#тафсир #Бақара
195. Ва Аллоҳнинг йўлида нафақа қилинг. Ўзингизни ҳалокатга дучор қилманг. Эҳсон қилинг, албатта, Аллоҳ эҳсон қилувчиларни хуш кўрадир.
Бу ояти каримада Аллоҳ таоло мусулмонларни Ўзининг йўлида пул-мол нафақа қилишга амр қилмоқда.
«Ва Аллоҳнинг йўлида нафақа қилинг».
«Ўзингизни ҳалокатга дучор қилманг» жумласида бир неча хил маъно бор.
Бири: Аллоҳнинг йўлида нафақа қилмай, ўзингизни ҳалокатга дучор қилманг, яъни бахиллигингиз ҳалокатга сабаб бўлмасин, дегани.
Яна бир маъноси: ўзингизни ўзингиз ўлдирманг. Бир киши ўзининг ўлимига ўзи сабаб бўлса, ўзини ўзи ўлдирди, дейилади. Шунга ўхшаган бўлмасин, дегани.
Имом Олусий, ушбу оятдан ўлимга сабаб бўладиган нарсага бормаслик чиқади, деганлар.
«Эҳсон қилинг, албатта, Аллоҳ эҳсон қилувчиларни хуш кўрадир».
Эҳсоннинг ҳақиқий маъносини эса Пайғамбаримиз алайҳиссалом: (Эҳсон – Аллоҳга уни кўриб тургандек ибодат қилишингдир. Агар кўрмасанг, у сени кўриб тургандек ибодат қилишдир, деб таърифлаганлар.
Ушбу ояти карималар уруш ҳақида тушган биринчи оятлар ҳисобланади. Бунгача Аллоҳ таоло мусулмонларга урушга рухсат бермаган, балки сабр қилиб туришга даъват қилган эди. Бунинг ҳукми бошқа оятларда баён қилинади.
Шу ерга келганда мусулмонлар Пайғамбар алайҳиссалом билан ҳажга келганларида мушриклар уларга қарши уруш ҳаром қилинган ойда ва жойда уруш қилмоқчи бўлганлари сабаби ила нозил бўлган ояти карималар тамом бўлади. Энди бевосита ҳаж ва умра ҳақида сўз кетади.
Тафсири ҳилол
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
♻️Аллоҳ йўлида яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш учун қуйидаги линкни босинг👇
@mehrlik_Musofirim @mehrlik_Musofirim