Газ экспорти бутунлай тақиқланиши керак
Агарда нормал давлатлардагидек соғлом ва рақобатли сайлов тизими бўлганида, тобора чуқурлашаётган энергетик кризис, шимолга боғланган ўғри олигархия ва очофат монополистлар сунъий равишда уюштираётган тақчиллик ва нарх ўсиши раллиси кабилар бир ойдан бери давом этаётган сайлов кампаниясининг асосий муҳокама мавзусига айланарди. Мустақил номзодлар ва партиялар электорат эътиборини қозониш учун шонли энергетикларни сўроққа чақирган, олигарх ва монополистларга қарши росмана жиддий ва аёвсиз чоралар кўриш, вазиятни ўнглаш учун фавқулодда амалий ҳаракатларга ўтиш талаб қилинган бўларди.
Афсус, биз бутунлай бошқа реалликларда яшамоқдамиз. Кун тартиби сайловчиларниннг хоҳишлари ва сайловларда эмас, ўзбекистонликларнинг манфаатларига терс бўлган ёпиқ кабинетларда ва ёпиқ келишувларда шаклланишда давом этмоқда.
Майли, бир неча дақиқага тасаввур қилайлик, эркин сайловда қайсидир партия ғолиб бўлди. Тасаввуримиздаги Ғолиб партиянинг ва у тузган ҳукуматнинг соғлом ақл билан қиладиган илк чораларидан бири бу газ экспортини бутунлай тақиқлаш бўлади (куф суф чоралар билан вақтинча тўхтатиш эмас).
Чунки ўзи бусиз ҳам қазиб олиш кескин тушиб кетаётган шароитда газ экспортини тўлиқ тўхтатибгини ёқилғи балансида қандайдир мувозанат яратиш мумкин. Метан билан боғлиқ муаммолар туфайли пропанга босим, пропан тақчиллиги бензинга талабни яратаётгани ҳақида кўп ёздик. Буларнинг ҳаммаси бир бўлиб бизни импортга қарам қилмоқда, экспортимизни қисқартирмоқда.
Газ экспортини тақиқлаш ўзбек газининг асл эгаси бўлган ўзбекистонликларга нисбатан адолат масаласи ҳам. Нима учун Ўзбекнефтегаз газини 600 сўмдан сотиши керакку, ўзбек халқига тегишли бўлган газ конларини эгаллаб олган олигархлар яширин қарорлар билан газни четга 200 доллардан сотиши керак? Нима учун ўзбекистонликларнинг солиқлари ҳисобига шаклланган бюджетдан субсидияланган газ экспорт қилиниши, қайсидир чўнтакларни тўлдириши керак? Бу бузуқ посангини чала чоралар билан, ёлғон баёнотлар билан тўғирлаб бўлмайди. Ундан воз кечиш керак.
Bakiroo kanalidan olindi.
#energetika #eksport #saylov2024
@maqola_bor | qaynoq maqolalar olami