#электрон_таълим
#сунъий_интеллект
🎓 Сунъий интеллект — ҳуқуқий тафаккурни ривожлантиришнинг замонавий таянчи.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида сунъий интеллект технологияларини таълим жараёнига жорий этиш ишлари изчил равишда янги босқичга кўтарилмоқда.
📌 Жиноятларга оид турли воқеалар сунъий интеллект асосида рақамли симуляция орқали қайта саҳналаштирилди. Хусусан:
— одам савдоси билан боғлиқ ҳолатлар,
— қотилликка оид вазиятлар,
— фирибгарлик схемалари,
— йўл-транспорт ҳодисалари билан боғлиқ жиноятлар,
— кибержиноятлар ва бошқа долзарб ҳолатлар.
🔍 Эътиборли жиҳати шундаки, экранда акс этаётган шахслар ҳақиқий актёрлар эмас —улар сунъий интеллект асосида яратилган виртуал қаҳрамонлар ҳисобланади.
💡 Мазкур симуляцион видеолар оддий ахборот воситаси эмас, балки тингловчиларда ҳуқуқий таҳлил, вазиятга баҳо бериш ва қарор қабул қилиш кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилувчи инновацион таълим технологиясидир.
🚀 Академия амалиётга яқин, инновацион ва келажакка йўналтирилган таълим стандартларини жорий этишни давом эттирмоқда.
https://t.me/Mikrotalim