ЖУДА КEЧ ТУШУНДИМ!
Зилзиладан сўнг, бир аёл аччиқ кўзёшлари билан шундай деди: «Бир неча сония ичида уйим, эрим ва ҳамма фарзандларимдан айрилдим.
Бир сония ичида... Бунгача, кўп йиллар мобайнида ўзимни нимадандир маҳрум ва етишмовчилик ичида, деб билардим. Уйимдаги эски нарсаларга қараб, ҳеч нарсам йўқ, деб ўйлардим, асабийлашардим...Энди тушундим, аммо жуда кеч... Билсам, Аллоҳ таолонинг раҳматига чўмилиб юрган эканман. Ҳаётни эъзозланг! Аллоҳ таоло ато қилган неъматларнинг қадрига етинг.
Фарзандларингизни севинг. Доим шукур қилинг, миннатдор бўлинг... Бир лаҳза бўлсам ҳам уйимга қайтиш, фарзандларимни бағримга босишни истайман... Оиласиз қолиш нима эканини биласизларми ўзи? Уйингиз энди йўқ эканини тушунасизларми? Уйдаги фаровонлик ва оилага эга бўлиш билан тенг келадиган нарса йўқ. Барча неъматлар учун Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
«Қалбга таскин битиклар» китобидан.
📌 Telegram kanali