#ШЕЪРИЯТ
ҲАЁТ
(Ўзлаштирма)
Чарчадим мен ҳаёт кулма устимдан,
Мажбур тиз чўктирди номард бу дунё,
Кўзимдан тушганлар қолди кўнглимдан,
Шу ғариб бошимни эгдирма мени.
Мен адашдим ҳаёт солма юзимга,
Вафога хиёнат жавобин олдим,
Севдим деб ҳанжарни суққан кўзимга,
Пасткаш хоинларга кулдирма мени.
Пушаймонман ҳаёт кўп савол берма!
Хоҳласанг ҳибс эт, хоҳласанг сургун,
Сўзларим оғирдир тегар қалбинга,
Манзилга етмасдан ўлдирма мени.
©️ Таржимон Маҳбубий
📨 Постни яқинларингизга ҳам улашинг!
📌Каналга аъзо бўлиш учун
манзил👇👇👇
@Abror Muxtor Aliy