Marhamat tuman Adliya bo'limi


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


Marhamat tuman Adliya bo'limi Huquqiy axborotlar targ'ibot kanali
Янги қонунлар, Президент қарорлари ва бошқа қонун ҳужжатлари ҳақида Адлия вазирлигининг Андижон вилоят Адлия бошкармаси Мархамат туман булимининг "Marhamat tuman Adliya bo'limi" каналида

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Болалар карантинда бўлса ота-она ишдан озод қилинадими?

Қонунчиликда белгиланганидек, боғчада ёки 6 ёшга тўлмаган болага ўрнатилган карантин даврида болага қараш учун ота-онасидан бирига ёки оиланинг бошқа аъзосига санитария-эпидемиология назорати маркази томонидан карантин белгиланган, лекин 14 календарь кунидан ошмаган муддатга меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади. Бу ҳақда адлия вазирлиги ахборот хизмати маълумот берди.


Вояга етмаган шахс давлат органига мустақил мурожаат қилишга ҳақли

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” Қонун (ЎРҚ–608-сон, 10.03.2020 й.) Президент томонидан имзоланди.

Қонунга мувофиқ, бола ҳуқуқларининг қўшимча кафолатлари белгиланиши муносабати билан қатор қонунлар ва кодексларга ўзгартиришлар киритилди.

🔹 Жумладан, Оила кодексига киритилган қўшимчага кўра, оилада боланинг манфаатига тааллуқли ҳар қандай масала ҳал қилинаётганда бола ўз фикрини ифода қилишга, шунингдек ҳар қандай суд муҳокамаси ёки маъмурий муҳокама даврида сўзлашга ҳақли.

Бунда қарор қабул қилувчи орган ва мансабдор шахс бола манфаатига тааллуқли масалани ҳал қилишда боланинг фикрини, унинг ёшидан қатъи назар, кўриб чиқиши ҳамда боланинг энг устун манфаатларидан келиб чиқиб қарор қабул қилиши керак.

❗️Шунингдек, ота-она ва бола алоҳида яшаган тақдирда, васийлик ва ҳомийлик органлари, шунингдек 14 ёшга тўлган бола бир вақтнинг ўзида ота ва онадан вояга етмаган болаларнинг таъминоти учун алимент ундириш тўғрисида даъво қўзғатишга ҳақли.

Бундан ташқари, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун янги модда билан тўлдирилди.

🔹 Унга кўра, вояга етмаган шахслар ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши масалалари юзасидан давлат органларига, ташкилотларга ёки уларнинг мансабдор шахсларига мустақил равишда мурожаат беришга ҳақли.




Марҳамат туман адлия бўлими томонидан ижтимоий тармоқ орқали АНДИЖОН – “Нотариус базаси ишламаётгани сабаб пул тўлаш муаммо бўлмоқда” МАРҲАМАТ. “Андижон вилоят вилояти Марҳамат тумани давлат хизматлари маркази нотариус хизматида база ишламаётгани сабаб пул тўлашда муаммо бўлмоқда. Оқибатда одамлар сарсон! Адлия идорасидан амалий ёрдам сўраймиз” мавзуси билан яратилган пост ўрганилди.
Ўрганиш натижаларига кўра ҳақиқатдан хам жорий йилнинг 9 март куни соат 9-00 дан 15-00 га қадарли бўлган вақт оралигида Марҳамат туман давлат хизматлари марказида жойлашган АТ “Халқбанк” Марҳамат туман филиали банк махсус касса тўлов тизими ҳамда Марҳамат туманидаги 1 ва 2-сон Давлат нотариал идоралари “Нотариус автоматлаштирилган тизим” туманга боғлиқ бўлмаган ҳолда банк тизимидаги ахборот алмашиш серверлари республика даражасида “трансформация” жараёнлари яъни рақамли банк тизимига ўтилаётганлиги сабабли вужудга келган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан АТ “Халқбанк” Марҳамат туман филиали ҳамда туман 1 ва 2-сон Давлат нотариал идоралари ҳодимлари билан профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди.


Бобуржон Каримов dan repost
@sizdantelegram АНДИЖОН – “Нотариус базаси ишламаётгани сабаб пул тўлаш муаммо бўлмоқда”

МАРҲАМАТ. “Андижон вилоят вилояти Марҳамат тумани давлат хизматлари маркази нотариус хизматида база ишламаётгани сабаб пул тўлашда муаммо бўлмоқда. Оқибатда одамлар сарсон! Адлия идорасидан амалий ёрдам сўраймиз”.


Ҳукумат қарори (134-сон, 09.03.2020 й.) билан Кичик саноат зоналари тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, кичик саноат зонаси (КСЗ) фақат муҳандислик-техник коммуникациялари мавжуд бўлган ёки ўтказиш осон бўлган фаолият кўрсатмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган бўш турган ер участкалари негизида ташкил этилади.

Битта туман (шаҳар) ҳудудида жойлашган бир нечта ишлаб чиқариш майдонларини битта КСЗда бирлаштиришга рухсат этилади.

КСЗ ҳудудида шаҳарсозлик фаолияти КСЗнинг бош режасига мувофиқ амалга оширилади.

КСЗ фаолияти Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида ташкил этиладиган давлат муассасаси шаклидаги дирекциялар томонидан бошқарилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари ҳудудларда КСЗни ривожлантириш учун шахсан масъул ҳисобланади.

КСЗ ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун ишлаб чиқиш ва инвесторларни топиш дирекциянинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Низом билан инвестиция лойиҳаларини КСЗ ҳудудида жойлаштиришнинг асосий мезонлари белгиланди.

Низомга мувофиқ КСЗ ҳудудида ер участкалари 10 йилгача узоқ муддатли ижарага берилади.

Ижарага олинган ер участкасини ёки унинг қисмини субижарага бериш тақиқланади (қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллардан ташқари).

Ер участкасининг ижара тўлови қонун ҳужжатларида белгиланган ер солиғини тўлаш муддатларида ва ставкалари бўйича тўланади.


Судларда ишлар автоматлаштирилган тизим орқали тақсимланади

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” Қонун (ЎРҚ–607-сон, 10.03.2020 й.) Президент томонидан имзоланди.

Қонунга мувофиқ, суд ишларини юритиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан қатор қонунлар ва кодексларга ўзгартиришлар киритилди.

Жумладан, “Судлар тўғрисида”ги Қонунга судьялар ўртасида ишларни тақсимлашга оид алоҳида модда киритилди.

Унга кўра, судларда ишлар судьяларнинг иш ҳажми ва ихтисослашувини ҳисобга олиб, муҳокама натижасидан манфаатдор шахсларнинг таъсир кўрсатиши истисно этиладиган тартибда, автоматлаштирилган тизимдан фойдаланган ҳолда тақсимланади.

Шунингдек, Иқтисодий процессуал кодекс даъво аризасининг ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари жавобгарга ҳамда учинчи шахсларга ахборот тизими орқали электрон тарзда юборилиши мумкинлигига оид норма билан тўлдирилди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.








Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ўзбошимчалик билан иморат қуриш давлат томонидан таъқиб қилинади.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ўзбошимчалик билан ўзлаштирилган ерларни ва давлат эҳтиёжи учун ерларни олиб қўйиш БИР МАСАЛАМИ?




Шавкат Мирзиёев: Оналар дуосидан юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, ишимизда унум, ҳаётимизда барака бор


https://bit.ly/2PVF0eG

Каналга қўшилиш ⬇
https://t.me/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw


Она кўнгли

➡️ https://bit.ly/3aGydO1

Каналга қўшилиш ⬇
https://t.me/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw


#Биласизми

Транспорт воситасини жарима майдончасига жойлаштириш билан боғлиқ муҳим жиҳатлар

Транспорт воситасини жарима майдонига ким олиб боради?

Жарима майдонига олиб бориш, жойлаштириш ва сақлаш ҳокимликлар томонидан танлаб олинадиган юридик шахслар томонидан амалга оширилади.

Давлат органининг ваколатли ходими ҳамда ҳайдовчи ушланган транспорт воситасини жарима майдонига ҳайдаб боришга ҳақли эмас.

Транспорт воситасини жарима майдонига олиб келиш харажатларини ким тўлайди?

Транспорт воситасини жарима майдонига олиб келиш ва сақлаш харажатларини транспорт воситаси ҳайдовчиси, эгаси ёки эгасининг вакили тўлайди.

Тўлов миқдорини ким белгилайди?

Харажатлар учун ҳақ миқдори хизмат кўрсатувчи юридик шахс томонидан тасдиқланади.

Ушбу миқдор ҳокимликлар томонидан белгиланадиган чекланган миқдорлардан юқори бўлиши мумкин эмас.

Тўлов қачон тўланади?

Транспорт воситаси жарима майдонидан чиқарилаётганда тўланади.

Бунда, тўланган сумма бўйича назорат-касса машинаси ёки ҳисоб-китоб терминалининг чеки мажбурий тарзда берилиши шарт.

Транспорт воситаси қачон эгасига қайтарилади?

Транспорт воситасини ушлаш сабаблари бартараф этилган ҳамда кўрсатилган хизматлар учун ҳақ тўлангандан кейин, ваколатли шахснинг ёзма рухсатномаси асосида эгасига қайтарилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Бобуржон Каримов dan repost
Туман (шаҳар) Молия бўлимларига қанчалик ишонасиз
So‘rovnoma
  •   Умуман ишонмайман, доим пора талаб қилиб келган
  •   Ишонмайман, доим текширишга келиб ишларимга ҳалақит беради
  •   Ўртача ишонаман, ходим савияси талаб даражасида эмас
  •   Ишонса бўлади, баъзан маслаҳатлар билан ёрдам бериб туради
  •   Тўлиқ ишонаман, ишларни яхши олиб боришади
64 ta ovoz



20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

130

obunachilar
Kanal statistikasi