга тўланадиган ҳақни камайтирмасдан иш вақтининг қисқартирилган давомийлиги белгиланади.

Ўз навбатида, Меҳнат кодекси 397-моддасига асосан 3 ёшга тўлмаган боланинг бюджетдан молиялаштириладиган ташкилотларда ишлайдиган ота-онасидан бирига (васийсига) ҳафтасига 35 соатдан ошмайдиган иш вақти давомийлиги белгиланади.

Иш вақтининг қисқартирилган давомийлигида ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ҳар кунги тўлиқ иш давомийлигида ишлайдиган ходимлар учун белгиланган миқдорда амалга оширилади.

📌 Хулоса қилиб айтганда, сиз иш вақтининг қисқартирилган давомийлигидан фойдаланиш ҳуқуқига эгасиз. Яъни, ишдан 1 соат олдин чиқсангиз бўлади. Бунда ойлик маошингиз туширилмайди.

https://t.me/ledger_pro


алабалар олаётган стипендиясидан солиқ тўлайдими?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёхуд бошқа қонуний норма чиқариш ҳуқуқига эга бўлган орган стипендия бериш тартиби ва миқдори ҳақида ҳуқуқий норматив ҳужжат қабул қилади, ана шу ҳолатда стипендия солиққа тортилмайди.

Бошқача қилиб айтганда, давлат олийгоҳи талабаларининг стипендиялари солиққа тортилмайди, лекин хусусий университетларнинг стипендия бериш тартиби университетнинг ички тартиби ва қарорига кўра белгиланади, шу сабабли бу қонунчиликда белгиланмаган ва айнан шунинг учун ҳам хусусий университет талабалари оладиган стипендия солиққа тортилади.

https://t.me/ledger_pro


Тадбиркорлар, қарор қабул қилиш учун вақт оз қолди!

Солиқ режимини ўзгартириш учун 2024-йил 15-декабргача (шу кун ҳам):

AОСни қатъий белгиланган суммада тўловчи тадбиркорлар 2024-йил 1-январдан солиқни 4% (ёки бошқа солиқ ставкалари) ставкада тўлашга ўтиш учун;

ҚҚС ёки AОС тўловчилари AОСни қатъий белгиланган суммада тўлашга ўтиш учун;

Жами даромади 1 млрд сўмдан ошмаган ҚҚС тўловчилари AОС тўлашга ўтиш учун солиқ органини хабардор қилишлари керак.

Хабарнома my3.soliq.uz сайти орқали юборилади.

https://t.me/ledger_pro


Янги йил байрамида нечи кун дам оламиз?

Президентнинг 22.12.2023 йилдаги ПФ-213-сонли фармонига кўра, 2024-йилда 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун декабрь ойида дам олиш кунлари қуйидаги тартибда кўчирилган:

14 декабрь — шанба кунидан 30 декабрь — душанба кунига.

14 декабрь — шанба куни 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун иш куни ҳисобланади, буни ўрнига 30 декабрь — душанба куни эса дам олиш куни бўлади.

6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 30 декабрь — душанба куни қўшимча дам олиш куни этиб белгиланган.


Янги йилда 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар 5 кун, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар эса кетма-кет 4 кун дам олишади.

28 декабрь — шанба (5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни, 6 кунликлар учун эса иш куни);
29 декабрь — якшанба;
30 декабрь — душанба;
31 декабрь — сешанба;
1 январ— чоршанба.

https://t.me/ledger_pro


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Aссалому алайкум. Жума  тонги муборак бўлсин.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
Кўнглингизни хотиржам,
Чеҳрангизни нурли қилсин.

Танангизни саломатлик,
Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!

Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!

https://t.me/ledger_pro


Фойда солиғи ва ҚҚСдан айланмадан олинадиган солиққа ўтиш қоидалари

СК умумбелгиланган солиқлардан айланмадан олинадиган солиққа ўтиш рухсат бериладиган муддатлар юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг икки гуруҳи учун ҳар хилдир.

Биринчи гуруҳ — жами даромад 1 млрд.сўмдан ошгани туфайли ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар. Бундай субъектлар, ўтишдан олдинги йил учун жами даромад 1 млрд. сўмдан ошмаса, навбатдаги календарь йилдан бошлаб айланмадан олинадиган солиққа ўтишга ҳақли.

Иккинчи гуруҳ — ихтиёрий равишда фойда солиғи ва ҚҚС тўлашга ўтган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар. Бу солиқ тўловчилар ўтиши йилидан олдинги календарь йил учун жами даромад 1 млрд.сўмдан ошмаса, камида ўн икки ойдан кейин айланмадан олинадиган солиқни қўллашга ҳақли (СК 462-моддаси 2 ва 8-қисмлари). Бироқ навбатдаги солиқ давридангина айланмадан олинадиган солиқ тўлаш мумкинлигини ҳисобга олинг. Шу сабабли ошиш юз берган йил охирига қадар ва бутун кейинги календарь йилда умумбелгиланган солиқлардан айланмадан олинадиган солиққа ўтиш мумкин эмас.

Агар айланмадан олинадиган солиқ тўлашга қайтишга қарор қилган бўлсангиз, солиқ тўловчининг шахсий кабинетидан солиқ органларига хабар юборинг. Хабар солиқ даври, яъни календарь йил бошланишидан камида 10 кун олдин юборилиши керак (СК 462-моддаси 2-қисми).

ҚҚС ва фойда солиғидан АОСга ўтмоқчи бўлсангиз ариза беришни унутманг.



https://t.me/ledger_pro


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бошқаларга ёрдам беришга интиладиган одамгина муваффақиятга эришади. Фақат ўз фойдасини ўйлайверганлар эса мағлубиятга учрайверади.

©️ Браян Трейси

https://t.me/ledger_pro


Конституция куни муносабати билан неча кун дам оламиз?


🔰 Умумхалқ байрами Конституция куни арафасида қуйидаги кунлар дам олинади:

🔹7 декабрь (шанба)5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни (6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун иш куни);

🔹8 декабрь (якшанба) — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни;

🔹9 декабрь (душанба) — ишланмайдиган байрам куни дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли, байрамдан кейинги иш кунига кўчирилган дам олиш куни.

https://t.me/ledger_pro


Раҳбарнинг инқирози нимада?

- Бировни ёмонлаб кирган кишига қулоқ солганида;
- Ўзини ҳаммадан кўпроқ биламан, деб ўйлаганида;
- Маддоҳларни олқишлаб, ҳақ талаб қилувчиларни ёмон кўрганида;
- Кибрланиш ва манманликка берилиб кетишида;
- Ходимларни нафсониятига тегишида;
- Ўтирган жойи унинг учун деб билишида;
- Кўпчилик олдида шахсий хулоса ёки муносабатини айтиб юборганида;
- Ортиқча мақтовни ҳазм қилишида;
- Йил бошида йил охиридаги аҳволни тасаввур этмаганида;
- Маҳаллийчилик ва таниш-билишчиликка берилганида;
- Ходимлар билан ўчакишганида;
- Фидойиларни рағбатлантиришни унутганида;
- Нафақага чиққач, нима иш қила олишини аниқ билмаганида;
- Ўзини арз қилувчининг ўрнига қўя олмаганида.

https://t.me/ledger_pro


Айрим замонавий одоблардан эслатма - тавсиялар:

* Кимдандир пластик карта орқали қарз олсангиз, қайтаришда хизмат ҳақини ҳам қўшиб ўтказинг;

* Бошқаларнинг қанча ойлик олишини сўраманг. "Ишда левийлар борми?" дея иржайманг;

* Кимгадир телефон қилганингизда иккинчи линиядан тушсангиз битта чақириқдан кейин алоқани узинг. У одамга Сиз қидирганингизни англаш учун шу кифоя. Узлуксиз чақириқларингиз билан суҳбатини хира қилманг;

* Телеграмдан (ёки бошқа ижтимоий тармоқдан) ёзилган саволга ёзма жавоб беринг, дарҳол телефон қилманг;

* Кимгадир қўнғироқ қилсангиз ва у томон жавоб бермаса, бир секунддан кейин ҳам жавоб бермайди. Қайта-қайта қўнғироқ қилаверманг. Умуман, жавоб бериш у томоннинг ҳуқуқи, зинҳор мажбурияти деб қараманг;

* Жума намози якунланганда дарҳол туриб одамлар орасида жайнамозингизни қоқманг;

* Кимдир бирорта суратни кўрсатиш учун телефонини берса, фақат ўша суратни кўриш билан чекланинг. Бармоғингиз билан кейингиларига ўтиб кетманг. Ҳаққингиз йўқ бунга;

* Чорраҳаларда тўхтаб турилганда ёнингиздаги машинадагиларга олайиб қараманг. Ҳеч ким ҳақингизни еб кетмаяпти. Умуман айтганда буткул қарамасангиз янада яхши. Чунки улов ҳам бировнинг мулки, унинг ичи кимнингдир хонадони мақомида;

* Кимдир телефонида нимадир қидираётган бўлса тикилиб турманг, бошқаларнинг телефон экранига рухсатсиз ва ўта заруратсиз қараманг;

* Умумий овқатланиш масканида атрофингизда аёллар ва болалар бўлса, сўзларингизни ҳам, овозингизни ҳам, кулгингизни ҳам назорат қилинг;

https://t.me/ledger_pro


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ассалому алайкум. Пайшанба тонги муборак бўлсин.

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли бўлсин. Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин.

Кунингиз мазмунли ўтсин қадрдон!


https://t.me/ledger_pro


Ишга қабул қилиш учун суҳбат вақтида:

— Компаниямизда иккита асосий қоида бор. Иккинчи асосий қоида — бу озодалик. Киришдан олдин остонадаги гиламчага оёғингизни артдингизми?
— Албатта, жаноб!
— Биринчи асосий қоида — бу тўғрисўзлик! Остонада ҳеч қандай гиламча йўқ эди. Бўшсиз!

Қиссадан ҳисса: Ишсиз қолсанг ҳам, рост гапир!

https://t.me/ledger_pro


Ходимнинг даволаниш харажатларини корхона тўлаганда.

Ходимларига ҳамда уларнинг болаларига амбулатория ва стационар тиббий хизмат кўрсатилганлиги учун корхона томонидан тўланган суммалар;

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг саломатлигини тиклашга доир техник воситаларни олишга оид харажатлар;

Ходимларни даволаганлик, уларга тиббий хизмат кўрсатганлик учун корхона томонидан соғлиқни сақлаш муассасаларига нақд пулсиз шаклда тўланган суммалар;

Ходимга ёки унинг оила аъзоларига даволаниш учун берилган нақд пуллар, банкдаги ҳисобварағига ўтказилган пуллар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилинади.
СК, 378-модда.

https://t.me/ledger_pro


БИЗ ЖУДА АЖОЙИБМИЗДА !

✔️" Мен ҳеч кимга керак эмасман" деймиз, ҳақиқатда эса биргина инсонга кераксиз бўлсак....

✔️"Ўзим уддалайман" деймиз  ёрдам сўрагани тортинганимизда ...

✔️"Ҳеч нарса керак эмас !" деймиз, ҳоҳлаган нарсамизга эриша олмаганимизда ...

✔️"Ўзим шунчаки" деймиз. Жиддий гаплашиш вақти етганида...

✔️" Ҳечқиси йўқ" деймиз. Қалбимиз озордан зирқираб турганида...

✔️"Сенга ишонаман..." деймиз. Ўйин бўлиб қолишдан чўчиб...

✔️"Ҳаммаси жойида ..." деймиз, ҳаммаси остин - устун бўлиб кетганида..

✔️"Ҳеч гап йўқ" деймиз. Ичимизда дард тўлиб кетганида...

✔️"Тинч қўй !!!" деймиз... Уни йўқотишдан қўрқиб...

✔️"Ҳаёт гўзал" деймиз. Дунё кўзга қоронғу кўинганида...

✔️"Бошқа кўришни истамайман !" деймиз... Ҳамиша бирга бўлишни истаганда...

✔️"Бахтлиман...." деймизда кўз ёшимизни артиш учун дастрўмолни тайёрлаб қўямиз...

✔️"Биз бошқа - бошқа одамлармиз" деймиз. Бир бутунга айланиб бўлиб...

✔️"Мен айбдорман" деймиз... Хиёнатини билганимизда...

✔️"Сени унутганман." деймиз. Суратларига қараб ўтириб...

✔️"Бошқа яшашни истамайман ! " деймиз....Бизни фикримиздан қайтаришларини истаб...

✔️"Ёлгизликни яхши кўраман" деймиз ва анчадан бери жирингламаган қўл телефонимизга хавотир билан қараб қўямиз.


ЖУДАЯМ ҚИЗИҚ ОДАМЛАРМИЗ

https://t.me/ledger_pro


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Биз бу хикояни бошқачасини эшитиб катта бўлган эдик. Битта хабаш бананни салқинида......

https://t.me/ledger_pro


Тадбиркорлар, қарор қабул қилиш учун вақт оз қолди!

Солиқ режимини ўзгартириш учун 2024-йил 16-декабргача (шу кун ҳам):

AОСни қатъий белгиланган суммада тўловчи тадбиркорлар 2024-йил 1-январдан солиқни 4% (ёки бошқа солиқ ставкалари) ставкада тўлашга ўтиш учун;

ҚҚС ёки AОС тўловчилари AОСни қатъий белгиланган суммада тўлашга ўтиш учун;

Жами даромади 1 млрд сўмдан ошмаган ҚҚС тўловчилари AОС тўлашга ўтиш учун солиқ органини хабардор қилишлари керак.

Хабарнома my3.soliq.uz сайти орқали юборилади.

https://t.me/ledger_pro


Кам маош ва ишдаги стресс сизни ҳалок қилиш мумкин — тадқиқот натижалари

Олимлар кенг қамровли тажриба ўтказиб, қуйидаги хулосага келишди: иш сабабли асабийлашадиган одамларда юрак-қон томир касалликлари ривожланиш хавфи 83 фоизга юқори. 

Шифокорлар энг салбий омиллардан бири сифатида кам маошни таъкидлашади. Агар сиз кўп иш қилиб, кам маош олсангиз, асабийлашасиз. Асабийлашиш ортидан ўзингизни қийнаш, ишдан чарчаш ва "ички фирибгар" синдроми пайдо бўлади. Кейин бу жараён кумулятив эффект билан ишлайди: чарчаш — депрессия — ишдан бўшашдан қўрқиш — касалликлар. 

Энг ажабланарлиси, одамлар буни тушунади, аммо ҳолатни ўзгартириш учун ҳеч нарса қилишмайди. Тадқиқотлар шундан далолат берадики, одамлар ўзгаришдан қўрқади, ва доимий стресс ҳолати улар учун одатга айланиб қолади. 

Шифокорлар қуйидагиларни тавсия қилишади: 
— Ишда кучингизни оптималлаштиринг ва барча вазифаларни бир вақтда бажаришдан тийилинг; 
— раҳбар билан гаплашинг ва қисқа таътилларни кўпроқ олинг; 
— йиллик тўлиқ саломатлик текширувини ўтказинг. 

Агар раҳбар ҳеч қандай чора кўрмаса, ишни ўзгартириш керак. Ҳар йили юз минглаб одамлар айнан иш сабабли вафот этишади, гап иш жойидаги жароҳатларда эмас, балки асабийлашишда.

Сиз бунга нима дейсиз?! Фикрингизни изоҳларда қолдиринг!

https://t.me/ledger_pro


Ота-онамиз чойга солинадиган қандга ўхшайдилар...
Ҳаётимизни ширин қилиб, ўзлари эриб кетадилар...

https://t.me/ledger_pro

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.