Корея Республикасининг Чинчон шаҳрида жойлашган «Desongsystem» хавоза ишлаб чиқариш комплекси вакиллари билан учрашув
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Корея Республикасидаги ваколатхонаси раҳбари ушбу комплекснинг вакиллари билан учрашиб, Ваколатхонанинг фаолияти ҳақида маълумот берди.
Мазкур комплекснинг янги корпусида Шахбоз Норинов исмли юртдошимиз иш юритувчи сифатида ишлаб келаётганлиги ва унинг назоратида 20 нафардан зиёд ишчилар борлиги ушбу комплекс вакиллари томонидан эътироф этилди.
Шахбоз Норинов корейс тилини юқори даражада билиши ва топширилган вазифаларни масъулият билан бажариши корейс иш берувчиси томонидан таъкидланиб, келгусида айнан ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари билан меҳнат шартномаси тузишни режалаштирганлиги қайд этилди.
Ўз ўрнида, Ваколатхона раҳбари мазкур комплекс вакилларига ҳозирда Ўзбекистон Республикасидан Е-9 визаси бўйича ишчилар кириб келаётганлиги ва мазкур жараён билан боғлиқ тартиб ҳақида маълумот берди.
Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migrationuzkr